Миллий тарбия йўналишлари ва миллий тарбия усуллари



Download 16,3 Kb.
Sana21.04.2022
Hajmi16,3 Kb.
#568501
Bog'liq
тарбия йўналишлари ва миллий тарбия усуллар


Aim.uz

Миллий тарбия йўналишлари ва миллий тарбия усуллари

Юқорида тилга олинган вазифаларни амалга ошириш учун нималарга эътибор бериш керак. Энг аввало, тарбиянинг икки босқичи мавжудлигини унутмаслик зарур. Албатта, асосий мақсад – ёш авлод тарбияси, аммо бу мақсадга эришиш учун ишни биринчи босқичда тарбиячиларни тарбиялашдан бошлаш керак бўлади. Ушбу масала билан боғлиқ ҳолда миллий тарбия йўналишлари ва миллий тарбия усулларини бир-биридан фарқ қилишимиз лозим. Тарбия йўналишлари деганда тарбияланувчилар маънавиятининг турли қирраларини шакллантириш назарда тутилади, тарбия усуллари эса тарбия жараёнида қўлланиладиган турли таъсир воситаларини номлаш учун ишлатиладиган тимсол-тушунчалар бўлиб, тўлиғича тарбиячиларга алоқадор нарса. Масалан, меҳр тарбияси, ибрат тарбияси, ўйин орқали тарбиялаш, ваъз (маъвиза) усули, мукофот ва жазо усули, меҳнат тарбияси, турли таълим тизимлари ва ҳоказолар тарбия усулларига киради. Тарбия йўналишлари эса инсон ва жамият ҳаётининг асосий соҳалари ва шахс маънавиятининг таркибий жиҳатлари бўйича маънавий баркамол шахсни шакллантириш учун зарур бўлган ёшлар тарбиясининг барча асосий ва қўшимча турларини қамраб олади. Аввал миллий тарбия усулларига икки мисол келтирамиз:


А) Ибрат тарбияси


Ибрат тарбияси тарбия соҳасида жуда муҳим ўрин тутади. Инсон ўз мукаммал эътиқод тизимини шакллантириб олмагунча, ибрат тарбияси унга таъсир кўрсатишнинг асосий усули бўлиб қола беради. Агар баъзилар балоғат ёшидан анча ўтиб кетганларида ҳам ўз мустақил эътиқод тизимига эга бўлмасликлари мумкинлиги назарда тутилса, ибрат тарбиясининг аҳамияти нақадар салмоқли эканлиги янада аён бўлади. Ибрат тарбиясида энг катта юк тарбиячига тушади. Тарбиячи ўзи тарбия кўрмаган бўлса, унинг уринишлари бир пул. Масалан, ўқитувчилар ўзлари чойхонада улфатчилик деб, ароқ ичиб айқириб ўтиришса-да, болаларга ичкиликнинг оқибати ёмонлиги ҳақида ваъз айтишса, сигаретани бурқситиб, ўқувчиларга тамаки ўпкага кони зарар дейишса, бундай “тарбия”нинг номи “осон ёлғон” дейилади. Аслида 50 ёшгача бўлган барча ўқитувчилар ва ўқув юрти ходимларига чекишни умуман манъ этиш керак. Шўролар даврида диний эътиқод эгалари тарбиячиликка қўйилмас эди, шу қоидани энди шогирдлари назари тушиши мумкин бўлган жойда маст қилувчи ичимлик истеъмол қилувчилар ва чекувчиларга татбиқ қилинса, ибрат тарбияси соҳасида катта ютуқ бўларди. Ёлғон ёки шалоқ сўз ишлатиш ҳам тарбиячи учун ҳаром ҳисобланиши керак. Умуман, ёшлар тарбиясини тубдан яхшилашнинг асосий шарти тарбиячиларни ўз касбига масъулиятли қилиб тарбиялашдир.


Б) Меҳр тарбияси

Меҳрсиз тарбия ҳам, таълим ҳам бўлмайди. Дўқ билан, қўрқитиш билан бировни бирор нарсага мажбур қилиш мумкиндир, аммо муаллим ўз фанига меҳр қўймаган бўлса, тарбиячининг қалбида ўз тарбияланувчисига нисбатан меҳри бўлмаса, уларнинг уринишларидан жўяли натижа чиқиши қийин. Меҳр тарбияси, айниқса, кичик ёшли тарбияланувчилар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бола она қорнида эканидаёқ унга меҳр билан ёндошув талаб этилади. Ўзгалар томонидан ҳомиладор онага меҳр кўрсатилиши айни ҳомилага кўрсатилган меҳрдир. Инсон туғилганидан ўлимигача меҳрга муҳтож бўлади, унга кўрсатилган меҳр ҳечқачон жавобсиз қолмайди, аммо меҳр фақат беғараз бўлишини унутмаслик керак. (Ғаразли “меҳрибончилик” сиёсат соҳасига алоқадор бўлиши мумкин, аммо асло маънавиятга эмас.)


Биз барча инсонлардан ҳаммага меҳрли бўлишни талаб қила олмаймиз, бироқ тарбиячи тарбияланувчига нисбатан меҳрли бўлмаса, у тарбиячи эмас. Айниқса, оилада ота-она, бобо-буви, ака-опалар, боғча ходимларининг барчаси (фақат тарбиячилар эмас, ошпазу қоровулгача), бошланғич синф ўқитувчилари албатта болага меҳрли бўлишлари талаб этилади. Болага меҳри йўқ, тарбиячиликка ҳуши йўқ инсонларни бу касбларга яқин йўлатиш керак эмас. Бўлғуси ота-оналарни эса махсус тарбиялаш ва ота-оналик илмини пухта ўргатиш керак.
Умумтаълим мактаби, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим соҳаларининг муаллимлари биринчи навбатда ўз соҳаларига жиддий меҳр қўйган бўлишлари керак, бусиз улар ўқувчига фойдали билим етказиб бера олмайди. Ўз соҳасини яхши кўрган муаллим ўқувчидан ҳам шу соҳага жиддий ёндошишни талаб қилади ва болада илмга масъулият билан ёндошиш руҳини тарбиялайди. Ўз соҳасини яхши кўрмаган одам ўқувчи ёки талабанинг билимларни ўзлаштиришига ҳам бефарқ қарайди ва натижада тарбияланувчи билимсиз қолади. Агар ўқув юртида кўпчиликнинг ўз ишига муносабати шундай бўлса, бундай жойда ҳақиқий билим эгаси яккаланиб қолади.
Download 16,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish