Мавзуни асослаш.
Бактериологик, вирусологик ва иммунологик лабораторияларнинг тузилиши ва жихозланишини билиш талабалар учун хар бир дарсда амалий машғулотлар ўтказиш пайтида керак бўлади. Бу дарсда микробиология фани вазифалари ва микроорганизмлар хакида тушунчага эга бўлишлари керак. Бактерияларни ўрганиш ва қўзғатувчини аниқлаш усуллари бу микробиологиянинг асосий вазифаларидан биридир. Бу текширишга: бактериоскопик усул хам киради. Суртма тайёрлаш техникаси, оддий бўяш усуллари дарснинг амалий қисмида чуқур ўргатилади. Бактериялар морфологияси бўйича бир-биридан фарқланади.
Фанлараро ва фанлар ичи боғликлик.
Микробиология фанини ўрганиш умумижтимоий, физика, кимё, биокимёвий, тиббий биологик фанлар бўйича талабалар томонидан олинган билимларга таянади. Ўз навбатида микробиология, вирусология ва иммунология фанлари умумий патология, гистология, физиология, юкумли касалликлар ва клиник тиббиёт амалиётида руй берувчи патологик жараёнларни асосидир ва касбий умумий шифокорлар тайёрловчи кафедралар билан хам узвий боғланиши зарур.
Мавзуни асосланиши. Назарий кисм.
Мавзу: Фанга кириш. Микроорганизмлар ҳақида тушунча. Бактериялар морфологияси. Оддий ва мураккаб бўяш усуллари. Микроорганизмлар физиологияси (2 с).
Бактериологик ва иммунологик лабораториялар ДСЭНМларида ва йирик касалхоналарда ташкил этилган бўлади. ДСЭНМнинг лабораторияларида беморлардан, улар билан мулоқотда бўлган шахслардан олинган материаллар бактериологик, вирусологик ва серологик йўллар билан текширилади. Бундан ташқари, бактерия ташувчилар кўрикдан ўтказилади хамда сув, хаво, тупроқ, озиқ овқат махсулотлари ва турли буюмлар ҳам санитар-микробиологик текширувдан ўтказилади.
Касалхоналарда жойлашган бактериологик ва серологик лабораторияларда, ичак ва йирингли инфекциялар, бўғма сил ва бошқа шунга ўхшаш касалликларнинг текширувлари ўтказилади. Бундан ташқари дезинфекция, стериллаш ишларининг сифати хам текширилади. Ўта хавфли юқумли касалликлар (тоун, туляремия, бруцеллёз ва бошқалар) ташхисини ўтказиш махсус лабораторияларда олиб борилади. Уларнинг фаолияти жуда хам чегараланган.
Вирусологик лабораторияларда вируслар қўзғатадиган касалликлар текширилади. Вирусологик лабораторияларда хужайра культуралари ва товуқ эмбрионлари билан ишлашда жуда қаттиқ асептик шароитлар талаб этилиши хисобга олинади:
Айрим бактерия ёки вирус гурухлари билан ишлаш учун бокслар
Серологик текширишлар, озиқ мухитлар тайёрлаш, стериллаш, идишлари ювиш учун алохида хоналар
Текшириш ашёларинин зарарсизлантириш хонаси
Ходимлар хонаси
Соғлом ва тажриба қилинаётган хайвонлар учун бокслари бўлган виварий
Анализларни рўйхатга олиш ва уларнинг жавобини бериш учун хона.
Вирусология лабораториялари юқорида кўрсатилган хоналардан ташқари яна текшириладиган материалга махсус ишлов бериш ва хужайра культуралари билан ишлаш учун алохида бокслар бўлиши шарт.
Бактериологик, вирусологик ва иммунологик лабораториялар қуйидаги асбоблар: биологик, иммерсион, қўшимча мосламали (ёруғлик берувчи, фазо-контраст мослама, люминесцентли) микроскоплар, термостат, стериллаш учун асбоблар (автоклав, қуритиш шкафи), рН метрлар, дистиллятор, центрифугалар, тарозилар (техник, аналитик), сувли хаммом, холодильниклар, асбоблар тўплами (бактериологик қовузлоқлар, шпателлар, игналар, пинцет ва бошқалар), лаборатория идишлари (пробиркалар, колбалар, Петри косачалари, флаконлар, спирт лампалари, ампулалар, Пастер пипеткаси вабелгиланган пипеткалар) билан таъминланган бўлиши керак.
Лабораторияда микроскопик препаратларни бўяш учун алохида жой ажратилган бўлади. Бу ерда бўёқлаш эритмаси, спирт, кислоталар, фильтр қоғоз ва бошқалар мавжуд. Хар бир иш жойи газ ёки спиртли горелкалар, дезинфекция эритмаси солинган шиша идишлар билан таъминланган. Кундалик иш учун лабораторияда етарли миқдорда озиқ мухитлар, кимёвий реактивлар, диагностик препаратлар бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |