484. С: Халқаро кураш ассоциациясининг президенти ким?
Ж: К.Юсупов
485. С: Миллий кураш бўйича «И.Каримов» халқаро турнири қаерда ўтказилди?
Ж: Англия, Белфорд, 2000 йил
486. С: Олимпия нишони бешта халқадан иборат, улар барча қитъа спортчиларининг бирлигини билдиради. Уларнинг рангларини айтинг.
Ж: Хаво ранг, қора, қизил, сариқ, яшил
487. С: Гиподинамия деб нимага айтилади
Ж: Ҳаракат активлигини пасайиши
488. С: Рефлекс деб нимага айтилади
Ж: Сезги нервидан нерв импулpсларининг ҳаракатга узатилиши.
489. С: Ўқувчилар спорт жамияти қандай номланган
Ж: «Ёшлик»
490. С: Организмнинг таянч ҳаракат аппаратига жисмоний машқларни таъсири
Ж: Суяк ва пайларнинг мустаҳкамлигини оширади, умуртқа поғонасини мустахкамлайди, гавдани яхшилайди
491. С: Ўзбекистон мактабларида жисмоний тарбия фан сифатида қачон киритилган
Ж: 1906 йил
492. С: Кураш академиясининг биринчи президенти
Ж: Ж.Турсунов
493. С: 2001 йилнинг энг яхши курашчиси (миллий кураш бўйича).
Ж: А.Авазов,
494. С: Кураш тарихидаги биринчи аёл хакам
Ж: Сюзет Бизенхоут, ЖАР
495. С: Қўл тўпи майдонини размери
Ж: 40 х 20 м
496. С: Ўзбекистонда баскетбол нечанчи йилда ташкил этилди
Ж: 1920 йил
497. С: Ўзбекистондан биринчи бўлиб Эверест чўққисига байроғимиз ва гербимизни ўрнатган спортчи.
Ж: Р.Ражабов
498. С: XXVI Ёзги Олимпиада ўйинини совриндорлари
Ж: А.Богдасаров, К.Тўлаганов
499. С: «Пахтакор» командаси қачон ташкил этилган
Ж: 1956 йил
500. С: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг чора-тадбирлари» тўғрисидаги Қарор қачон қабул қилинган
Ж: 1999 йил, 27 май
501. С: Олимпия тимсолини «О-спорт сен-тинчлик», «Тезкор, кучлироқ, баландроқ» шиорини муаллифи
Ж: Пpер де Кубертен, Франция
Do'stlaringiz bilan baham: |