Дидактик мақсадларга кўра-синтез ва тахлиллар қилиш жараёнларин ўргатиш ва баҳолаш ҳисобланади. Масаланинг қўйилиши изчиллик асосида кетма-кет тарзда таҳлилий жараёнлар асосида ишлаб чиқилган. Муаммоли вазиятларга жавоб излаш ва ечиш мақсадида назарий билимлар турли хилдаги кўрсатмалар, қўлланмалар, эслатмалар тарзида берилган Амалий машғулот дарси топшириқ-технологияси асосида ташкил этилганда талабаларнинг хар бир хатти харакати, уларнинг қўйилган муаммога бўлган қарашлари, сабабий боғлиқликдаги тахлиллари ҳамда хулосалар ясашларини кузатиш ва баҳолаш осон кечади. Баҳолаш учун “Вазиятли тахлил варақаси”нинг мавжудлиги ишни енгиллаштиради, бу эса ўз навбатида топшириқнинг афзал жихатларини намоён этади.
Ишлаб чиқилган мазкур топшириқдан “Корхона иқтисодиёти”, “Бизнес режалаштириш”, “Тадбиркорлик асослари”, “Корхоналар фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш” фанларининг амалий машғулотларида кенг фойдаланиш мумкин.
“Ишлаб чиқариш харажатлари” мавзуига бағишланган
ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ
ТАЛАБАЛАРГА БИЛДИРИЛГАН МУРОЖААТНОМА
Хурматли талаба! Ўқиб ўрганиш давомида гувохи бўлганингиздек, бозорли иқтисодиёт шароитида онгли харакат қилаётган хар бир тижоратга асосланган фирманинг бош мақсади – фойдани максималлаштиришдан иборатдир. Фойдага эришиши учун хўжалик юритувчи субъектлар маълум даражада харажатлар қилишга мажбурдирлар.
Маълумингизким, товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган иқтисодий ресурслар харажатлар манбаини ташкил этади. Маълум миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш учун ишлаб чиқариш омиллари турли нисбатда ўзаро боғланиши мумкинлиги бизга аён. Демак, бугун сизларга тақдим қилмоқчи бўлган топшириқимиз айнан харажатлар ва уларнинг тахлилига бағишланади. Бунинг учун сиз азиз талабалардан ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги билимларингизни мустахкамлаб олиш ва “такрорлаш билимлар онаси” қабилида иш тутишларингизга тўғри келади. Шундагина, мазкур топшириқда берилган муаммоли вазиятга ўз жузъий қарашларингиз, ечим ва хулосаларингизни баён эта оласиз. Қўйилган муаммоли вазиятга тўғри ва аниқ ечимларни бера олиш натижасида эса, сиз билимларингизни чуқурлаштиришга, куникмалар ҳосил бўлишига ҳамда прогматиклик қобилиятингизни ривожлантиришга муваффақ бўла оласиз деган умиддамиз.
Топшириқда назарда тутилаётган муаммоли вазиятлар Республикамизда фаолият юритаётган Янгийўл “БИОКИМЁ” ОАЖ мисолида кечади. (Маълумот ва иқтисодий кўрсаткичлар жамиятнинг йиллик хисоботларидан олиниб тузилган)
Do'stlaringiz bilan baham: |