Bog'liq 9 ilova Bir million dasturchi shartnomasi 3 tomonlama 16 dan katta
VI. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 6.1. Банкнинг ҳуқуқлари: 6.1.1. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ёшлар (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) га компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидларини амалга ошириш учун истеъмол кредитларини ажратиш.
6.1.2. Шерик қарздор (лар) нинг тўлов лаёқатини, кафилнинг молиявий ҳолати ва кредит таъминоти етарлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш юзасидан Шерик қарздор ва кафилдан барча керакли ҳужжатларни ва маълумотларни олиш ҳамда уларни таҳлил қилиш.
6.1.3. Қарздор ва шерик қарздор (лар) томонидан тақдим қилинган маълумотларда қўпол чалкашликлар, нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса, кредит ажратилгандан сўнг уни мақсадсиз сарфласа, ёки ссуда ҳисобварағи очилгандан сўнг бир ой давомида кредит маблағларни ишлатишга тўлов топшириқномаси тақдим қилинмаса, банк кредит ажратмаслиги, агар кредит ажратилган бўлса уни муддатидан олдин қайтариб олишни талаб қилиши мумкин.
6.1.4. Банк мазкур шартнома бўйича қарздор ва шерик қарздор (лар) га юклатилган барча мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга ва ушбу мажбуриятлар бажарилмаса ёки лозим даражада бажарилмаса банк кредит беришни тўхтатиб қўйиши ёки берилган кредитни муддатидан олдиндан қайтарилишини талаб қилиши мумкин. Жумладан:
- кредит бўйича фоиз тўловларининг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка қоплаб берилиши (компенсация қилиниши) белгиланган муддатдан ____ кундан ортиқ кечиктирилганда;
- кредит маблағларидан бошқа мақсадлар учун фойдаланилганида;
- қарздор ва шерик қарздор (лар) нинг молиявий аҳволи ёмонлашганда;
- кредит таъминоти талабга жавоб бермаганда ва қарздор томонидан ушбу шартномада кўрсатилган муддатда қўшимча таъминот тақдим қилинмаганда;
- банк сўраган маълумот ва ҳужжатлар ўз вақтида тақдим қилинмаганда, маълумот ва ҳужжатлар ҳақиқий бўлмаса, қарздор ва шерик қарздор (лар) текширишлардан бўйин товлаганда, банк билан сабабсиз алоқани узганда;
- қарздор ва шерик қарздор (лар) томонидан кредитнинг қайтарилмаслиги ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан кредитга ҳисобланган фоизларнининг банкка қоплаб берилмаслиги (компенсация қилиниши) бўйича ҳар қандай хавф юзага келганда, банк қарздор ва шерик қарздор (лар) га ёзма равишда хабардор қилган ҳолда шерик қарздор (лар) ва қарздордан 10 кун муддат ичида кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариб тўлашни талаб қилишга ҳақли.
6.1.5. Истеъмол кредити бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги, график бўйича қарздорлиги, асосий қарз тўловлари шерик қарздор (лар) ва қарздор томонидан ўз вақтида қисман ёки тўлиқ тўланмаганда ва кредитга ҳисобланган барча фоиз тўловлари, шунингдек оширилган фоизи ва муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня қарздорликлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, Банк юқорида санаб ўтилган қарздорликлар ва тўловлар суммаларини шерик қарздор (лар) ва кафилнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банк муассасаларида ҳар қандай валютада иш ҳақи (пенсия) ва бошқа мақсадлар бўйича очилган пластик карта(лар)сидан ҳамда омонат ҳисобварақларидаги пул маблағларидан акцептсиз автоматик равишда ечиб олади.
Агарда акцептсиз ундириб олиш шерик қарздор (лар) ва кафилга тегишли бўлган хорижий валютада очилган банк пластик карта(лар)си ва омонат ҳисобварақларига нисбатан қўлланилса, банк кредит бўйича барча қарздорликлар ва тўловлар юзасидан зарур маблағларни ечиб олинадиган санада Марказий банкнинг валютани сотиш курси бўйича конвертация қилинган ҳолда акцептсиз тартибда ечиб олади.
6.1.6. Муддати ўтган кредит асосий қарздорлигига фоиз ҳисоблаш мазкур кредит шартномасида кўрсатилган фоиз миқдори даражасидан 1,5 баравар миқдорда амалга оширилади.
6.1.7. Истеъмол кредит бўйича фоиз тўловлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, банк муддатида компенсация қилинмаган фоиз тўловлари учун фоиз тўловлари ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида қарздор (шерик қарздор(лар)) га пеня ҳисоблайди, лекин жами ҳисобланган пеня миқдори ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган фоиз тўловларининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
6.1.8. Кредит маблағлари қарздор ва шерик қарздор (лар) томонидан ўз вақтида тўлиқ ёки қисман қайтарилмаганда ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка компенсация қилинмаганда, Банк ундирувни қарздор (шерик қарздор) нинг юқори ликвидли мол-мулкига ҳамда кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга.
6.1.9. Банк қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда кредит шартномаси бўйича қарздор (шерик қарздор(лар)) ни муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиши, қарздор ва шерик қарздор (лар) дан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида маълумот олиши мумкин.
6.1.10. Қарздор ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб истеъмол кредитини бир ой муддатда ўзлаштирмаган тақдирда ва мазкур шартнома шартлари қарздор ва шерик қарздор (лар) томонидан бузилганда, Банк ушбу шартномани, қарздорни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда, Банк Қарздорни шартноманинг бир томонлама бекор қилинишидан олдин 10 банк иш кунидан кечикмаган муддатда ёзма равишда огоҳлантиради.
6.1.11. Қарздор ва шерик қарздор (лар) томонидан кредит бўйича асосий қарз сўндирилиши бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, хамда кредит бўйича бир-нечта таъминот турлари такдим этилган бўлса, Банк ундирувни ўзи хоҳлаган таъминотга қаратиш хуқуқига эга.