Microsoft Word Умаров к бми doc



Download 1,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/29
Sana23.07.2022
Hajmi1,95 Mb.
#843047
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
turizm sohasida tadbirkorlik faoliyatini boshqarishni takomillashtirish jollari kamila mehmonxonasi misolida

Интизом жавобгарлиги.
Ҳар бир саноат корхонаси ўз ички тартиб-
қоидаларини ишлаб чиқади. Бу тартиб-қоидаларнинг барчаси соғлом ва 
хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш, жараёнларни нормада бажаришга 
қаратилган. 
Талабларни бажармаслик бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин. 
Шунингдек, ходим-хизматчиларнинг тартиб-қоидаларга амал қилмаслиги иш 
режимининг бузилишига, кассалик, бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва бошқа 
ҳодисаларнинг содир бўлишига олиб келиши мумкин. Улар учун интизом 
жавобгарлиги таъсис этилган. 
Бу жавобгарлик ходимлар учун – огоҳлантириш, хайфсан эълон қилиш, 
жиддий хайфсан эълон қилиш, уч ой муддат билан ойлиги кам бўлган ишга 
ўтказиш ёки шу муддатга паст разряд ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш каби 
тартибда амалга оширилади. 
Раҳбар шахслар учун жавобгарлик огоҳлантириш, хайфсан эълон 
қилиш, бир йилгача лавозимини пасайтириш, ишдан бўшатиш йўли билан 
олиб борилади. 
Ходимлар корхона раҳбарлари, цех ва бўлим бошлиқлари томонидан 
интизом жавобгарлигига тортилиши мумкин. Раҳбар ходимлар эса юқори
раҳбарлик ходимлари томонидан интизом жавобгарлигига тортилиши 
мумкин. 
Раҳбар ходимлар жамоа битимида кўрсатилган талабларни, юқори 
ташкилот буйруқларини бажармаганликлари ва асоссан хавфсизлик 
техникаси, 
саноат 
гигиена-санитарияси 
талаб-қоидаларига 
амал 
қилинмаганлиги учун жавобгарликка тортиладилар. 
Маъмурий жавобгарлик қўйидаги уч турда белгиланиши мумкин: 
1.
Ахлоқий характердаги жавобгарлик (огоҳлантириш, жамоат 
тартибидаги чоралар). 
2.
Маблағ ва пул ундириш, бунда жарима ва сусодара қилиш 
усули қўлланилади. 


60 
3.
Тартиб бузувчининг шахсига таалуқли бўлган жавобгарлик 
(аҳлоқ тузатиш ишлари, маъмурий – қамоқ жазоси, вазифасидан 
четлатиш). 
Меҳнат хавфсизлиги қоида ва нормаларини бузган ходим ва 
хизматчиларга маъмурий жавобгарлик тартибида огоҳлантириш, жамоат 
тартибидаги чоралар ва маълум миқдорда жарима тўлаш белгиланади. 
Жарима ва огоҳлантириш буйсуниш тартибида раҳбар ходимлар томонидан 
эмас, балки меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат назорат органлари ёки 
шаҳар ва туман депутатлари кенгаши ижроия қўмиталари томонидан ташкил 
қилинган комиссияларнинг қарори билан белгиланади. 
Ҳозирги вақтда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш борасида 
қанчадан- қанча тавсияномалар, қоида ва нормалар ишлаб чиқилган 
бўлишига қарамасдан саноат корхоналарида бахтсиз ҳодисаларнинг 
бутунлай йўқолиб кетишини таъминловчи шароит мавжуд эмас.
Бундан ташқари, корхоналарининг хилма-хиллиги, ҳаттоки маълум бир 
корхонада ҳам иш шароити бир-бирига ўхшаш иккита цехни топиш амри 
маҳол эканлиги, умумий саноат корхоналари хавфсизлигини таъминловчи, 
тартибга солинган рецепт ишлаб чиқариш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам
ҳар бир саноат корхонаси ўзи учун меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган инструктажлар системаси ташкил 
қилинган ва бу системалар ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи иш 
усулларини ўргатиш ходимнинг меҳнат хавфсизлигини сақлаш чора-
тадбирларини ҳам ўз ичига олади. 
Инструктажларни асосан тўрт гурухга бўлиб қараш мумкин: 1) кириш
инструктажи; 2) иш жойидаги инстуктаж; 3) 
вақти-вақти билан 
ўтказиладиган инструктаж ва 4) режадан ташқари инструктаж (ГОСТ 12.004-
74 (МХСС)). 
Инструктаж ўтказаётганда аввало одатдаги иш шароитида ходим ўзини 
қандай тутиши кераклиги ҳақида маълумот берилади. Лекин саноат 
корхоналарида баъзи бир ҳаддан ташқари ҳолатлар ҳам юз бериб қолиши 


61 
мумкин. Масалан авария, ёнғин ва бошқа ҳолларда ходим ўзини қандай 
тутиши, тез ҳаракат қилиши муҳим аҳамиятга эга. 

Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish