Миллий иқтисодиёт ва ўлчов ҳусусиятлари Режа: 1. Миллий иқтисодиёт тушунчаси ва амал қилишини таъминловчи омиллар. 2. Миллий иқтисодиётда «макроиқтисодиёт» ва «микроиқтисодиёт» тушунчалари 3. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш. Ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ўзига хос миллий, диний, сиёсий хусусиятларга эга. У шу мамлакат ичида миллий ҳамжамиятлар, яъни ижтимоий гуруҳлар ва кишилар ҳамжамиятлари иқтисодий алоқаларини ташкил қилишнинг ўзаро ички алоқалар билан боғлиқ ва интеграциялашган шакли сифатида намоён бўлади.
1
Ташқи омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: - Иқтисодий - Сиёсий - Демографик - Маданий - Иқтисодий омилларига, энг аввало, у ёки бу давлатнинг миллий иқтисодиётини ихтисослик - йўналишини белгилайдиган халқаро меҳнат тақсимоти киради.
- Сиёсий омиллар ҳар хил шаклларда намоён бўлиши мумкин. Масалан у ёки бу маҳсулот етказиб бериш ёки хизмат кўрсатишни таъқиқлаб қўйиш; эмбарго эълон қилиш, у ёки бу савдо-сиёсий уюшмаларига қабул қилиш ёки ўилмаслик; дипломатик мунособатларни ўрнатилиши ёки бузилиши; у ёки бу ҳарбий-сиёсий ташкилотларга кириш, у ёки бу давлат билан бораётган уруш ҳолати ва ҳоказо.
- Демографик омиллар, энг аввало, ишсизликни келтириб чиқариши мумкин бўлган ишчи кучларининг миграциясини (бир жойдан иккинчи жойга кўчиши) билан боғлиқдир. Бундай ҳолат ўайси давлат учун яхши кўрсаткич бўлиши мумкин, ва унинг акси-ўайсидир давлат учун Ёмон кўрсаткич бўлиши мумкин.
- Маданий омиллар ҳам кучли таъсир ўтказиши мумкин. Масалан: умуммаданияти кучли бўлган давлатларни бошқа давлат маданиятига таъсири (босқинчилиги-экспансия) туфайли унинг иқтисодини пасайишига (фойда келтириб турган маданият ва санъат тармоқлари даромадларини пасайиб кетиши туфайли) олиб келади.
Миллий иқтисодиётга таъсир қилувчи ички омиллар: - Шахсий-инсоний омиллар - Моддий-ашёвий омил - Миллий иқтисодиётни ташкил қилиш шакллари - Мамлакат миқиёсида иқтисодий фаолиятни таҳлил қилиш имкониятини берадиган усуллар (методлар) киради. Жамиятнинг иқтисодий – ижтимоий фаолиятини ўрганиш ва юритишда фундаментал муаммога дуч келамиз. Бу муаммо, аввало, табиат бизга инъом этган ресурсларниниг чегараланганлигида номоён бўлади. Демак, инсоният улардан ҳоҳлаганича фойдаланиш имкониятига эга эмас. Шундай экан, фаолиятимиз учун моддий неъматлдар яратиш жараёнларини ўрганиб чиқишимиз керак. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётни ўрганиш, демакдир. Иқтисодиёт нафақат уй хўжалигини, балки ҳудудлар, мамлакатлар ва ҳаттоки жахон хўжалигини юритиш санъати билан ҳам шуғилланмоқда. Ишлаб чиқриш соҳаларида хшжалик юритишниниг корхоналар, коорпарациялар, қўма корхоналар, фирмалар каби кшплаб шакиллари ташкил этилаётгани ва фаолият кўрсатаётганлиги ҳам фикримизниниг исботидир.
Товар ва хизматлар бозори
| Бунда : - Ер, меҳнат, капитал.
- Ресурслар.
- Товар ва хизматлар.
- Товар ва хизматлар.
- Ресурслар.
- Товар ва хизматлар.
- Транспортлар.
- Пул даромадлари(иш ҳаққи, рента, фоиз, фойда).
- Исътемол харажатлари.
- Сотишдан тушган даромад.
- Ресурс харажатлари.
- Солиқоар .
- Солиқоар .
- Харажатлар.
- Харажатлар.
- Супсидиялар.
Макроиқтисодиётда қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида иқтисодиётнинг ривожланиши ёки пасайиши, унинг ютуқ ва камчиликлари аниқланади, ўлчанади; - Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)
- Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)
- Инфляция, унинг ўсиш суръати
- Давлат бюджети тақчиллиги
- Дефлятор-инфляциянинг хақиқий даражасини ифодаловчи
кўрсаткич = ЯИМнинг амалдаги баҳоларда ЯИМ солиштирма баҳоларда - Истеъмол баҳолар индекси
- Ишсизлик даражаси ва ишсизлик сони, аҳолининг иш билан бандлилиги даражаси
- Аҳолини моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, унинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва қатор бошқалар.
Ишлаб чиқаришнинг натижаларини ифодалайдиган макроиқтисодий кўрсаткич бу ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ (ЯММ) ҳисобланади. ЯММ бир йил ичида миллий хўжаликда яратилган, тақсимланган ва фойдаланиладиган пировард якуний маҳсулотлар қийматидир. ЯММ мамлакатда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар йиғиндисининг пул шаклидаги ифодасидир (мамлакатда ёки унинг ташқарисидагидан қатъий назар). Миллий хўжаликда яратиладиган жуда катта ҳар хил маҳсулот ва хизматлар истеъмол товарларига ва инвестиция товарларига ёки ишлаб чиқариш воситалари маҳсулотларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |