илтифотимиздан маҳрум этсинлар. Агар мажбуран чекинган бўлса, узрини қабул қилсинлар. Агар уни
ваҳима босган бўлса, изза қилсинлар. Қайси сипоҳий, душман қаршисида қилич чопиб, яраланса, уни
тақдирлаб, инъом берсинлар. Бордию яралангандан кейин қочган бўлса, унга таҳсин ўқиб,
яраланганини эътиборга олсинлар. Чунки у ғанимга ҳужум қилмаган такдирда ҳам, ёв ҳамласи вақтида
жароҳатлангандир, яраси унинг не ҳолга тушганининг гувоҳидир.
Қайси бир сипоҳий ўзини кўрсатган бўлса, рағбатлантириб ҳақини адо этсинлар. Қайси бир сипоҳий
хизматда юриб қарилик ёшига етаркан, уни ойлик-ҳакдан маҳрум этмасинлар ва мартабасидан
туширмасинлар. Ҳеч бир сипоҳийнинг хизмати назардан четда қолмасин. Чунки улар давлат хизматида экан,
боқий ҳаётларини фоний дунё накди учун аямаганининг ўзи ҳам инъомга ва моддий таъминотга лойиқлигини
билдиради. Уни инъомидан маҳрум қилиб, хизматларини кўрсатмасалар, ноинсофлик қилган бўлурлар.
Яна амр қилдимки, қайси бир амир ёки сипоҳийнинг менинг давлатим учун хизмати синггани аниқ бўлса–
ғаним лашкарини синдирган, бирор мамлакатни забт этган ёки (жон-жаҳд билан) қилич чопишган бўлса,
хизматини тақдирлаб, ҳақини адо қилсинлар. Ёши кекса сипоҳийларни ҳурматлаб, азиз тутсинлар. Улардан
фойдали маслаҳатлар олсинлар, чунки уларнинг айтадиган гаплари ўз тажрибаларида кўриб, билганларидир.
Уларни салтанат корхонасининг устунлари деб билсинлар. Улардан кейин ўғилларини ўринларига
ўтқазсинлар.
Яна амр қилдимки, ғаним томонидан қўлимизга ҳар қандай сипоҳий асир бўлиб тушса, уни
ўлдирмасинлар. Унга ихтиёр берилсин. Агар навкарликни қабул қилса, навкар бўлсин; йўқ деса, уни озод
этсинлар. Бунга мисол, мен қайсар билан урушда
234
қўлга тушган тўрт минг румлик аскарни озод қилдим.
Ғаним сипоҳийларидан қайси бири ўз давлатининг тузини окдаб, бизга қарши қилич чопган, сўнгра
ихтиёрий равишда ёки мажбур бўлиб, паноҳимизга келса, бундай аскарга ишониб, уни азиз тутсинлар. Чунки
у ўз соҳибига вафодорлик қилиб, еган туз ҳақини оқлаган. Шунга ўхшаш, мен ҳам Шер Баҳромга нисбатан
шундай қилдим. Амир Ҳусайн билан бўлган урушда у мен билан юзма-юз тўқнашиб, қилич чопишди;
кейинроқ эса ўзи иложсизликдан менинг паноҳимга келганида, уни ҳурматладим.
Менгли Буға ҳам Балх урушида менга қарши лашкар тортди. Жанг бошланишидан аввал ўзим томонга
оғдириш мақсадида унга хат юбордим. У эса Туғлуқ Темурхоннинг ҳақига кўрнамаклик қилмади ва менга
қарши лашкар тортиб, эрларча жанг қилди. Охир-оқибат енгилди. Кейинчалик ўз ихтиёри билан ҳузуримга
тиз чўкиб, паноҳ излаб келганда, унинг мартабасини улуғладим, илтифоту марҳаматлар кўрсатдим. Унга
қилган иноятларим ҳақи ўртамиздан ўтган нохушликлар бутунлай унутилди. Йиғинларда унинг қилган
баҳодирликларидан сўзлаб, офарин айтар эдим. Ўзи аслида эр йигит бўлгани учун менинг давлатимда ҳам
кўп баҳодирлик кўрсатиб, мени мамнун этди. Озарбайжон урушида қора Юсуф билан тўқнашганимда
235
,
лашкарим оғир аҳволга тушиб қолди. Шунда у майдонда қора Юсуфнинг ўлган аскар бошлиқларидан
бирининг бошини найза учига санчиб, баланд кўтарди ва лашкаримга қора Юсуфнинг боши деб, уни ўлдига
чиқарди. Бундан лашкарим дадилланиб, жангга ташланди ва қора Юсуф лашкарининг ўртасига ҳужум
қилиб, қора Юсуфни қочирди. Бу урушда қора Юсуф устидан қозонилган ғалабани Менгли Буға номига
ёздирдим ва унинг мартабасини оширдим.
Do'stlaringiz bilan baham: