МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ХОТИН- ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИДАН БИРИ
Илмий раҳбар: Азаматова Г.Б.
Иқтидорли талаба:Намозов О
Янги Ўзбекистон тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин, аҳамият ва мавқега эга.Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда аёллар сони 2021 йил 25 май ҳолатига Республика аҳолисининг 17314394 нафардан ортиғини ташкил этмоқда[1].Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг кенг кўламли демократик ислоҳотлари натижасида хотин - қизларимизнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий жараёнлардаги иштироки тобора кучайиб бормоқда.Ҳозирги вақтда давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 380 нафардан зиёд хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда[2].Статистик кузатишлардан маълумки, сўнгги йилларда миграцияда хотин-қизлар иштироки ортиб бормоқда. Бутун дунёда ҳозирги кунгача узоқ вақт давомида миграция жараёни фақат эркаклар мисолида тушунилган бўлса, бугунги кунга келиб тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, хотин-қизлар дунё мигрантларининг умумий сони (272миллион)[3] нинг 40-50 фоизини ташкил қилмоқда. Айни дамда миграцияда эътиборни тортадиган жиҳат мазкур жараёнда хотин-қизларнинг мунтазам иштирок этишидир. Миграцияда иштирок этишига бир неча омиллар сабабдир.Жумладан, меҳнат бозорида юқори малакали хотин-қизларга иш ўринларининг ва талабларнинг камлиги уларни хорижга меҳнат мигрант сифатида чиқишларига сабаб бўлмоқда.
Глобаллашув - ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига, жумладан, иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳа, маданият, экология, хавфсизлик ва бошқа жиҳатларга ҳам таъсир кўрсатади. Бу муҳим жараён миграция жараёнига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Хотин-қизлар миграцияси глобаллашув ва унинг натижасида юзага келаётган ижтимоий ўзгаришлар шароитида ўзининг янги қирраларини намойиш этиб келмоқда.Хусусан миграциянинг янги шакл ва усуллари пайдо бўлмоқда.Мисол учун: Мигрант хотин-қизлар кўпинча ҳамширалик иши, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона ва ресторанлар, шунингдек, уй хизматчилиги каби соҳаларда банд бўлишади. Бутун дунёда олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар кўпинча кам малака талаб қиладиган лавозимларда меҳнат қиладилар.Турли давлатларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар меҳнат мигрантларининг аксарияти уй хизматчилиги билан машғул бўладилар.Миграция жараёнида уй хизматчилари меҳнати кенг тарқалгани билан унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти етарли даражада англаб этилмаган. Уй хизматчиси бўлиб ишлаётган хотин-қизлар меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш, уларни меҳнат вазифаларини бажариш чоғида камситиш, ҳақорат қилиш, эркини чеклаб қўйиш ҳоллари қайд этилмоқда.Хонадон хизматчиларининг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш миллионлаб инсонларнинг, хусусан, хотин-қизларнинг муносиб меҳнат шароитларида ишлашига имкон беради. Миграция соҳасида кўплаб хотин-қизлар муаммоларини сабаблари, мигрант аёллар ва жамиятнинг иқтисодий тузилишидаги уларнинг роли қай даражадалиги ҳали ҳам тўлиқ ечимга эга эмас.Ўзбекистон хотин-қизларининг миграцияда иштирокини тартибга солиш, миграция билан боғлиқ қарашлар тизими ва бандлик сиёсатини ишлаб чиқиш, унинг устувор вазифаларини белгилашда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик ривожланишидаги ҳудудий ўзига хосликларнинг ҳисобга олинишини талаб қилади. Ички ва ташқи миграцияда хотин-қизларнинг меҳнат бозорларида рақобатбардошлигини таъминлаш, унинг малакасини ошириш, қайта тайёрлашнинг устувор йўналишлари, Ўзбекистондаги хотин-қизлар меҳнат миграцияси жараёнларининг омиллари, хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари аниқланган.Миграция сабаблари иқтисодий, табиий-иқлим, демографик, этник, ижтимоий ва бошқа йириклашган гуруҳлар тарзида олиб қаралади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси [4]ни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурида “Меҳнат миграцияси тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди. Бунда меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларнинг жумладан хотин-қизларнинг чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий фаолият йўналишлари, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни назарда тутади. Хотин-қизларнинг миграцияда иштироки жараёнида шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоя масаласидаги мигрант хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.Ҳозирги кунда одам савдоси жинояти, яъни хотин-қизлар ноқонуний миграцияси бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Аёллардан эксплуатация мақсадида фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар сони ошиб бориши бундай ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлар охир-оқибатда жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади.
Янги Ўзбекистонда ҳам аҳоли миграцияси сиёсатига эътибор қаратилмоқда.Чунки истиқлолга эришганимиздан сўнг, ватанимиз дунёдаги барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик муносабатларига киришди. Бунинг натижасида мамлакат фуқаролари ўзининг интелектуал салоҳияти ила хорижий давлатларда муносиб ўрин эгалллашига ҳаракат қилиши табиий равишда ошди.Фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, саёҳат-туризм, моддий турмуш тарзини яхшилаш каби турли мақсадларда бошқа давлатларга чиқиш, эркин фаолият олиб бориши имкониятлари кенгайди.Ўз навбатида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ҳам тобора ортиб бормоқда.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга лиги белгилаб қўйилган.Аммо Ўзбекистон Республикасига кириш, чиқиш ва давлат чегараларидан ўтиш давомида мазкур қонун ҳужжатларида белгиланган тартибни бузиш Ўзбекистон Республикаси ЖК 223-моддасида назарда тутилган жиноят таркибини юзага келтиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “...Улар бекорга четда юргани йўқ.Уларга иш жойини ташкил қилиб беролмаганимиз учун четларда юрибди.Ҳамма бало ҳам шундан келади”.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вақтинча чет элда бўлган даврда ўз касблари бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига
эгадир.Бундай фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя
қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан
белгиланади. Хотин-қизларнинг миграцияда иштироки ижобий ва салбий оқибатларга олиб келади.Расмий маълумотларга қараганда, одам савдосидан жабрланганларнинг 80 фоизини хотин-қизлар ва болалар ташкил қилади.Жабрланганларнинг кўпчилиқ қисми хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келмоқда.Мигрант хотин-қизлар кўплаб давлатларнинг меҳнат бозорида дискриминацияни бошидан ўтказади.Уларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳуқуқлари чекланган: фуқаролик иштирокидан маҳрум этилади, ҳақорат, ирқий ва диний кўролмаслик ва зўравонликдан жабр кўради.
Миграция ҳозирги вақтда хотин-қизлар ҳатти-ҳаракатининг уларнинг таркибига, ёшига, жинсига, маълумот даражасига ва касбий тайёргарлигига боғлиқлигини ўрганиш ҳам муҳим. Миграцияда хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлаш хотин — қизларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада мустаҳкамлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |