Микроорганизмларни тупроқни ҳосил бўлишида ва унинг унумдорлигини оширишдаги аҳамияти
Режа:
Тупроқ микроббиотехнологияси ва унинг вазифалари
Тупроқ микроб ценози - биологик тизимдир.
Тупроқда микроб ценозлар фаолиятини бошқаришда, органик ва минерал ўғитлар, алмашлаб экишни роли.
Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар
Тупроқ микроб ценозларининг гербицидлар билан ўзаро таъсири
Тупроқ ҳосилдорлигини ташкил этиш ва бошқаришда биологик омилларнинг ролини биринчилардан бўлиб тупроқшунослик фанининг асосчилари В.В.Докучаев, П.А.Костычев ва В.Р.Вильямсонлар баҳолаб берганлар.
Улар тупроқ ҳаётида биологик бирикмаларнинг роли жуда ҳам катта эканлигини исботлаб бердилар. Бу ғоя кейинроқ С.Н.Виноградский, Е.Н.Мишустин, М.М.Кононова, Д.Г.Звягинцев, В.Т.Емцев, Д.И.Никитин ва бошқа олимларни изланишларида ўз ривожини топди ва анча-мунча аниқлик ҳам киритди. Айниқса Е.Н.Мишустин, Д.Г.Звягинцев, В.Т.Емцев ва бошқалар тупроқ ҳосилдорлигида микроорганизмларниг роли бекиёс эканлигини исботлаб бердилар ва шу туфайли микробобиокимё асослари тиклана бошлади.
Ҳозирги вақтда микроорганизмлар ўзларининг фаолияти ва массаси билан тупроқ ҳосилдорлигини белгилашда асосий роль ўйнаши аниқ бўлиб қолди. Шундай экан, ҳар хил қишлоқ хўжалиги тизимида тупроқ ҳосилдорлигини ошириш ва уни сақлаб туриш, бу жараённи бошқариш кўп маънода, тупроқда микробиологик жараёнларни бошқариш билан узвий боғлиқ.
Қишлоқ хўжалик экинларидан унумли ҳосил олиш жараёнини ва тупроқда микробиокимёвий жараёнларни бошқариш қишлоқ хўжалик фанида янги йўналиш - тупроқ биотехнологиясини пайдо бўлишига олиб келди.
Бу йўналиш тупроқ шароитида микроорганизмлар таркибини ўрганиш ва бошқариш муаммоларига асосланган бўлиб, микроорганизмлар фаолиятини бошқариш ва улар томонидан олиб борилаётган метаболик реакцияларни, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишга йўналтиришни тақазо этади.
Тупроқ микроббиотехнологияси фанининг асосий муаммоси - тупроқда, айниқса ўсимликлар ризосфераси ва ризопланида ўтадиган микробиологик жараёнларни бошқаришдир. Бу муаммо, фақатгина маълум бир белгиланган шароитда, маълум таркибга эга бўлган микроблар ассоциациясини ташкил қилиш билан белгиланади.
Бу муаммоларни ечишни аниқ йўллари белгилаб олинган. у ҳам бўлса қўйидагилар билан белгиланади:
- агрономик аҳамиятлик микроб ценозига, ёки гуруҳ микроорганизмларга ташқаридан туриб таъсир қилишни бошқариш, яъни уларнинг кўпайиши, ўсиши, ривожланиши ва ўсимлик учун зарур бўлган ФФМ (антибиотиклар, ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи моддалар ва ҳ.к.) ишлаб чиқаришини ташкил қила билиш;
- тупроқда микробларнинг ўсиши ва ривожланишини таъминловчи ўсимликлар орасида алмашлаб экишни ташкил қилиш ва шу туфайли микробиокимёвий жараёнларни бошқариш;
- тупроқда микробиокимёвий жараёнларни бошқаришда органик ва минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш;
- тупроқ мироорганизмлариниг азот ютиш ва фосфорли бирикмаларни эритиш қобилиятидан оқилона фойдаланиш;
- микробиологик жараёнларни тўлақонли ўтиши учун ҳар хил турдаги тупрок мелиорациясидан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |