198. С: “Ўн бир” метрлик жарима қайси ҳолатларда белгиланади?
Ж: Жарима майдонида (16,5х33) қўл билан онгли равишда ўйналса, ёки жарима майдони ичида қоида қўпол равишда бузилса, 11 метрлик жарима тепилаётганда майдонда фақат дарвозабон, ўйинчи бўлади. Қолган ўйинчилар жарима майдонининг белгиланган жойида турилади.
199. С: “Ўйиндан ташқари ҳолат” деганда нимани тушунасиз?
Ж: Ҳужум пайтида ҳужумчи ҳимоячилар билан битта чизиқда турган ҳолда тўпни қабул қилиб олса ўйиндан ташқари ҳолат инобатга олинади ҳамда қарама-қарши томонга қараб, “эркин тўп” белгиланади.
200. С: Футбол ўйинидаги ҳакамлар сони нечта?
Ж: Футбол ўйинидаги ҳакамлар сони 3 нафар, булардан 1 нафари майдондаги бош ҳакам 2 нафари қанот ҳакамлари.
201. С: Футбол ўйини техникаси ҳақида нимани биласиз?
Ж: Футбол ўйинидаги футболчининг техникаси икки хил бўлади. Тўпсиз ҳамда тўп билан ҳаракатланиш. Масалан, тўпсиз – ҳаракатланишга ўйинчининг ҳар хил ҳолатда югуриш, чалғитувчи ҳаракатлар. Тўпсиз ҳимояланиш усуллари.
Тўп билан чиройли муомала. Тўпни тепиш маҳорати, бош билан ўйнаш, тўпни рақибдан чиройли олиб қўйиш, тўпни аниқ тўхтата билиш маҳорати.
202. С: Футболда “Дубль-Ве” системаси деганда нимани тушунасиз?
Ж: “Дубль-Ве” системаси деганда 3 ҳимоячи 2 та ярим ҳимоячи 5 та ҳужумчи тушунилади.
203. С: 1-4-2-4 системаси деганда нимани тушунасиз?
Ж: Бунда 4 та ҳимоячи 2 та ярим ҳимоячи, 4 та ҳужумчи. Ҳужум пайтида 2 та ярим ҳимоячи ҳужумчиларга ҳамда ҳимоячиларга ёрдам беради. Демак, ҳужум ва ҳимояда бир вақтни ўзида 6 та футболчи иштирок этади.
204. С: “Отиш” спорт туридан қандай тушунчага эгасиз?
Ж: Бу пневматик ҳамда ўқ отиш қуролларидан деворга ўқ отиш туридан иборатдир. Ўқ отиш спортида спортчилар нишонга отишдан иборатдир. Мусобақалар қуйидаги ўқ отар қуролларда ўтказилади. Масалан, “кичик калибрли” тез отар пистолет – оғирлиг 1260 г, 5,6 мм калибрли, узунлиги 300 мм, баландлиги 50 мм.
Кичик калибрли ўқ отиш милтиғи – оғирлиги 8 кг қўндоқ узунлиги 20 см, бунда алоҳида “нишонга олиш” асбобидан фойдаланиш мумкин эмас.
“Деворга отиш” яъни девордан нишонни отиш учун 2 стволли ёки 1 стволли автоматик равишда ўқланадиган милтиқдан отилади.
Ҳаракатдаги нишонни отиш узун 5,6 мм калибрли, оғирлиги 4,9 ёки 5 кг гача ўқ отиш қуролига рухсат берилади. Бу отишда махсус оптик асбобдан фойдаланишга ижозат берилади.
Пневматик милтиқдан отиш – калибри 4,5 мм оғирлиги 5 кг – ундан ташқари пневматик пистолет оғирлиги 4,5 кг узунлиги 420 мм баландлиги 200 мм эни 50 м ли. Махсус оптик асбобдан фойдаланишга рухсат борилмайди.
Кичик калибрли “стандарт” милтиқ – кичик калибрли стандарт милтиқнинг калибри 5,6 мм оғирлиги 5 кг.
Эркин танланадиган милтиқ – бу катта калибрли 8 мм ози. Ҳозирда 6,5мм, оғирлиги 8 кг.
Стандарт милтиқ (олдинги армиячилар милтиғи) у олдинги милтиқлардан калибрини катталиги жиҳатдан фарқ қилади (8 мм), оғирлиги 4,7 кг.
Кичик калибрли стандарт пистолет – унинг калибри 5,6 мм, оғирлиги 1,4 кг, ствол узунлиги 153 мм.
Отиш жойи (стрельбище) одамлар ва ҳайвонлар ҳаётига хавф соладиган бўлмайдиган эркин зонада ёки ер остида бўлиши лозим. Эни 50 м ёки 25 м.
Кичик калибрли милтиқ – бундай милтиқлардан отиш мусобақаси махсус тирларда ўтказилади. Ўқ отиш жойидан нишонгача масофа 50 м.
Пистолетдан отиш мусобақалари 50 ҳамда 25 метрлик тирларда ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |