Миқдор (Катталик) Мавзу: Бутун нарсаларни 10 та тенг қисмга бўлиш



Download 75 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi75 Kb.
#120798
Bog'liq
Ozodova Fazilat


Миқдор (Катталик)
Мавзу: Бутун нарсаларни 10 та тенг қисмга бўлиш
Мақсад:
Болаларнинг нарсаларни бўлакларга бўлиш бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантириш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар бутунни қисмларга мустақил тарзда бўла олишни ўрганадилар.
Болалар кўз билан чамалаб ўлчовни тўғри олишни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
20х20 см ўлчовда оқ қоғоз
10х10 см ўлчовда ҳар бир бола учун оқ қоғоз, қалам, қайчи;
1 метрдан турли рангда 10 та лента
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Азиз болажонлар, биз ўтган Фаолиятларимизда бутун нарсаларни ярим, чорак ва нимчоракка бўлишни билиб олган эдик. Хасанбой ва Ҳусанбойлар нонни қандай бўлишганини бир эслайлик. Улар жанжаллашиб, нонни бўла олмай турганларида уларнинг бир ўртоғи нима қилади? Нонни қандай қилиб бўлиб беради? Ўшанда улар одобсизлик қилганликлари учун афсусланиб қолган эдилар.
Бугунги Фаолиятимизда ҳам яна Хасанбой ва Ҳусанбойлар ҳақида гаплашамиз. Улар бутун нарсаларни бўлакларга бўлишни ўрганиб олдими, деб бир куни уларнинг уйига меҳмонга бордим. Онаси катта торт пиширган экан. Хасанбой ва Ҳусанбойларнинг туғилган куни экан-да.
Биз стол атрофида 10 киши ўтирган эдик. Тортни Хасанбой 10 қисмга бўлсин деб таклиф қилдик. Хасанбой тортни адашмасдан 10 қисмга бўла олди. Мен ҳозир сизларга доскага чизиб кўрсатиб бераман.



Болалар мен доира шаклини қисмларга бўлаётганимда бироз қийинроқ эканлигини сездингларми? Чунки қоғозни буклаш усули билан 10 та тенг бўлакка бўла олмайсизлар. Ҳозир мен сизларга доира шаклини буклаб чизиқларини кўрсатаман. Тарбиячи 20х20 см қоғозни буклаб кўрсатади. Қоғозни буклаш усули билан
4 та(қисмга) бўлакка,
8 та(қисмга) бўлакка,
16 та (қисмга) бўлакка бўлиш мумкин. Болалар, мана шу қоғозни буклаш йўли билан 10 бўлакка (қисмга) бўлиш мумкинми?

Хасанбой тортни қандай қилиб қийналмай 10 та бўлакка бўла олди экан. Мен ҳам доскада доира шаклини осонгина 10 бўлакка бўлдим. Бунинг учун кўз билан чамалашни билишимиз керак. Мана менинг қўлимдаги квадрат шаклидаги қоғозни кўриб турибсизлар. Мен уни тенг 10 бўлакка бўлишни сизларга кўрсатиб бераман. Аввало, квадратни доира шаклига айлантириб олишимиз керак.
Доира шаклини тенг икки бўлакка буклаб доирани ўртасида чизиқча ҳосил қилиб оламиз. Доирани ярим қисмини чамалаб беш бўлакка бўлиш учун қаламда нуқта-нуқта қўйиб чиқамиз. Доирани ўрта марказини топиб у ерга ҳам нуқта қўямиз. Доирани марказидаги нуқта билан бирга нуқталаримизни чизиб бирлаштирамиз. Келинглар болалар бизлар ҳам доирани 10 бўлакка бўламиз.

Болалар учун амалий иш.


Тарбиячи ҳар бир бола учун уларнинг столига 10х10 см катталикда оқ қоғоз, ручка ёки қалам, қайчи қўяди. Тарбиячи болаларга квадрат шаклидаги оқ қоғоздан доира шакли ҳосил қилиш ва бўлакларга бўлишни ўргатади. Ўргатиш жараёнида бажариб тушунтириб боради. Қийналган болаларга ёрдамлашади. Болалар бўлакларга бўлган қоғозларини санайдилар ва устма-уст қўйиб тенглигини текшириб кўрадилар.

Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: ”Чархпалак”


Болалар 10 тадан икки гуруҳга бўлинадилар. Тарбиячи 10 бўлак лента ёки ипни бирлаштириб бир учини тугун қилиб боғлайди. Катта доира шакли чизиб, шаклнинг марказига тугун солинган ленталарни қўйиб қўяди.
Ўйин қоидаси: 10 та боланинг ҳар бири лентанинг бир учидан ушлайдилар ва доирани тенг 10 бўлакка бўлиб турадилар. Тарбиячининг сигналини эшитганларида доира атрофида чархпалак бўлиб айланадилар. Тарбиячининг иккинчи сигналини эшитганда доирани 10 бўлакка бўлиб ўз-ўринларини топаб турадилар. Кейин ўйинга иккинчи гуруҳ жалб қилинади.

Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:



1. Сизга доира шаклини бўлакларга бўлиш ёқдими?
2. Доира шаклини нечта бўлакка бўлдингиз?
3. Қандай қилсак доира 10 бўлакка бўлинади?
4. Доирани буклаш орқали 10 бўлакка бўлиб бўладими?

Фаолият якунида тарбиячи болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish