39
булади. 20 кишидан купчиликка бир вактнинг узида таом тайёрлаш, бунинг
устига танаффус пайтида уларнинг хаммасини овкатлантириш –
кичик
меҳмонхона персонали учун сезиларли даражада кийин ишдир. Учинчи
масала – хавфсизлик. Маълумки, катта меҳмонхоналар яхши курикланади,
кичик (хусусий) меҳмонхоналарда эса мижозлар хавфсизлиги имкони борича
таъминланади. Туртинчи муаммо – таниклиликнинг етарли эмаслиги.
Купгина расмий шахслар ва корпоратив мижозлар 80 ва хатто 90% яшаш
нархини тежашдан воз кечадилар, чунки улар хусусий меҳмонхоналар
тугрисида етарлича маълумотга эга эмас. Бешинчи муаммо – барча
колувчилар учун нархларнинг бир хиллиги. Бозор мантиги нуктаи назаридан
караганда хаммаси жойида ва бир кечага нарх хам 25 – 35 доллар туради.
Ҳозирги кунда «Ўзбектуризм» миллий кампаниясининг Самарқанд
филиали ҳамда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган бир қатор
тадбирлар натижасида Самарқанд вилоятида йилдан-йилга кириб келаётган
туристлар сони ошиб бормоқда.
Камила орзу фирмаси Самарқанд вилоятидаги 145 туристик фирманинг
бири ҳисобланади. Жами Республикада 784 та турфирма ва меҳмонхоналар
мавджуд. Меҳмонхонада саёхатчининг куп маиший муаммоларини хал этади.
Хар
холда унга кийим ювиш, чойшаблар тозалиги ва нонушта хакида
кайгуришига тугри келмайди. Аммо буларнинг хаммаси учун тулашга тугри
келади. Агар одам унинг яшаш жойидаги бутун сервиснинг жойнинг вакти
билан тозалаб турилиши ва чойшаблар алмаштирилишига, овкат тугрисида
узи
уйлашига рози булса, унда яхши таъмирланган, энг замонавий маиший
техника билан таъминланган яхши, кулай квартирани ижарага олиш мумкин.
Ва бу хатто «B & B» типидаги меҳмонхоналар номеридан хам арзонга
тушади. Тошкент маркази ёки бевосита унга якин жойдан икки хонали
квартирани киска даврга суткасига 15-20 доллардан, уч хонали квартирани –
25 доллардан, 30 долларга эса меҳмонхонаси ва иккита ётокхонаси бор
кичикрок уйни ижарага олиш мумкин. Яна бу
нархлар уй эгаларига мижоз
топиб бериш учун шартнома киладиган фирма ёки хусусий шахслар –
40
воситачилар нархларидир. Агар бевосита уй эгаси билан келишиладиган
булса, уй ёки квартирани янада арзонга топиш мумкин, аммо жой излаш учун
куп вакт кетиб колиши мумкин. шунинг учун энг яхши усул – Узбекистонда
аввал яшаганлардан, ёки уз мамлакати элчихонаси ходимларидан маслахат
олишдир.
Ушбу тахлилдан куриниб турибдики, умуман олганда жуда киммат
янги ёки юкори хизмати билан ажралиб турмайдиган эски меҳмонхоналарни
танлаш унчалик хам шарт эмас.
Аммо шуни айтиш керакки, Узбекистонга
кам муддатга келувчилар барибир, биринчидан – сервис борлиги учун,
иккинчидан – куп вактни оладиган хорижий фукаролар регистрациясининг
мажбурий жараёнларидан қочиш учун меҳмонхонада яшашни афзал
кўрадилар.
Меҳмонхонада туристларга хизмат курсатишнинг ёпик технологик
цикли куйидаги асосий хизматларни узига олади (2.4-расм).
1.
Кабул килиш ва жойлаштириш хизмати
2.
Номер фондидан фойдаланиш хизмати
3.
Тижорат хизмати
4.
Техник мухандислик хизмати.
5.
Бошкарув хизмати
Бу асосий хизматларни етказиб
бериш учун зарур буладиган
таъминловчи хизматларнинг минимал тупламидир.
1. Кабул килиш ва жойлаштириш хизмати - кабул килиш, руйхатга
олиш, туристларни номерларга жойлаштириш, хисоб-китоблар, жойларни
брон килиш ва туристларни уйига ёки
бошка жойга жунатишни
таъминлайди. Коида буйича, хизматни жойлаштириш буйича менежер
бошкаради ва унга руйхатга олиш бюроси, портье, администраторлар,
хизмат курсатиш бюроси, швейцарлар, гардеробчилар, юк саклаш камераси
ходимлари, брон килиш хизматлари буйсунадилар.