Жадвал
Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган
солиқдан келиб чиқиб энг кам иш ҳақига каррали миқдорлари [5].
Чакана савдо тури
Тошкент
шаҳри
Нукус ш. ва вилоят
бўйсунувидаги
шаҳарлар
Бошқа аҳоли
пунктларида
1
2
3
4
Озиқ-овқат товарларини
сотиш
9,0
6,0
3,0
Деҳқон бозорларида
қишлоқ
хўжалиги сотиш
5,0
4,0
2,0
Ноозиқ-овқат
товарларини
сотиш
10,0
6,5
3,0
Газеталар, журналлар
ва китоб
маҳсулотларини сотиш
5,0
3,0
0,5
Озиқ-овқат ва ноозиқ-
овқат товарларини
сотиш (турғун
шаҳобчалардаги
аралаш савдо)
10,0
6,5
3,0
Маиший хизматлар
(2015 йилдан
сартарошлик
хизматлари, маникюр,
педикюр, косметолог
хизматлари ва бошқа
шунга ўхшаш
хизматлар маиший
хизмат турларига
киритилди)
3,5
1,5
0,5
Мисол учун, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи (турғун
шаҳобчаларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан
шуғулланувчи) корхона 1 шаҳобча учун 6,5 каррали иш ҳақи
миқдоридан кам бўлмаган ягона солиқ тўлови энг кам миқдори
белгиланган. Яъни 6,5х118400=769600 сўмни ташкил этади.
Ойлик ягона солиқ тўлови миқдори ушбу суммасидан кам
бўлганда, қўшимча солиқ ҳисоблаб тўланиши белгилаб қўйилган.
Шу ўринда айтиш керакки, ягона солиқ тўловини тўловчи
микрофирма ва кичик корхоналар баъзи бир сабабларга кўра
(таъминотчиларнинг хомашё ва материалларни ўз вақтида
етказмаслиги, ижара шартномаларининг бекор қилиниши ва
бошқа билвосита сабаблар) фаолият юрита олмайдилар. Бу
сабаблар бевосита корхона хоҳиши билан атайин қилинмаган
сабаблар бўлиб ҳисобланади. Аммо ягона солиқ тўлови ушбу
сабабларга қарамасдан (маълум
давр бўйича самарасиз фаолият бўлишига қарамасдан) базавий
ставкалар бўйича солиқ тўлашга мажбур қилади. Ушбу ҳолат
микрофирма ва кичик корхоналар раҳбарларининг норозилигига
сабаб бўлмоқда.
Тўғри, ягона солиқ тўлови бир неча солиқларнинг ўрнига ва
ресурслардан самарали фойдаланиш учун вужудга келган. Аммо
фаолият юритмай солиқ тўлаш солиқ тўловчиларнинг
тадбиркорликка қизиқишини сўндиришга олиб келади. Охир-
оқибатда тадбиркор яширин фаолият юритишга ҳаракат қилади.
Бозор иқтисодиётининг пировард мақсади максимал
миқдорда фойда олишдир, бунинг учун эса тадбиркорлик
субъектлари хизматлар сифатини яхшилаш, моддий, меҳнат ва
бошқа харажатларни тежаш, жарималарга йўл қўймаслик, солиқ
юкини пасайтириш каби тадбирларни амалга оширишга ҳаракат
қиладилар.
Шунингдек, ягона солиқ тўловининг ставкаси умумий
овқатланиш корхоналари учун 10 %, воситачилик корхоналари
учун эса 33 % юқори ставкалар эканлигини таъкидлаш лозим.
Ушбу ҳолатда корхоналар катта миқдорда солиқ тўлаётганлигини,
харажатларнинг юқорилигини ва натижада сотиш нархларининг
кўтарилаётгани, баъзи тадбиркорларнинг яширин фаолият
юритаётганликларини айтиб ўтиш лозим. Ушбу ставкаларни ҳам
яна бир бор кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Солиқлар тадбиркорлик субъектлари учун юк бўлмаслиги,
улар ўз ихтиёрлари билан тўлашлари учун шароит яратиш лозим.
Айтиш лозимки, ягона солиқ тўлови ва унинг базавий
ставкаларни қўллаш бозор иқтисодиёти талабларидан келиб
чиққан. Аммо савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги
микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ҳозир учраб турган
ёпилиш ҳолатлари сабабларини чуқурроқ ўрганиб чиқиш ва улар
фаолиятининг жонланишига ҳамда шу орқали катта иқтисодий ва
ижтимоий муаммоларни ечиш йўлларини кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқдир.
Тадбиркорлик субъектларининг солиқ саводхонлигини
оширишни кучайтириш талаб этилади. Янги ташкил этаётган
корхона раҳбари солиқ, молия ва бошқа тизимлардаги
қонуниятларини
билмай
туриб,
фаолият
юритишга
Do'stlaringiz bilan baham: |