87
Юсуф Муҳаммаджон тоғасиникига бориб, тоғасининг қадрдон
ҳидлари қолган катта-кичик хоналарда бўлиб, у ётган эски, ёнбошига
қийшайган каравотда бир неча кун қолиб тунаб, кейин унинг нафаси
сезилиб турган серқалдирғоч айвондан дарахтларга, кўшнининг
пастқам уйидан шундоқ кўриниб турадиган уфққа бош қўяётган
олтинранг қуёшга тўйиб-тўйиб қараб, сўнг айвондан иниб, гирдида
ғужғон капалаклару асаларилар рақс тушаётган йўлакдан оҳиста
юриб, жаннатсифат боққа, ҳа-ҳа, ўша боққа, тоғаси «ота-бобомдан
ёлғиз ёдгорим», деб ёш бо-лани эркалагандек алқаб гапирадиган,
гапириб алқайди-ган ўша афсонавий боққа, турфа хил анвойи
чечаклардан тортиб, водий тарафларда ўсиши мумкин бўлган жамики
хил дарахтларни ўзининг мўъжазгина бағрига сиғдирган, шунда ҳам
кенг кўринадиган қадрдон боққа кириб, у ерда ҳаётлари сир-сеҳрга
бой қадимий йоглар сингари тин олиб, ҳушини, ҳушига қўшиб ўзини
йиғиш-тириб, ақл, вужуд ва руҳини бир орага жам этиб, уларнинг
омухталигига синггиб-қоришиб, сўнг кул ичра қайта тирилган
Самандардек мағрур қад ростлаб, ўз ҳаётига — ўтган, ўтаётган ва
келажакда ўтиши мумкин бўлган турмушига мушоҳада нигоҳини
ташлаб, керак бўлса, уни улуғ ҳаким сингари, ярадорнинг баданини
кесиб, нимталаб, ахийри захри қотил — бир парча қўрғошинни топиб
чиққан ва шу йўсин яктогина жони икки олам орасидаги сиртмоқда
муаллақ осилиб қолган беморга нажот бахш этиб, ўлимдан қутқариб
қолган ўша қўли енгил ҳаким янглиғ бизнинг Юсуф ҳам ўз ҳаёти
бағрини чок-чокидан сўкса-да, яшашига моне бўлаётган, қўлига уриб
ишини, кўнглига туртиб сайроқи қушини қочириб юбораётган
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
214
сабабни топиб олса, топиб ундан халос бўлганча Яратганга
шукроналар айта-айта эртанги — янги, умидли ҳаётини бошласа,
бошлаб озурда аёли, мурғак ўғли, муштипар ота-онасию, жабрдийда
ака-укаларининг тобора зулматга ботиб бораётган ҳаёт ва
кўнгилларида нажотбахш машъала ёқиб юборса, ҳа-ҳа, шундай
машъала шуласигина эҳтимол, қахрамонимизни онадан қайта
туғилгандек янгилаб кўяр ҳамда у ўзида яна бурунги кучни, бурунги
кайфиятни топиб, унга суяниб, аввало, ўзини тиклаб, кейин эса
ўзидан ортиб ташқарига — одамлар олдига, миллатдошлари ҳузурига
чиқар, бир фуқаро ўлароқ ўз оиласи ва юртини ширин жонидан ортиқ
севгувчи оддий одам сифатидаги орзу-армонига қовушар, неча
замондан буён қийналиб, ўксиб келаётган юраги саодат ҳаяжони
билан «дук-дук» этиб урар-да, уни бутун марҳаматликлар,
ўзбекистонликлар, осиёликлар эшитар, қутлар ва улар ҳам ўзларида
ана шундай эҳтиёж — ўтмишга боқиб, бугунни обдан ўрганиб,
эртанги кунга қадам босиш ҳуқуқи ва журъатини берадиган имконни
қидира-қидира Ўз Боғларини барпо этиш истагига тушиб қоларлар,
омин!..
88
Юсуф
Марҳамат шаҳрида машинадан
тушди-ю
ўзини
Муҳаммаджон тоғасининг боғига элтувчи йўлга урди. Кета-кетгунча
серилтифот мингтепаликлар билан саломлашиб, ҳоллашиб борди.
Ниҳоят, манзилга етиб келди: мана ўша, бир пайтлар Юсуф кунора
гоҳ бувиси етовида, гоҳ ўзи келиб тақиллатадиган нақшинкор ёғоч
дарвоза! Фақат тоға — ҳар қандай меҳмонни неча замондан бери
кутилаётган ғоят муҳим муждани келтирган кишилардек қаршилаб,
ҳузурларига пешвоз чиқадиган, кулиб-қувониб гаплашадиган, ҳазил-
мутойиба қиладиган, «тарихдан эртаклар» айтиб берадиган
Муҳаммаджон ака йўқ энди...
— Ассалому алайкум!
Юсуф дабдурустдан кулоқлари остида жаранглаган нотаниш
эркак киши овозидан чўчиб тушди.
— Ваалайкум ассалом...
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
215
Нотаниш киши қўлидаги бўғчасини дарвоза устунидаги илгакка
илиб, Юсуф билан қуюқ сўрашди. Сўнг деди:
— Кечирасиз, бизда нима ишингиз бор эди, сизни танимайроқ
турибман?
— Мен... Мен Юсуф бўламан. Шу ҳовлида бир пайтлар тоғам —
Муҳаммаджон ака яшаганди. Кейин бу ҳовли-жой фарзандларига...
— Тушундим, тушундим. Қани, меҳмон экансиз, ичкари киринг,
— мезбон бўғчасини олиб, дарвоза эшиги-ни очди-да, Юсуфни
айвонга — қалдирғочлар ин қурган ўша айвонга таклиф этди...
Айвондаги тайёр жойга ўтириб олишгач, мезбон «Хуш кебсиз»ни
оёқлатибоқ «Тоғангизнинг ҳақига дуо ўқиб қўяйлик», деганча
хушовози билан Қуръондан қироат қилиб кетди.
— Кўп яхши одам эди тоғангиз раҳматли. Марҳаматнинг
Марҳамат бўлишида у киши кўп тер тўккан. Шу дейман, кейинги
вақтларда акага ўхшаган фидойи инсонлар камайиб кетгандек. Менга
қолса, Марҳаматга яна икки-учта Муҳаммаджон акадек ватанпарвар,
ҳақпарвар раҳбарлар сув билан ҳаводек зарур, деган бўлардим... Ҳа-я,
лақиллаб ўтиришимни қаранг... Мен чойга қарай, меҳмон, айбга
буюрмайсиз, янгангиз ишда, болалар ўқишда бўлиб, уйда бир ўзим
эдим... — қўзғалди мезбон.
— Йўқ, йўқ, — Юсуф унинг билагидан тутиб тўхтатди, — ҳожати
йўқ, раҳмат сизга. Мен шошиб турибман, ҳали ота-онамни ҳам
йўқлашга улгурмадим. Борадиган жойим кўп, вақтим эса оз.
— Хўш, хўш, — ўтирди мезбон қаршисида турган меҳмон
йигитнинг чойдан ҳам муҳимроқ гапи борлигига ишониб.
— Кечирасиз, — чайналди Юсуф, — сўрашга одам ийманади ҳам.
— Йўқ-йўқ, тортинманг, бемалол...
— Бу ҳовли менга болалигимдан таниш, унинг ҳар бир қаричини
яхши биламан. Тоғам ҳам уни кўп қадрларди. Лекин қандай қилиб...
— Тушундим меҳмон, гапингизни, — мезбон ҳушёр одам чиқиб
қолди — Юсуфнинг кўп қийнаб ўтирмади: бор гапни шартта ўртага
ташлади — қўйди. — Ука, тоғангиз кўп аломат одам бўлгани билан
фарзандлари ўзаро чиқишолмади... Кўнглингизга оғир олманг тағин
ҳозирги гапларимни...
