Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
69
долзарб
ишлардан-да
муҳимроқ
ҳисобларди.
Чунки
шўро
мустамлакачилиги даврида унинг қўл остидаги бутун элатлар тарихи
сохталаштирилганлиги туфайли янги даврнинг ёш насллари айни шу
жиҳатдан оқсар эди унинг ўйлашича. Бу насл энди ўзининг озод ва
обод давлатини барпо этмоқчи.
Бинобарин, унинг оёқлари соғлом
заминда мустаҳкам турмоғи шарт. Худди шундай замин — Юсуфнинг
назарида Тарих эди. Ҳақиқий тарих янги авлод учун таянч нуқта
бўлиб, эндиги йўналишлар айнан шу ердан ҳаракат олиши керак эди.
Ушбу мафкура Юсуфга 80-йилларнинг бошлариданоқ ошно бўлиб,
институтда ўқиш ва кейинги ўқитувчилик фаолияти давомида янада
теранлашганди. Шу билан бирга айни масалага ҳеч ким етарли
даражада аҳамият бермаётгани ва уни ҳал этишга чоғланмагани
Юсуфнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб келарди. Гўё у
янги
бир материкни кашф этаётгандек сезарди ўзини.
Саид эса Юсуфнинг орзуларини хомхаёл дея, унинг устидан
мийиғида кулиб қўярди. У жамиятни ҳам, одамларни ҳам ҳаракатга
келтирувчи асосий куч — ПУЛ ва ҲОКИМИЯТ дея билар, ўз
мақсадини шу ишончига кўра белгиларди. “Тарих факультетини
битириш, — дерди у, — биз ўқишга кирган вақтда
ПУЛ ва
ҲОКИМИЯТга элтувчи асосий соҳалардан бири эди. Энди замон
ўзгарди. Тарих мавқеини иқтисод, ҳуқуқ, дипломатия, халқаро
алоқалар каби институтлар эгаллаган бўлса-да, шахсан мен учун
танлаган соҳам ўзининг илгариги вазифасини барибир ўтайди. Мен
уни шунга мажбур қиламан!”
Дарҳақиқат, у ўз сўзининг устидан чиқди ёки тақдир Саидни
сийлаб юборди: у мансаб чўққиларидан муваффақият
билан
илгарилаб бормоқда. Фақат тақдирнинг ўйинини қарангки, Юсуф
орзу қилган мақсадлар амалга оширишда унинг ўзи эмас, балки худди
шу лар устидан кулиб юрган Саид жонбозлик кўрсатмоқда.
Тўғрироғи, шу улуғ ишнинг бошида турганларга баҳоли қудрат
кўмаклашмоқда.
Юсуф-чи? Ҳафтада икки-уч марта институтга қатнаб дарс
беришини ҳисобга олмаса, уйда ўтирибди. Бекорчилиги ҳам ўз-ўзидан
пайдо бўлгани йўқ, аслида. Бу Юсуфнинг кўнглидаги бўшлиқнинг
зоҳирга уриши, холос. Ҳа-ҳа, у ўз бағрида бино бўлган тубсиз
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
70
жарликнинг қаърига тобора чўкиб бораётган эди.
Миразимнинг бўлса, дунёни сув босса, тўпиғига чиқмасди. Унинг
боболари савдогар ўтган, ота-оналари ҳам шу касб билан
шуғулланишади. Миразимни нима жин уриб, тарих институтига олиб
келди — ўзи ҳам билмайди. Эҳтимол, дипломли бир калла юқори
туради, деган ўша вақтдаги ақиданинг мевасидир бу. Агар у Саиду
Юсуфдек йигитларга ошно бўлмаганда, аллақачон ўқишни
ташлаб
кетармиди. Институтни амал-тақал билан тамомлади-да, дадасининг
ёнига — тижоратга кетди. Унга жонини қийнаш, бирон мақсад йўлида
ўлиб-тирилиб ишлаш, мақсадга ўзликни фидо қилиш... деган гаплар
бегона. Миразим буларни ҳатто тасаввурига сиғдиролмасди.
Қандайлигидан қатъи назар, Юсуфнинг ҳам, Саиднинг ҳам
олдига
қўйган мақсадлари бор. “Биринг миллионер ё министр, биринг
академик бўласанлар, мен ғариб эса бор-йўғи кичкина бир савдогар...
Айтганимдай
бўлади,
мана
кўрасанла.
Аммо-лекин
котта
бўлганларингда
ҳадларингдан
ошмаларинг,
мени
навбатсиз
қабулларингга қўйларинг, бўлмаса...” дея Миразим иккала билагини
юқори кўтариб, бўртиб турган мушакларини кўрсатганча ҳазиллашиб
дағдаға қиларди баъзан дўстларига. “Қорним тўқ, бошим соғ, шунинг
ўзи бас манга. Етти аждодимиз савдогар ўтган, мен ҳеч ўйланмай
ўшаларнинг ишини давом эттираман”, дерди у.
Миразим бундай гапларни ҳар доим эмас, балки кўпроқ ичиб
қўйгандагина айтарди.
Do'stlaringiz bilan baham: