Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари


Асбоцемент буюмларнинг қотиши



Download 1,01 Mb.
bet3/5
Sana29.04.2022
Hajmi1,01 Mb.
#593323
1   2   3   4   5
Bog'liq
21mavzu

Асбоцемент буюмларнинг қотиши икки босқичдан иборат: завод худудида транспортировкалаш учун етарли бўлган дастлабки мустаҳкамликгача қотириш ва маркадаги мустаҳкамликгача қотириш.
Қолипланган буюмлар нормал шароитда 6-8 с давомида сақлангач, буғлаш камераларида 50-600С ҳароратда 12-13 с давомида иссиқлик билан ишлов берилади.
Қувурсимон ва шу каби буюмлар дастлабки қотиши сувли бассейнларда 200С кам бўлмаган ҳароратда 3-8 сут. давом этади.
Портладцемент асосидаги буюмлар илиқ омборхоналарда нормал шароитда камида 7 сут давомида қотиши охирига етказилади. Кварц кукунли цемент асосидаги буюмлар қотиши автоклавларда 0,8 МПа буғ босими остида ва 172-1740С ҳароратда 12-16 с давомида охирига етказилади.
Механик ишлов бериш операцияси буюмларнинг дастлабки ёки якуний қотиш жараёнларидан кейин амалга оширилади: листлар бурчак қирраларини кесиш, қувурлар ён томонларини кесиш, босимли қувурлар ён томонига фаскалар очиш ва бошқалар.
Асбоцемент буюмларнинг турлари
Асбоцемент буюмларнинг асосий турларига томбоп, деворбоп, безак, погонажли қувурлар ва махсус буюмлар киради.
Томбоп буюмлар. Томбоп асбоцемент буюмларга қуйидагилар киради: турли профилдаги тўлқинсимон листлар ва улар учун фасон қисмлар, йирик ўлчамдаги ёпма ясси плиталар, арматураланган конструктив ёпма (настил), экструзия усулида тайёрланган панеллар, кам қаватли бинолар учун томбоп плиткалар ва бошқалар.
Тўлқинсимон профилланган листлар (9.8, а-расм) оддий, ўртача, юқори ва унифицирланган профилларда тайёрланади. Профилланган листлар узунлиги 1200-3300 мм, тўлқин қадами 115-350 мм бўлади. Буюмнинг массаси 9-98 кг, эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси эса 16-24 МПа ни ташкил қилади.
Ҳозирги вақтда профилланган листлар 1750 мм узунликда, 40150 ва 54200-6 (тўлқин баландлигитўлқин узунлиги-қалинлиги) типларда тураржой ва қишлоқ хўжалиги бинолари томларини ёпиш учун; 54200-7,5 типи эса саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари томларини ёпиш учун ишлаб чиқарилмоқда. Узунлиги 1250мм, 30130 ва 40150 типлардаги тўлқинсимон листлар кам қаватли ва хусусий бинолар қурилишида томбоп материал сифатида ишлатилмоқда. Саноат биноларини ёпиш учун узунлиги 3300 мм, 145350 типдаги ВК листлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Профилланган асбоцемент листлар асосида томларни ёпишда бутлаш учун фасон деталлари-тўлқинсимон конкали, соддалаштирилган конкали, ўтувчи ва бурчакли ишлаб чиқарилади.
Йирик ўлчамли ясси листлар узунлиги 2000-3600мм, эни 1200-1500 мм, қалинлиги 4-12 мм холда тайёрланади.
Арматураланган конструктив ёпма (настил) (9.8,б-расм) 9м пролетли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш биноларини ёпишда ишлатилади. Пўлат арматура конструкциянинг чўзилувчи зонасига қўйилади. Кучайтириш учун кўндаланг кесими тўғри бурчакли полосалар ёки йирик пўлат стерженлар ишлатилади.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish