214
Холид Хусайний
,
– Замон унга янада яқинроқ эгилди. – Мен ҳам-
масини тушунаман.
Лайло чодрасиниг бир учи билан кўз ёшини
артди.
– Менинг етимхонам қай аҳволда эканини
ўзингиз кўриб турибсиз, – хўрсинди Замон. – Гоҳ
у етмайди, гоҳ бу. Толиблар бизга деярли ҳеч нар-
са бермайди. Лекин биз қўлимиздан келганича
ҳаракат қиламиз. Яратганнинг ўзи меҳрибон. У
ўзи истаган бандасига беҳисоб ризқ бера олади.
Азизадан кўнглингиз тўқ бўлсин. Унинг қорни
тўқ, усти бут бўлади. – Замон дўстона кулимсира-
ди. – Фақат йиғламанг, синглим, қизингиз сизни
кўзингизда ёш билан кўрмасин.
– Худо умрингизни узун қилсин, илойим, –
йиғламсиради Лайло.
Бироқ, кетар чоғда, ҳамма эҳтиёт чоралари
йўққа чиқди. Лайло ҳам шундан қўрққанди. Ази-
за дод солиб йиғлади.
Қизининг фарёди анчагача Азизанинг қу ло ғи
остида жаранглаб турди. Мунгли ман заралар кўз
ўнгидан ҳалигача кетмайди. Азиза Замоннинг
ингичка, қадоқ қўлларидан юлқиниб чиқишга
интилиши, онасига бор кучи билан ёпишиб олга-
ни, Замон куч билан қизчани тортиб олиб, хона-
га олиб киргани, Лайло додлаб юбормаслик учун
бор кучини бўғзида тутиб, кўчага отилиши....
– Мен унинг ҳидини ҳис қиляпман, – деди Лайло
уйга қайтгач Мар ямга. – Ухлаб ётганида ундан ана
шундай бўй тараларди. Сизга билинмаяптими?
– Оҳ, Лайложо, – чуқур хўрсинди Мар ям. – Ях-
шиси, бўлди қил. Бу ҳақда ўйлама. Бари бир қў-
лимиздан бошқа иш келмасди.
Аввалига Рашид уларга – Лайло, Мар ям ва
Залмайни етимхонагача ва у ердан қайтишда
215
Минг куёш шуъласи
,
ҳамроҳлик қилиб юрди. Ўшанда ҳам ҳар қадам
қовоғини уйиб, заҳрини сочиб, худди катта иш
қилаётган одамдек заҳрини сочарди.
– Мен энди қариб қолдим. Оёқларим оғрийди.
Агар сенга қўйиб берса, Лайло, мени ер билан яксон
қиласан. Лекин бунга йўл қўймайман. Билиб қўй.
Ҳар гал етимхонадан икки уй берида тўхтаб,
15 дақиқадан ортиқ кутолмаслигини айтарди.
– Агар бир дақиқа кечиксаларинг ўзларинг ке-
тасанлар.
Лайло ҳар қанча ялиниб-ёлвормасин, Ра шид-
ни фикридан қайтариб бўлмасди. Учра шув жуда
оз муддат давом этарди. Мар ям ҳам Азизани
ҳаддан ташқари соғинар, аммо бу ҳақда оғиз оч-
масди. Залмай-ку, ҳар куни опасини сўраб, олам-
ни бузади.
Гоҳида Азизани кўргани келишаётганда, Ра-
шид ярим йўлда оёғи оғриётганини баҳона қилиб,
изига қайтади. Гарчи унда оқсоқланиш аломат-
лари сезилмаса-да, бирданига нафаси қисгандек
кўрсатади ўзини.
– Менинг ўпкамга нимадир бўлган, – деди у
бир гал Лайлога сигарет бурқситиб. – Бугун мен
боролмайман. Балки, эртага тузалиб қоларман?
Лайло ожизона ғазабдан йиғлаб юборишига
сал қолди.
Яна бир куни Рашид энди мутлақо у билан
етимхонага эргашиб бормаслигини маълум қил-
ди. (Толиблар аёлларнинг кўчага юришида фақат
маҳрамлари ҳамроҳлигида рухсат беришарди.)
– Ўзинг биласан-ку, ҳар куни иш қидириб ит-
дек шаҳарни изғийман. Роса чарчаяпман.
– Бўлмаса бир ўзим бораман, – хитоб қилди
Лайло. – Сиз мени ушлаб ўтиролмайсиз. Эшит-
япсизми? Уриб ўлдирсангиз ҳам мен Азизани
ташлаб қўёлмайман.
216
Холид Хусайний
,
– Билганингни қил. Лекин толибларнинг қўли-
га тушиб қолсанг энангни кўрсатишади.
– Мен ҳам бирга бораман, – деди Мар ям. Би-
роқ Лайло эътироз билдирди.
– Йўқ, сиз уйда, Залмайга қараб ўтирасиз. Кў-
чада учовимизни кўришса, дарров тўхта тишади.
Энди Лайло қандай бўлмасин, қизидан ҳеч
кимга сездирмай хабар олиб келиш ҳақида ўй-
ларди. Қанийди иложи бўлса? Кўчани кесиб ўти-
шинг билан толиблар йўлингни тўсишади: «Отинг
нима? Қаёққа кетяпсан? Нега бир ўзинг юриб-
сан? Эринг қани? Қани, дарров изингга қайт!»
Агар дўқ-пўписа ёки бир-иккита тепки билан қу-
тулиб қолсанг-ку, хўп-хўп, айрим ҳолларда гав-
рон, мушт ёки қамчиларни ҳам ишга солишади.
Бир марта ёшгина толиб Лайлони радиопри-
ёмник антеннаси билан роса сава лади:
– Яна бир марта қўлимга тушадиган бўлсанг,
она сутинг оғзингдан келгунича калтаклайман.
Лайло бир неча кун елкасини ерга беролма-
ди. Мар ям малҳам қўйиб боғлаганидан кейин сал
оғриғи босилди. Бироқ, Лайло дарҳол тақдирга
тан бера қолмади. Агар олдидан толиблар чиқиб,
орқага қайтаришса, уйга кетган киши бўлиб, изига
қайтади-да, бошқа кўча билан яна етимхонага йўл
олади. Уни икки-уч марта қўлга олиб, сўроқ қилган
пайтлари ҳам, кунда икки-уч калтакланган пайти
ҳам бўлди. Аммо Лайло бари бир ўжарлигича қол-
ди. Калтак ўтмаслиги учун куннинг иссиғида ҳам
икки-уч қават кийиниб оладиган бўлди.
Бир азобнинг бир роҳати ҳам бор. Толиб-
ларнинг таъқибидан омон қолса бўлди, Ази-
занинг ёнида бир неча соат қолиб кетиши мум-
кин. Одатда, она-бола ҳовлида, арғим чоқлар па-
насида ўтирганча мириқиб суҳбат лашишарди.
Азиза охирги пайтларда нималар ўрганганини
Do'stlaringiz bilan baham: |