— Йўқ, олмайман, бемалол гапираверинг, — далда берган бўлди
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
216
унга Юсуф.
— Марҳамат — кичкина шаҳар. У кўчадаги гап бунисига,
бунисидаги наригисига бир пасда ёйилиб улгуради. Тешик қулоқ
экан, эшитамиз. Қисқаси, ўғил-қизлар ҳовли-жойни бир неча йил
«саники-маники» қилиб юрди-да, ахийри менга сотиб, пулини арра
қилиб олиш-ди. Бор гап — шу!
— Боғ, боғ-чи? — шошиб сўради Юсуф.
— Боғ турибди, ҳозирча. Унинг эгаси жуда кўпчилик экан. Ҳали
сотишганча йўқ. Аммо бу кетишда уни ҳам сотишади
қариндошларингиз. Чунки аввалги боғдан фақат номигина қолган...
— Ким қараяпти хозир унга?
— Ҳеч ким... Боқка ўтадиган йўл ҳам мана шу ҳовлидан ўтади.
Энди агар мен хоҳламасам, у ёққа ҳеч ким киролмайди. Агар
вертолётда тепадан тушишмаса, — ҳазил қилиб кулди мезбон.
Юсуф мулзам бўлиб қизариб кетди. Лекин нима ҳам дерди,
мезбон ҳақ.
— Боғни кўрсам бўладими? — журъатсизгина сўради Юсуф.
— Бемалол, — мезбон яна бир бор дуо ўқиб ўрнидан турди. Юсуф
унга эргашиб боғ томонга ўтди. Ўтди-ю боққа кўзи тушар-тушмас
юраги «шув» этиб кетди: ахир бу ерда боғ йўқ эди, унинг соясигина
қолганди; баланд-баланд турли-туман мевали дарахтларнинг қолган
бўлса учдан бири қолганди, устига устак, уларнинг ҳам бир шохи
синиб-қуриб
осилиб
ётар,
бошқаси
шакл
берилмаганидан
ёнидагисининг новдалари билан ачомлашиб, илгарилари ҳеч ўсмаган
зарпечакнинг омонсиз чангалига гушиб, аранг нафас олар ёки
аллақачон бўғилиб ўлган — қуриб, пастда одам бўйи бўлиб ўсганча
чакалакзорни ташкил этган ҳўлу қуруқ ёввойи ўтлар билан чирмашиб
кетганди. Бу ердаги умумий манзара киши ёдига беихтиёр эртакдаги
ялмоғиз кампир ёки унга ўхшаш, маса-лан, биркўзли одамхўр
махлуқнинг ёвуз, қўрқинч маконини ёдга соларди...
Аянчли ва айни пайтда мудҳиш манзарага умидсиз нигоҳларини
узоқ-узоқ тикиб турган Юсуф «боғ»нинг ичига бир одим қўйишга ҳам
журъат этмади. Аксинча, зарпечаклар остида қолиб қуриётган шўрлик
дарахтлардан кўзини узмай туриб, эшитилар-эшитилмас шивирлади:
«Бу ердан кетайлик!..»
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
217
Ўша куни Юсуф қишлоққа эмас, балки Тошкентга кетадиган
енгил машинага ўтирди. Чунки умидларини барбод қилган қариндош-
уруғчиликнинг шундоқ кўзгудаги акси ўлароқ намоён бўлган боғ
манзараси уни бу ерлардан узоқ-узоқларга тезроқ кетиб қолишга
ундар-ди...
Тоғаларию оволари, аммаларию холалари шунақа гапга чечан,
шунақа билармонки, гаплашаман десангиз, оғзин-гизни очишга
қўйишмайди, аммо ҳаммалари тўп бўлиб биргина ишни
эплашолмабди — Муҳаммаджон ака жаннатдек қилиб қўйган
муҳташам боғнинг кулини кўкка совуриб ўтиришибди. Ҳайф уларга
бунақа боғ!..
Боғ хаёли Юсуфни сира тинч кўймасди: ўтирса ҳам, турса ҳам,
югурса ҳам, юрса ҳам... миясини пармадек аёвсиз тешар — «Мени ҳал
эт, мени бирёқлик қил!» дея имлаётгандек бўлаверарди. «Ахир, у
тоғамнинг ва-сияти эди!» дерди Юсуф туриб-туриб ўзига ўзи. —
«Васиятга ҳам шунақа бепарво бўлишадими? Унда инсон умрида
эътиборга молик нима қолади? Одам боласи қаро ердан кўтариб олиб,
боши устига қўядиган ва бир умр алқайдиган, аллалайдиган қадрият
қолганми ўзи бизнинг замонда ёки барини жиғилдонга уриб адо
қилдикми?!.»
Юсуф шунинг учун эзгин, афтода. Шунинг учун қишлоққа
қариндошларни кўргани бориб, уларни кўрмай остонадан қайтиб
кетди. Шунинг учун мана, неча вақтдир, ҳаммадан — бутун дунёдан
кўнгли қолиб аламзада бир руҳда тентирайди...
Лекин боғни бу ҳолда қолдириш битта гуноҳ устига иккинчисини
содир этиш билан баробар эди Юсуфнинг назарида...
Бироқ юраги аламзадалик билан ёнаётган Юсуф ҳозир — шу
кўнгил ҳолида фақат бузишга ярарди, тузишга эмас!.. Шунинг учун
Юсуфга айни дамда энг яхши даво унутиш эди — боғ ва у билан
боғлиқ жамики ширин хаёлларини эсдан чиқариб отиш эди. Ахир,
юки оғирлик қилиб чўкиб бораётган кемани қутқариб қолишнинг
бирдан бир йўли юкдан — ҳатто у олтину жавоҳирлардан иборат
хазина бўлса ҳам — халос бўлишдир! Юсуф ана шу хазинадан —
боғни тиклашу обод қилишдек, сўнг у ерга одамларни аҳён-аҳёнда
йиғиб, ўз ўтмишларига мушоҳада кўзини отиб туришларини таъмин
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
218
этишдек ширин орзуларидан воз кечиши зарур эди! У буни тушуниб
турарди. Аслида, янги — ҳақиқий тарихни яратиш қайғуси ҳам
мундоқ дўппини олиб ўйлаб кўрилса, Юсуф учун ана шундай тортиб
бўлмас юкка айланганди... Бас, шундай экан, Юсуф юрагидаги
жамики орзу-хаёлларидан юз ўгиришга аҳд қилди: токи ҳеч қурса
вужуд кемасини сақлаб қолиш мумкин бўлсин... Шундай қилинганда
балки, вақтлар ўтиб, хазина — орзу умидлар қайтиб келар... Йўқса,
хазинасиз кеманинг манзилга соғ-омон етиб борганидан нима наф?..
Оҳ, тўғрисини билгувчи зот қайда бор?..
89
Узоқ тоғу тошлар орасида содир бўлган мудҳиш воқеа
Марҳаматга, ундан ўтиб Роввот қишлоғига “Бир чўпоннинг болалари
ва қўйларини сел опти” тарзида етиб келдию, бироқ бирон кишининг
ақлига “Улар Амирни боғлаб калтаклашган кишилар эмасмикан?”
деган иштибоҳ келмади. Амир эса ҳеч эшитмади. Эшитган,
ҳаммасидан воқиф бўлган тақдирда ҳам бунга эътибор берадиган,
мусибатни ақл ва адрок тарозусида тортиб мушоҳада қиладиган ҳоли
йўқ.
Чунки у жиннихонага учинчи бор тушиб чиқди. Энг сўнггисида
ҳужжат тўғрилаб беришди. Ҳужжатки, Амирга ишламаслик ва
доимий нафақа олиш ҳуқуқини берарди. Бир вақтлар Амир ногирон
Гулшодани бахтли айлайман, дея унга уйланган эди, тақдирнинг
ўйинини қарангки, энди Амирнинг ўзи парваришга муҳтож бўлиб
ўтирибди. Фақат унга қарайдиган Гулшода йўқ энди...
Бир вақтлар сочлари янглиғ тим қора костюм-шим кийиб, оппоқ
кўйлакларига бўйинбоғ тақиб, қизларнинг қитиғини келтириб
юрадиган Амир энди усти-бошига заррача аҳамият бермайди. Эгнида
увадаси чиқиб кетган кийим, оёғида йиртиқ ва маймоқ кирза этик,
бошида қулоқлари икки ёнига шалпайиб тушиб турган телпак...
Соқолини олса ойда бир олади, йўқса мана, ярим йилдир,
жиннихонага ҳар тушганида сочига қўшиб қиртишлаб қўйишади.
Хатти-ҳаракатлари ҳам хийла суюлган. Илгари ташқаридан уни
кузатиб туриб, “Бу одам роса чарчабди” дейдиганлар ҳам энди
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
219
“Ақлдан олган кўринади” деган фикрни айтишга кўпроқ мойиллик
сезадилар. Бу — Амирнинг ботинида кечаётган касалликнинг табиий
ривожими ёки тинимсиз ичирилаётган ўткир дориларнинг таъсирими
— билиш қийин. Шу нарса аниқки, дорини кунда мунтазам равишда
уч маҳал ичиб бормаса, гап-сўзлари тоя бошлайди. Шундай пайтларда
кўчада кетаётган бўлса, йўл бўйидаги дарахт ё симёғочни маҳкам
қучоқлаганча терга пишиб, “ушланглар, мени ушланглар!” — дея
бақиради. Жазаваси ўтиб кетгач эса “Мени осмонга кўтариб учиб
кетишмоқчи бўлди”, дея одамларни ишонтирмоққа зўр беради. Агар
биров “Йўқ, Амир, биз ҳам сенинг ёнингда эдик, ҳеч кимни кўрмадик.
Бўлаётган ҳодисалар ҳойнаҳой сенга кўринаётган бўлса керак. Сен
чарчагансан. Булар — сароб” деса, Амир “Сиз ҳам мени жинни, деб
ўйлаяпсиз, шекилли. Лекин нега ҳеч кимнинг менга ишонгиси
келмайди? Ахир, мен сизга, сизнинг менга кўринган нарсани
кўрмаганлигингиз ҳақидаги гапингизга ишонаман. Нега сиз менинг
кўрганлигим ҳақидаги сўзларимга кулиб қарайсиз? Ахир, мени
чиндан ҳам кўтариб кетишмоқчи бўлди, яхшиямки, симёғоч бор экан,
ушлаб қолмаганимда тамом эди. Мен кетардим ўшалар билан. Бу —
рост!” — дея қизишиб ўз ҳақиқатини исбот қилмоқчи бўларди. Лекин
унга ким ишонарди?.. Ажаб, соғлар ҳам ғалати. Баъзан дардманд
Амир билан теппа-тенг талашиб-тортишади, ўзиникини маъқуллашга
тиришади. Амир ким билан ўзи ҳақида, кўнглидаги оғриқлари ҳақида
гаплашмасин, ҳеч ким унга ҳайрихоҳ бўлишни истамайди. Ҳатто
кўнгил учун ҳам “Сеники ҳақ, сени тушунаман” дейдиган оқил
топилмайди.
Ниҳоят, Амир яна бир шеър тўқиди ва уни кўча-кўйда девонадек
айтиб, хиргойи қилиб юрадиган одат чиқарди:
Do'stlaringiz bilan baham: |