Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари режа


Миллий иқтисодиёт фаолият қилишини тавсифловчи кўрсаткичлар



Download 248,73 Kb.
bet3/16
Sana22.02.2022
Hajmi248,73 Kb.
#113309
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари

Миллий иқтисодиёт фаолият қилишини тавсифловчи кўрсаткичлар.Булар бандлик, ишсизлик, инфиляция, истеъмол, жамғарма ва инвестициялар даражаси, нархлар даражаси ва унинг ўзгариши, савдо айланмаси, тўлов баланси ҳолати ва бошқалар.

  • Миллий иқтисодиёт фаолиятининг натижаларини тавсифловчи кўрсаткичлар. Ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми (ЯММ ва унинг ҳаракат шакллари).

  • Миллий иқтисодиёт натижаларидан фойдаланиш ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар. Булар ЯИМ да истеъмол ва жамғарма нисбати, иш ҳақи ва бошқа омилли даромадлар даражаси, ЯИМ да инвестициялар улуши ва бошқалар.

    Миллий иқтисодиётни ўрганишда макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланилади. Макроиқтисодий таҳлил ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш, инфляцияни энг кам даражага келтириш, ишсизликни камайтириш орқали макроиқтисодий мувозанатликни ва пировард натижада иқтисодий ўсишни таъминлаш муаммоларига қаратилади.
    Макроиқтисодий таҳлилда яхлит иқтисодиётга тегишли ўртача миқдорлардан фойдаланилади.
    Булар нархларнинг ўртача даражаси, фоизнинг бозор ставкаси, инфляция, бандлик, ишсизликнинг ўртача даражаси ва ҳ.к.
    Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда иқтисодий моделлардан ҳам қўлланилади. Макроиқтисодий моделлар-иқтисодиёт ва унда рўй берадиганреал воқейликнинг мантиқий (назарий), миқдорий (математик) ва график ўлчамларда абстракт тасвирланишидир.
    Асосий макроиқтисодий моделлар қуйидагилар.

    • доиравий оқимлар (айланишлар) модели

    • ялпи талаб ва ялпи таклиф (АD-АS) модели

    • товарлар миқдори ва пул массаси (IS-NM) модели

    • Филлипс, Лаффер эгри чизиқлари



    2. Ялпи миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари


    Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) – миллий хўжаликларда бир йил давомида вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга бориб тушиши мумкин бўлган тайёр пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархидаги қийматидан иборат бўлади.
    Демак, ЯММ миллийиқтисодиётда йил давомида ишлаб чиқарилган барча пировард маҳсулот (хизмат)ларнинг бозор нархидаги суммасидир. Биз биламизки, жорий йилда ишлаб чиқилган барча маҳсулотлар сотилмаслиги мумкин, уларнинг бир қисми заҳираларни тўлдиради. Яъни ЯММ ҳажмини ҳисоблаб топишда заҳираларнинг ҳар қандай ўсиши ҳисобга олиниши зарур, чунки ЯММ ёрдамида жорий йилдаги барча маҳсулотлар (сотилган ва сотилмаган) ҳисобга олинади.
    Миллий ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини тўғри аниқлаш учун, мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар бир марта ҳисобга олиниши зарур. ЯММ ҳажмини топишда сотилган ва қайта сотилган маҳсулотларни кўп марта ҳисобга олишларни бартараф қилиш учун, миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган қўшилган қийматлар йиғиндиси олинади.

    Download 248,73 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish