Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

  
43 
Чилланинг еттинчи куни Амир ҳолдан тойди. Ўтирган бўлишига 
қарамай, кўз олди қоронғилашиб, тиниб кетаверди. ғатто хаёлан 
Қуръон оятларини такрорлашга тоби йўл қўймай қолди. Кўзлари 
юмилиб борарди. Лекин у ўзини қўлга ола биларди. “Бас, тундаги 
икки соатли уйқу етарли. Мени азим бу денгиздан олиб ўтадиган куч 
уйқу эмас, балки бедорлик”, — дерди ва яна муроқаба ҳолида 
бўлишга тиришарди... Шундай кунларнинг бирида у олис бир 
қаҳқаҳани эшитди ва аланглаб атрофга қаради. Хонанинг нимқоронғу 
бўшлиқларида ҳеч кимни кўрмади. Қаҳқаҳа эса тобора яқинлашиб 
келарди. Ниҳоят, у шундоқ тепасида гулдуради. Амир яшин тезлигида 
юқорига қаради ва соч-соқоли оппоқ баҳайбат бошни кўрди. Унинг 
вужуди йўқ эди, гўё кесиб олингандек ва ёки хонанинг зулмати ичра 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
106
ғарқ бўлгандек. Бошнинг ваҳм тўла қаҳқаҳаси қандай кутилмаганда 
бошланган бўлса, шундай тезликда тинди ва жарангдор овозда деди: 
“Қанча ҳаракат қилмагин, мен барибир сендан баланддаман, ҳа-ҳа-
ҳа...”, — у яна гулдурос қаҳқаҳасини бошлади. Амир бир зум ўзини 
йўқотиб қўйди, лекин шу ондаёқ ҳушини тўплаб, титроқ овозда 
сўради: 
— Сен кимсан? 
— Баҳоуддин, мен Баҳоуддинман! ға-ҳа-ҳа. бош қаҳ-қаҳ отганча 
узоқлашиб, қоронғулик ичра ғойиб бўлди... 
Шу пайтда Одил ака йўлда асабий ҳолда шошиб келаётганди. У 
ўғлининг чилла ўтирганини уч кундан сўнг эшитганди. Лекин бир 
нима қилишга ўзини ожиз сезиб, қийналиб юрди. Яна уч кун ўзи 
билан ўзи олишиб, ўз ёғига ўзи қоврилгач, истиҳола ва андишани 
йиғиштириб қўйиб, тўғри қўшни маҳаллалик мулла Шарофиддиннинг 
ҳузурига йўл олди. Чунки чилла ўтиришнинг машаққати, унинг 
раҳнамосиз мумкин эмаслиги тўғрисидаги гап-сўзлар Одил аканинг 
қулоғига ҳам бир-икки чалинганди. 
У мулла Шарофиддин билан кўришиб, кўрпачага ўтирди. Сўнг 
томоқ қириб, ташрифи сабабини айтмоқчи бўлганда, мулла уни 
тўхтатиб, ҳаммасидан хабари борлигини билдирди ва берган 
маслаҳати шу бўлдики, пирсиз чилла ўтириш мумкин эмас, уни 
турғазиш зарур. Акс ҳолда Амир оғир юкни кўтаролмай, ақлдан озиб 
қолиши мумкин. 
Одил ака ҳозир тўғри ўша ёқдан келаётибди. Ҳаяжон, қўрқув ва 
шошилинчда у эски велосипедини мулланикида унутганча пиёда 
Амирникига йўл олганди. 
Амир ўзини Баҳоуддин Нақшбандий деб атаган ҳайбатли бош 
“ташрифи” таъсиридан ҳушини ўнглаб улгурмай, ичкаридан 
қулфланган эшик бирдан кучли зарбдан қарсиллаб очилди-кетди. 
Амир бояги қаҳқаҳа отган бошга қандай сапчиб қараган бўлса, энди 
худди шундай шиддат билан сакраб ўрнидан туриб кетди. Зарбадан 
эшикнинг қулфи синиб тушган эди, унинг бир бўлаги ва яна 
бошмалдоқдек келадиган ёғоч парчаси учиб, Амирнинг оёқлари 
остида ётарди. Бундан бир неча минг марта катта тезликда, ҳатто 
айтиш мумкинки, эшикнинг қарсиллаши билан деярли бир вақтда 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
107
бостириб ичкарига кирган ёруғлик бир ҳафтадан буён қоронғуликда 
ўтирган Амир кўзларини қамаштириб юборди. У қобоқларини юмиб-
ла қолмай, кафтларини кўзига босди. 
— Ҳа, сенинг қилиқларингга!... — бостириб кирган Одил ака 
ўғлининг елкасидан итара-итара ташқарига чиқараркан, оёғи 
чойнакка тегиб кетиб, уни ағдарди. Чойнак шундоқ бир қарич нарида 
ётган Қуръоннинг устига тўкилди. Бир вақтлардаги паҳлавон йигит, 
— кейинги йиллар ичида озиб-тўзиб, аввалги жасадининг ярми ҳам 
қолмаганди, — отасининг турткисидан пирпирак бўлиб ташқарига 
учиб чиқди. Одил ака бориб дераза кўзига тутилган қора матони 
юлиб, полга улоқтирди. У буларга ҳам қаноатланмай, чироқнинг 
тугмасини босган эди — ёнмади. 
— Мен мулла Шарофиддиннинг олдидан келяпман! — дея 
бақириб чиқиб келди Одил ака. Сенинг ишинг ғирт бемаънилик экан-
ку, бола! Сенга ким қўйибди чилла ўтиришни? Чилла ўтирадиган 
одам аввал бир пирнинг қўлини тутмайдими, устоз кўрмайдими! 
Кўнглига нима келса қилаверадими?! Одил ака кўзларини кафтлари 
билан беркитиб, жим қотган ўғлининг елкаларидан тутиб силкиди. 
Аммо кутилмаганда Амир отасининг кўксидан куч билан итариб 
юборди: 
— Қочинг йўлимдан! — деди у важоҳат билан. Сўнг ичкарига 
интилиб, орқасидан эшикни қарсиллатиб ёпиб олди. Одил ака 
гандираклаб бориб деворга суянган кўйи ҳансираб қолди. Бир зумда 
бўлиб ўтган бу воқеанинг гувоҳи — Гулшода югуриб келиб, 
қайнотасининг қўлидан тутди: 
— Ота, бирон жойингиз лат емадими, вой худойим-ей, нима 
кўргиликларга қолдик?.. 
— Тузукман, тузукман, — деди эсанкираб қолган Одил ака. Нега 
эсанкирамасин? Ахир уни ўз фарзанди — жигарбанди кўкрагидан 
итариб юборди. Албатта, атай қилмади, аччиқ устида, асабий ҳолда 
қилди, лекин барибир, уни ўз тўнғичи силтаб ташлади-да!.. 
— Бир пиёла сув берасизми, келин. 
Гулшода чопиб бориб муздек сув келтирди. 
— Келин, бу дейман, Амир ҳалиям илгаригидек бақувватку-а, — 
дея Одил ака вазиятни сал юмшатишга тиришди, — афт-ангорига 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
108
қараб унақа демайсан, шунча кучни қаёқдан олди экан?.. 
— Ёз чилласи-да, ота, хуруж қилган вақт бўп туради шунақа. 
Ажаб эмас, чилла билан бирга ўғлингиздаги дард ҳам чиқиб кетса, — 
Гулшода эрининг ҳолини тушунтирмоқчи, Одил акага эса таскин 
бермоқчи бўлди. 
— Ажабмас-ажабмас. Ҳа, майли, мен борай. Уни безовта қилмай 
тура туринглар. Яна сизларгаям бир кор-ҳол қилмасин... 
Одил ака оғир-оғир қадам олганча уйга етиб келиб бор гапни 
Ҳалима аяга айтдию маслаҳат сўради. 
— Хўш, нима қиламиз уни, бир йўл кўрсат. 
— Укам Мухторга айтиб кўринг. Амир ўшанинггина гапини 
олади. 
— Мухтор нима дерди? Тур, пирсиз мумкин эмас, дейдими? Буни 
мен ҳам айтдим. 
— Ахир чиллага ҳам Мухторнинг гапи билан ўтирган... 
— Ҳали шунақами? Вой аҳмоқ! — Одил ака Амирни сўкдими, 
Мухторними, билиб бўлмасди. — Айтдим-а, чиллани бирон марта 
оғзига олмаган Амир қаердан топди бу нарсани деб! — Одил ака 
ҳамон ҳовридан тушолмай ичкари кирди-ташқари чиқди. Жўялироқ 
бир фикр ақлига келмай оғир хўрсинганча айвондан тушиб, велосипед 
суяб қўйиладиган устунга қаради. У йўқ эди. 
— Ҳалима, велосипед қани? Ким миниб кетди? 
— Ўзингиз мулла Шарофиддинникига кетяпман деб, олувдингиз-
ку. Йўл-пўлда қолдириб келган бўлманг яна? 
— Оббў, — Одил ака уни мулланикида қолдирганини эслади ва 
бошини сарак-сарак қилганча ташқари қараб юрди. Дарвозадан чиқар-
чиқмас велосипедини ушлаб турган ўн икки-ўн уч ёшлардаги болага 
дуч келди. 
— Иссомилейкум. Велосипетизи Шароф тоғам берворди. 
— Раҳмат, ўғлим, баракалла. Ия, энди пиёда кетасанми? Ўтир, 
обориб қўяй. 
— Йўқ, мен холамникида қоламан, — деб чопа кетди бола. 
Одил ака нима қиларини билмай боши қотиб турди-турди-да, сўнг 
Мухторникига йўл олди... 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
109
Орадан уч кун ўтиб, Амир чилла ўтиришни бас қилди. Мухтор 
келиб, “Пайғамбаримизни туш кўрдим, — дебди. “Чилладан чиқсин!” 
деган амр бўлганмиш.. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish