2-жадвал
Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи бўйича иқтисодиёт тармоқлари бўйича ЯИМ тузилмаси (якунга нисбатан% да)6
Кўрсаткичлар
|
2000
|
2005
|
2010
|
2015
|
2016
|
2017
|
2018
|
1. ЯИМ, жами
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати
|
87,5
|
89,4
|
87,2
|
90,4
|
90,8
|
88,5
|
88,8
|
Маҳсулотларга соф солиқлар
|
12,5
|
10,6
|
12,8
|
9,6
|
9,2
|
11,5
|
11,2
|
2. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
|
34,4
|
29,5
|
32,9
|
34,1
|
34
|
34
|
32,4
|
Саноат (қурилишни қўшган ҳолда)
|
23,1
|
29,1
|
26
|
26,2
|
26,6
|
27,9
|
32
|
Хизматлар
|
42,5
|
41,4
|
41,1
|
39,7
|
39,4
|
38,1
|
35,6
|
Қайд этиш жоизки, 2019 йил январ ойида Давлат статистика қўмитаси томонидан 2017 йил учун ЯИМ кўрсаткичи кенг миқёсда қайта кўриб чиқилди ва бу асосан қишлоқ хўжалиги тармоғи маълумотларидаги ўзгаришлар натижасида келиб чиқди. Бу ўзгаришлар, бир неча йиллар давомида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблашда бозор нархларига нисбатан сезиларли даражада паст бўлган нархлардан фойдаланилганлиги билан изоҳланади.
Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турлари бўйича ўртача йиллик нархлар қайта кўриб чиқилиб, бозор нархларига ўтказилди. Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш миқдори, яъни натура кўринишидаги ҳажмлари ўзгармади. Масалан, 2017 йил учун қайта баҳолашга қадар 1 кг доннинг ўртача йиллик нархи 648 сўмни ташкил қилган бўлса, қайта баҳолашдан кейин 1686 сўмни, сабзавотлар қайта баҳолашга қадар – 895 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 2547 сўмни, полиз экинлари қайта баҳолашга қадар – 865 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 1128 сўмни, тирик вазндаги мол гўшти қайта баҳолашга қадар – 5986 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 17470 сўмни; сут қайта баҳолашга қадар – 577 сўмни, қайта баҳолашдан кейин – 1678 сўмни ташкил этди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўртача йиллик нархлари қайта ҳисоблаб чиқилганидан сўнг ушбу тармоқнинг ялпи қўшилган қиймати ҳажми 43,1 трлн. сўмдан 91,0 трлн. сўмга ва мос равишда, ЯИМ ҳажми 254,0 трлн. сўмдан 302,5 трлн. сўмга ошди (+47,9 трлн. сўм қишлоқ хўжалиги ҳисобига, +0,6 трлн. сўм бошқа тармоқларга киритилган аниқликлар ҳисобига). Шу билан бирга, қайта ҳисоблаш натижасида ЯИМнинг ўсиш суръатлари 5,2 % дан 4,5 % гача пасайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг ЯИМ тармоқлари бўйича таркибидаги улуши 19,7 % дан 34,0 % гача ўсди, саноатнинг улуши 27,2 % дан 22,2 % гача, қурилишнинг улуши 6,9 % дан 5,7 % гача, хизматлар соҳасининг улуши 46,2 % дан 38,1 % гача камайди.
Қайд этиб ўтиш лозимки, маҳсулотларга соф солиқлар кўрсаткичидаги ўзгаришлар Миллий ҳисоблар тизими ва Давлат молияси статистикаси маълумотлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш мақсадида амалга оширилганлиги билан изоҳланади.
Жаҳон тажрибасида қабул қилинганидек, динамик қаторларда ўзаро мувофиқликни таъминлаш мақсадида 2014-2016 йиллар учун ЯИМни қайта баҳолаш ишлари амалга оширилди.
Таъкидлаш лозимки, узоқ даврлар учун статистик кўрсаткичларни бундай қайта ҳисоблаш ишлари тез-тез амалга оширилмайди ва улар, одатда, услубий ёндашувлардаги сезиларли ўзаришлар билан боғлиқдир.
ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш. Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯИМни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (C):
узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
истеъмол хизматлари тўловига.
Ялпи ички хусусий инвеститсия харажатлари (И):
асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган;
товар заҳиралари ўртасидаги фарқлар ёки заҳираларнинг ўзгариши.
Товар ва хизматларнинг давлат хариди (Г).
Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобил йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.7
Соф экспорт (Хн): мамлакатнинг импорт ва экспорт оператсиялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.
ЯИМни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
ЯИМ = C + И + Г + Хн
Ўзбекистон Республикасида яратилган ЯИМнинг фойдаланиш (харажатларга кўра) таркиби таҳлили (3-жадвал) шуни кўрсатадики уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ЯИМ таркибидаги энг салмоқли компонент экан. Бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улушига кўра Ўзбекистон Россия Федератсияси, Япония ва Испания давлатларига яқин туради. Ялпи жамғариш, ёки ялпи инвеститсиялар улуши катталиги бўйича иккинчи компонент бўлиб 2017 йилда ЯИМнинг 27,6 %ини (шу жумладан асосий капиталга киритилган инвеститсиялар 26,1 %ни, заҳираларнинг ўзгариши 1,5 % ни ташкил этган. Таққослов учун мақлумотлар келтирадиган бўлсак, 2017 йил якунларига кўра, ялпи инвеститсияларнинг ЯИМдаги улуши Россия Федератсиясида 24,1%ни, Японияда 24,0 фоизни, Испанияда 20,6%ни, Хитой Халқ Республикасида эса 44,4 фоизни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |