Поликонденсатланиш натижасида ҳосил бўлган полимернинг ном-
ланиши кўп вақт бўғинлараро боғланишдан боғлиқ бўлади.
Бўғинлараро боғланиш ҳосил бўлган бирикмалар
- О -
Оддий полиэфир
- С - О - Мураккаб полиэфир
||
O
-NН-СО-
Полиамид
O - С - NH - Полиуретан
||
O
|
-О-Si-O- Полисилоксан
|
Поликонденсатланишнинг асосий босқичлари полимерланиш жараёнига
ўхшаб, поликонденсатланиш жараёни ҳам уч босқичдан иборат:
1)Занжирнинг ҳосил бўлиши. Реакция муҳитининг ўзида функционал
гуруҳлар бир-бири билан боғланиб занжир пайдо бўлиши мумкин.
2)Занжирнинг давом этилиши. Макромолекуланинг ҳосил бўлиши.
Биринчи босқичда иккита мономер бир-бири билан боғланиб димер ҳосил
қилади, ундан кейин тример, тетромер ҳосил бўлиб,
шундай давом
этаверади. Ҳосил бўлган ди-три- ва тетрамерлар бир-бири билан боғланиб п-
мерлар ҳосил қилади.
Полимерланишдан поликонденсацияланиш механизмининг фарқи шундан
иборатки, ҳар бир босқич жараёнида барқарор молекулалар ҳосил бўлиб,
уларни реакция муҳитидан ажратиб олиш мумкин. Шу сабабли
поликонденсатланиш жараёни босқичли жараёндир. Занжирнинг узилиши.
3)Макромолекула ҳосил бўлишининг тўхталиши.
Бу асосан икки ҳолатда содир бўлади.
1)Молекула қолдиқ гуруҳларининг дезактивланиши, яъни қолдиқ гуруҳ
билан бирта функционал гуруҳи бўлган модда реакцияга кири-
шиб молекуланинг давом этилиши тўхтатилади.
2) Молекула кимёвий актив бўлишига қарамасдан реакция бормайди,
макромолекула ўсмайди. Бунда реакция шароитини ўзгартириш керак.
II.Поликонденсатланишнинг техник ва технологик усуллари
Кўп вақт суюлтирилган ҳолатда поликонденсатланиш реакцияси
мақсадга мувофиқдир. Бунда мономерлар эквивалент миқдоларда
реакцион
муҳитда киритилади ва реакция бир неча соат давом эттирилади. Реакцион
муҳитдан аралаштирилиб, муҳит ҳарорати суюлтириш ҳароратидан
15-20
0
С да юқори бўлиши керак.
Суюлтирилган ҳолатда поликонденсатланишнинг қуйидаги афзаллик ва
камчиликлари мавжуд:
а) Юқори ҳароратда поликонденсациялаш (кўп вақт 25
0
С дан юқори) бунда
қовушқоқлик пасаяди ва қуйи молекулали моддаларни ҳайдаш осонлашади.
б) Жараённинг давомийлиги (бир неча соат).
в) Жараённинг инерт газлар муҳитида олиб бориш.
г) Ҳосил бўлган реакция маҳсулотларини тез муҳитдан чиқариш
Технологик камчиликнинг асосийси бу энергиянинг кўп сарфланишидир.
Суюлтирилган ҳолатда олинган полимерлар сову= ҳолатда
гранула
шаклида кесилиб сақлаш ва ташиш учун қулай шаклларда олинади. Бу усул
билан саноатда полиамидлар, полиэфирлар ва полиуретанлар олинади.
Эритмада поликонденсациялаш юқори ҳароратда
чидамсиз мономерлар ва
полимерлар туркуми учун ишлатилади. Агар муҳитда мономерлардан
ташқари эритувчи ҳам бўлса, 2 локли усул дейилади.
Бу технологик усулнинг афзалликлари: ҳароратнинг
пастлиги, реакция
тезлиги ва бошқалар. Баъзи пайтлар реакция натижасида ҳосил бўлган
эритмадан тўғридан тўғри, толалар, пардалар (пленка), юзани қопловчилар
олиш
мумкин.
Саноатда
эритмада
поликонденсатланиб
олинган
полиэфирлар боғланувчи
сифатида ишлатилиб, қурилишда қўлланиладиган
ДСП ва ДВП материалларини олишда қўлланилмоқда. Бундан ташқари
ҳозирги
пайтда
эмульсион
поликонденсатланиш
ва
фазалараро
поликонденсатланишнинг технологик усуллари қўлланилиш арафасидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: