«Миллий истиқлол ғояси» фанини ўқитишнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти


дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг таркибий тузилишлари



Download 0,72 Mb.
bet3/36
Sana11.07.2022
Hajmi0,72 Mb.
#774684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
MIG\' o\'qitish metodikasi

дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг таркибий тузилишлари

Узоқ йиллар давомида ота-боболаримиз орзу қилган мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб миллий истиқлол ғоясини ва мафкурасини шакллантириш халқимиз учун жуда муҳим эҳтиёжга айланди. Чунки буюк келажакни барпо этиш учун миллатни бир жону бир тан қилиб бирлаштириш керак.


Президентимиз Ислом Каримов ўз асарларида миллий истиқлол ғоясини ва мафкурасини асослаб, уни ҳаётга тадбиқ этиш йўл-йўриқларини белгилаб бердилар. Бу масала ўта долзарб, муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга. Чунки ҳеч бир халқ мафкурасиз ўз мақсадларига эриша олмайди. Мафкура моҳияти, мақсади ва ҳаракат йўналишлари билан жамиятнинг миллий ғояларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади, унинг ҳаётбахш қудратини ишга туширади.
Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси жамият ривожланишидаги етакчи ғояларни ўзида мужассам этиб, халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, руҳиятига, қадриятларига асосланиб, келажакка бўлган ишонч туйғуларини тарбиялайди. Бу ғоялар билан қуролланган инсонлар ўз орзу-интилишлари йўлида бирлашадилар.
Шунинг учун ҳам Президентимиз миллий истиқлол ғояси ва мафкураси – халқни ягона мақсад сари бирлаштирувчи байроқ дея таъкидладилар. Дарҳақиқат, миллий истиқлол ғояси ва мафкураси миллатни жипслаштирувчи ғоялар тизими бўлиб, жамиятнинг ҳар томонлама, бекаму-кўст барқарор ривожланишини назарий ва амалий жиҳатидан таъминлайди. Шу сабабли тараққиёт сари етакловчи улуғвор миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг асосий тушунча ва тамойилларини ўқитиш, ўрганиш, уларнинг кундалик хатти-ҳаракатларида намоён бўлишига эришиш – давр талабидир. Ёшлар қалбида ва тафаккурида “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт” руҳини камолга етказиш муҳим масала ва долзарб вазифа. Ана шу руҳ қалбида барқ урган ёшлар элим деб, юртим деб ёниб яшайди, меҳнат қилади, миллат манфаатини ўз манфаати деб билиш даражасига кўтарила олади.
Мана шундай баркамол авлодни вояга етказиш, мамлакатимиз келажагини таъминлаш учун Ўзбекистонда таълим тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири шахс манфаати ва таълим устуворлиги деб белгиланди. Бу омил давлатимизнинг ижтимоий сиёсатини белгилаб берганлиги туфайли таълимнинг янги модели яратилди.
Президентимиз И.А.Каримов томонидан бу моделни амалга ошириш туфайли ҳаётимиз жабҳаларида рўй берадиган “портлаш эффекти” натижалари рўй рост кўрсатиб берилди.
Яъни, бу нарса ижтимоий-сиёсий иқлимга ижобий таъсир қилади ва натижада мамлакатимиздаги мавжуд муҳитни бутунлай ўзгартиради . инсоннинг ҳаётидан ўз ўрнини топиш жараёни тезлашади. Жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади. Жамиятимизнинг потенциал кучларини рўёбга чиқаришда жуда катта аҳамият касб этади. Фуқаролик жамияти қуришни таъминлайди, модел воситасида дунёдан муносиб ўрин олишга, ўзбек номини янада кенг ёйиб тараннум этишга эришилади.
Жамиятимизнинг ҳар бир фуқаросини тарбия асослари билан инсон ва шахс қилиб вояга етказиш жараёнини янги педагогик “қурол” ва воситалар билан таъминлаш давр тақозосидир. Педагогик технология, таълим стандартлари ёрдамида учинчи минг йилликда давлатимиз таълим соҳасида туб бурилишлар юз беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талаба ёшларда хурфикрлилик, билимга чанқоқлик, Ватанга меҳр-муҳаббат, инсонпарварлик туйғулари тизимли равишда шакллантирилади.
2005 йил 13 августида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Республика маънавият ва маърифат марказининг «Ўқувчи-талабалар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда таълим-тарбиявий ишларни ўзаро уйғун ҳолда ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар» эълон қилинди. Ушбу услубий тавсиялар такомиллашган Давлат таълим стандартларини яратишда асос бўлиб хизмат қилди. Давлат таълим стандартларида асосан ўқувчи-талабаларга бериладиган билимларнинг даражаси аниқланади ва фан мазмунига қатор талаблар қўйилади. Чунки берилаётган билим маълум бир ҳажмда чегараланади.

Миллий истиқлол ғояси фани мазмунига қўйиладиган талаблар.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish