284
Холид Хусайний
,
– Ассалому алайкум, муаллима соҳиб, – дея уни
қарши олишди болалар.
Спорт майдониниг шарқий девори ёнига олма
дарахти экилган экан. Лайло жанубий девор таги-
га ҳам дарахт экмоқчи эди, аммо аввал деворнинг
ўзини тиклаш керак. Майдонга кичкина болалар
учун арғимчоқлар келтириб ўрнатилди. Спорт
жиҳозлари олиб келинди.
Лайло янги бўёқ ҳиди анқиб турган чиройли би-
нога қадам қўйди. Тариқ билан Замон бинонинг
томини бутлаб, деворларни оқлашган, ётоқхона ва
дарсхоналарга гилам ва тўшамалар тўшаб чиқиш-
ганди. Ўтган қишда Лайло ҳам иккита янги кара-
вот, чўян печ, адёл ва ёстиқлар олиб келди.
Бир ой аввал Кобулда чиқадиган «Анис» газета-
сида етимлар уйининг тиклангани ҳақида мақола
чоп этилди. Мақола ёнида суратлар ҳам берилган,
унда Лайло, Замон, Тариқ ва яна бир тарбиячи-
нинг болалар қуршовидаги сурати акс этганди.
Лайлонинг эсига беихтиёр синфдошлари Жити ва
Ҳасинанинг ҳазили тушганди ўшанда: «Биз йигир-
мага киргунча тўрт-бештадан бола туғиб қўямиз,
Лайло эса, катта одам бўлиб кетади, сурати газета-
ларнинг биринчи бетида босилади».
Сурат биринчи саҳифада бўлмаса ҳам, улар-
нинг башорати қисман бўлса-да амалга ошди-ку!
Лайло бундан икки йил аввал қизини Замон-
нинг қўлига топшириб кетган йўлак бўйлаб кетиб
борарди. Ўша пайтда қизчаси унга қандай ёпишиб
чирқираганини бир умр унутолмайди. Йўлак де-
ворлари турли эртак қаҳрамонларининг суратлари
билан безатилган. Шунингдек, катта стендда бола-
лар ишлаган суратлар ҳам ўрин олган: Бомиёнда
портлатилган маъбудлар ҳайкали, танклар, қора
чодирлар, жанг манзаралари...
Лайло бурчакка бориб бурилди. Ўқувчилари
уни синф эшиги олдида кутиб туришарди.
285
Минг куёш шуъласи
,
Лайло қизларнинг бошидаги рўмолчаларга, бо-
лалар тақир бошларига қўндирган дўп пиларга,
уларнинг беғубор, самимий юзларига (айримла-
ри кир-чир бўлса ҳам) ҳайрат билан тикилди.
Устозларини кўриб, болалар бир текис саф
тортишди, одоб билан жўровозда салом бериш-
ди. Кейин эса, аввал Лайло, унинг ортидан бола-
лар синфга киришди, ҳамма ўз ўрнини эгаллади.
Тариқ билан Замон иккита хона ўртасидаги
деворни бузиб, битта катта синф ҳосил қилиш-
ган. Ҳозир полнинг тирқишларини бекитиш учун
брезент ташлаб қўйилган, бироқ Тариқ тез орада
полга гилам келтириб тўшашга ваъда берди.
Деворга осилган синф тахтасини ҳам Замон
яхшилаб силлиқлаган, оқ рангга бўяган эди. Тах-
тада Замон ёқтирган ўлмас мисралар – Ҳофиз
Шерозийнинг хотиржамликка, ёруғ кунлардан
умид қилишга, тушкун кайфиятга берилмаслик-
ка ундовчи ажойиб бир ғазали битиб қўйилганди
Қайтадир Канъонга ул Юсуфи сарсон, ғам ема!
Бир куни ғам кулбаси бўлгай гулистон, ғам ема!
Бўлма бадбин ғамзада кўнглинг иши ўнглангуси,
Тоабад савдоли бош қолмас паришон, ғам ема!
Бошга тортарсан яна гул пардасин бўстон аро,
Келса умринг кўклами булбули хушхон, ғам ема!
Бу фалак биз истагандек бир нафас айланмади,
Лек мудом бир хилда қолмас чархи гардон, ғам ема!
Ноумид бўлма, илоҳий сирга ақлинг етмаса,
Кўп ўйинлар, билсанг, ул пардада пинҳон, ғам ема!
Гар фано сели ҳаётингнинг асосини йиқар,
Нуҳ паноҳинг бўлса, келсин майли тўфон, ғам ема!
286
Холид Хусайний
,
Каъба шавқида биёбонларни қатъ этсанг агар,
Шох – тикан тилса оёқни, айласа қон ғам ема!
Бизга ёр ҳажри, рақиб озори бас, қисмат эмиш,
Ҳолимиздан бохабар аслинда Яздон, ғам ема!
Кимки саргардон бўлиб, оламда ғамхўр топмади,
Оқибат бир меҳрибон топгай ул инсон, ғам ема!
Гарчи манзил кўп хатарли, гарчи мақсад ноаён,
Йўқ бирор йўлки, анга йўқ эрса поён, ғам ема!
Бу фақирлик гўшаси, тун хилватида, Ҳофизо,
То ишинг зикру дуо, таҳсили Қуръон, ғам ема!
1
Машғулотлар бошланди. Болалар дафтар ларини
очиб, ёзишга тушишди. Кимдир орқа партадан
қоғоз кабутар ясаб учирди. Кабутар олдинги пар-
тада ўтирган қизчанинг елкасига «қўнди».
Лайло орқа партадаги болага қовоғини уюб,
болаларга форс тили дафтарини очишни буюрди.
Танаффусда болалар баскетбол саватига тўп
ташлаш бўйича беллашишди. Тоғлар ор тидан қуёш
кўтарилиб келар, унинг заррин нурлари баскетбол
устуни, арғимчоқ илинган занжирлар, Замоннинг
бўйнига илинган ҳуштак ва унинг кўзидаги янги
кўзойнак гардишида жилваланарди. Лайло кафти-
ни деразанинг ёғоч ромига тираганча, мамнуният
билан кўзларини юмди.
Улар Покистондан Кобулга эндигина кириб ке-
лишганида Лайлонинг юрагига яна хавотир ўр-
лаганди. Толиблар Мар ямнинг жасадини қаерда
дафн қилишдийкин? Наҳотки, Лайло унинг қабри-
ни зиёрат қилиб, гул қўёлмаса? Бироқ, вақт ўтиб
Лайло бир ҳақиқатни тушуниб етди. Мар ям ҳами-
1
Форсийдан Эргаш Очилов таржимаси
287
Минг куёш шуъласи
,
ша у билан бирга, унинг қалбида, ёдида, хаёлида.
Янги бўялган деворларда, ерга қадалган ниҳоллар-
да, болаларни ўраб, иситиб турган адёлларда, улар-
нинг қўлидаги китоб-дафтарларда Мар ямнинг
жилмайиб турган сиймосини учратади. Мар ям
болаларининг шодон кулгисида, Ази за ёд олган
шеър ларда, ҳар кечқурун так рорлайдиган дуола-
рида барҳаёт. Мар ям Лайлонинг қалбини Минг
Қуёш шуъласи билан ёритиб туради.
Кимдир Лайлони чақиргандек бўлди. Лайло бо-
шини соғ қулоғи тарафга қараб бурди. Азиза экан.
– Ойи, мазангиз қочдими?
Синфда пашша учса билинар, ҳамма муал-
лиманинг оғзига термилиб қолганди. Лайло нима-
дир демоқчи бўлди, аммо томоғига нимадир тиқи-
либ қолганини пайқади. Бутун танасига илиқ бир
тўлқин югурди. Оҳиста қорнига қўл юборди. Йўқ,
бу гал бир мартагина тепди-ю, жим бўлди.
– Ойи-и-и!
– Хавотир олма, асалим, мен тузукман, қўрқма!
У ўз столи томон юраркан, миясида турли
ўйлар ғужғон ўйнарди. Кеча бутун оила бир бў-
либ, ўғил бола учун муносиб исм ўйлашди. Лайло
фарзанд кутаётгани маълум бўлганидан бери бу
одат тусини олган. Ҳамма ўзиникини маъқуллар-
ди. Тариққа Муҳаммад исми ёқса, «Суппермен»-
нинг асл шайдосига айланган Залмай, нима учун
афғон болаларига Кларк деб ном бериш мумкин
эмаслигини тушунолмай хуноб. Азизага Омон де-
ган исм ёқса, Лайло Умарни афзал кўрмоқда.
Лекин нимагадир баҳслар фақат ўғил болалар-
нинг исми устида борарди. Чунки, қиз туғилса,
Лайло унга қандай от қўйиш ҳақида қатъий қа-
рорга келиб қўйганди...
Марям!!!
Адабий-бадиий нашр
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |