Миллий давлатчилигимиз



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

Олтинчи тоифа–ишончли, тўғри эътиқодли оқил-хирадманд кишиларким, давлат сирларини уларга очиб, 
салтанат ишлари бўйича улардан маслаҳат олишимга лойиқ эдилар. Бу тоифа кишилар билан сирдошлик 
қилиб, ўз махфий ишларим ва пинҳоний сир-асроримни ўшаларга топширдим. 
Еттинчи тоифа–вазирлар, девон котиблари ва муншийларки, салтанатим саройини шулар билан 
безатдим. Буларни менга тобеъ мамлакатларни кўрсатувчи кўзгу деб билдим. Чунки улар ҳар мулк–
мамлакат, сипоҳ ва раият воқеаларини менга билдириб турдилар. Булар давлат хазинаси, сипоҳ ва раиятга 
оид ишларни тартибга солиб юритдилар. Салтанат мулкига тушган рахналарни беркитишнинг лойиқ 
чораю тадбирларини кўрдилар. Салтанатим корхонаси хазинасининг кирим ва чиқимига оид ишларни 
тўғри олиб бордилар. ҳамиша мамлакатда тўкинчилик ва унинг ободлиги учун ҳаракат қилдилар. 
Саккизинчи тоифа–ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандисларки, улар салтанат корхонасига 
ривож берувчилардир. Уларни ўз атрофимга тўпладим. ҳакимлар ва табиблар билан иттифоқда беморларни 
даволатар эдим. Мунажжимлардан сайёраларнинг қутлуғ-қутсиз кунлари, уларнинг ҳаракати ва осмонда 
айланишини аникдаб олардим. Муҳандислар билан иттифокда олий иморатлар барпо этиб, боғу 
бўстонларнинг тарҳини чиздирардим. 
Тўққизинчи тоифа–муҳаддислар, (пайғамбар, унинг авлодлари ва саҳобалари) ҳақида ривоятлар накд 
қилувчилар ҳамда қиссахонлар бўлиб, уларни ҳам ўзимга яқинлаштирдим. Пайғамбарлар ва авлиёлар 
ҳақидаги қиссаларни, ўтган подшоҳлар тўғрисидаги хабарларни, уларнинг салтанат тахтига қандай 
етишганларини, давлатларининг қандай сабабларга кўра завол топганини улардан сўраб билардим. Ҳар 
қайсисининг қиссалари ва хабарлари, ишлари ва сўзларини эшитиб тажрибам ортди. Оламда бўлаётган 
воқеаларни улардан эшитардим ва жаҳон ахди аҳволидан хабар топар эдим. 
Ўнинчи тоифа–машойихлар, сўфийлар, (Худони таниган) орифлардир. Уларнинг хизматларида бўлиб, 
суҳбатлар қурдим ва охират фойдаларини олдим. Улардан Тангри таолонинг сўзларини эшитиб, кароматлар 
кўрдим, мўъжизаларини мушоҳада этдим ва суҳбатларидан роҳатланиб, ҳузур қилдим. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish