Microsoft Word uk d. Abduraximov doc


Керакли жиҳоз ва материаллар



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/42
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#247986
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
informatika fanidan amalij mashgulot topshiriqlarini bazharish bojicha uslubij korsatmalar 1 bosqich talabalari uchun

Керакли жиҳоз ва материаллар:
Маъруза матнлари, ҳар хил адабиётлар, 
маъруза дафтарлари. 
Қисқача назарий қисм
. Маълумки компьютер (ЭҲМ) лар 
ахборотларни қабул қилиш ва қайта ишлашда сонли кодлаштиришдан 
фойдаланади. ЭҲМ ─ бу электрон рақамли қурилмадир. Электрон қурилма 
дейилишига сабаб ҳар қандай маълумотлар ЭҲМ да электр сигналлари 
орқали қайта ишланади. Рақамли дейилишига сабаб ЭҲМ да ҳар қандай 
маълумот сонлар ёрдамида тасвирланади.
Компьютерда ахборотлар 1 ва 0 лар орқали ҳосил қилиниб ахборотлар 
сонли миқдорда қайта ишланади, бу сонлар иккилик саноқ системаси 
дейилиб компьютернинг арифметик асосини ташкил қилади. 
Саноқ системалари деб, сонларни рақамлар орқали маълум тартибда 
қонун-қоидалар ёрдамида ёзилишига айтилади. 
Сонларни ёзиш учун ҳар бир саноқ системасида ўзига хос турли 
белгилар тўпламидан фойдаланилади. Фойдаланилган тўпламдаги белгилар, 
уларнинг сони, саноқ системасини ҳарактерловчи асосий катталиклардир. 
Саноқ системасида фойдаланиладиган белгилар сони саноқ системасининг 
асосини ташкил этади. Берилган саноқ системасида сонларни ёзишдаги 
фойдаланилган белгилар сонига қараб, ўнлик, иккилик, саккизлик, ўн 
олтилик ва бошқа саноқ системаларни киритиш мумкин. 
Бизнинг ҳаётимизда ишлатиладиган саноқ система ўнлик саноқ система 
дейилади. Унда ўнта рақам (0…9) бор. Ҳар қандай сонни шу ўнта рақам 
билан ёзиш мумкин.
Компьютерда қуйидаги саноқ системалари қўлланилади: 
II лик саноқ системаси – 0 ва 1 дан иборат иккита рақам. 
VIII лик саноқ системаси – 0,1,2,3,4,5,6,7 дан иборат саккизта рақам. 
XVI лик саноқ системаси – 0,1,2,3,4,5,6,7,8,9, A, B, C, D, E, F дан иборат 
ўн олтита рақам ва ҳарфлар ишлатилади.
Шу рақамлар орқали ихтиёрий сонлар ёзилади. Бу саноқ тизимлари 
орасидаги боғланишлар қуйидаги жадвалда келтирилган: 
X 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 
XVI 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 A B C D E F 
VIII 0 1 2 3 4 5 6 7 10 11 12 13 14 15 16 17 
II 
000 001 010 011 100 101 110 111 1000 1001 1010 1011 1100 1101 1110 1111 
Триада 
Тетрада 
Умуман ихтиёрий P саноқ системасида рақамлар сони Р та бўлиб, улар 
0 билан Р-1 орасида бўлади ва Р-шу саноқ системанинг асоси дейилади. 

дан Р-1 гача бўлган рақамлар эса, шу саноқ системанинг базаси деб 
аталади. 


52
Одатда бирор Х сонининг қайси саноқ системасига тегишлилигини 
кўрсатиш учун унинг пастида индекс сифатида зарур саноқ системасининг 
асоси кўрсатилади. 
Масалан, Х
6
– Х сонининг 6 лик саноқ ситемасига тегишли эканлигини 
кўрсатади.
Шу билан бирга саноқ системаларини позицион ва нопозицион турларга 
ажратиш мумкин. Позицион саноқ системасида берилган соннинг қиймати 
сонни тасвирловчи рақамларнинг эгаллаган ўрнига боғлиқ бўлади. Мисол 
сифатида, 0,1,2,3,. . . ,9 араб рақамларидан ташкил топган ўнлик саноқ 
системани қараш мумкин, улар сондаги тутган ўринларга қараб турли 
қийматни акс эттиради. 
Нопозицион саноқ системаларида, белгининг қиймати унинг эгаллаган 
ўрнига боғлиқ эмас. Мисол сифатида рим рақамлари саноқ системасини 
келтириш мумкин. Масалан, ХХ сонида Х рақами, қаерда жойлашганига 
қарамасдан ўнлик саноқ системасидаги 10 қийматини англатади. Ҳисоблаш 
машиналарининг тузилиши уларда дастурлаштириш саноқ системалари 
билан чамбарчас боғлиқдир. 
I- бир 
C-юз 
V-беш 
D-беш юз 
X- ўн 
М-минг ва х.к. 
L-эллик
Ихтиёрий 10 лик саноқ тизимида берилган сонни 2 лик, 8 лик ва 16 лик 
саноқ тизимига ўтказиш учун берилган сонни талаб қилинган саноқ тизим 
асосига кетма-кет бўлиш орқали бажарилади. Бўлиш амали бўлинма 
бўлувчидан кичик бўлгунча давом эттирилади. 
Мисоллар: 
35
10
→ II - ? 35
10
→ VII - ? 
35 2 35 8 
-34 17 2 -32 4
1 -16 8 2 3
1 -8 4 2 
0 -4 2 2 
0 - 2 1 35
10
═ 43
8
0
35
10
═100011
2
Энди, ихтиёрий саноқ системасидан ўнлик саноқ системасига ўтишнинг 
қоидасини кўриб ўтамиз. 
Агар сонлар 2, 8 ёки 16 лик саноқ тизимида берилган бўлса, 10 лик 
саноқ тизимига ўтказиш учун, берилган сонни асос даражалари бўйича ёйиб 
чиқиш орқали бажарилади: 
1) 1
5
0
4
0
3
0
2
1
1
1
0
2
═1*2
5
+0*2
4
+0*2
3
+0*2
2
+1*2
1
+1*2
0
═32+0+0+0+2+1 ═ 35
10
2) 4
1
3
0
8
═ 4*8
1
+3*8
0
═32+3═35
10 


53
Шу пайтгача биз бутун сонларни бир саноқ системасидан бошқасига 
ўтказиш билан шуғулландик. Каср сонларни бир саноқ системасидан 
иккинчисига ўтказиш учун, унинг бутун қисми юқорида келтирилган қоида, 
яъни бўлиш асосида амалга оширилади. Каср қисмини Р саноқ системасидан 
Q саноқ системасига ўтказиш учун каср сонни Q га кетма-кет кўпайтиришда 
ҳосил бўлган соннинг бутун кисмлари кетма-кетлиги, берилган сон каср 
қисмининг Q саноқ системасидаги кўринишини ҳосил қилади.
Мисол сифатида ўнлик саноқ системасида берилган Х
10
═ 25,205 
сонини 8 лик саноқ системасига ўтказайлик. Берилган соннинг бутун қисми 
25
10
саккизлик саноқ системасида 31
8
га тенг. Энди каср қисми 0,205 ни 8 лик 
саноқ системасига ўтказамиз. Бунинг учун уни кетма-кет 8 га кўпайтирамиз 
ва ҳосил бўлган бутун қисмини чизиқнинг чап томонига ўтказамиз. 
0,205 ни 8 га кўпайтирганимизда 1,640 ҳосил бўлади ва унинг бутун 
қисмини чизиқнинг чап томонига ўтказамиз. Кейин 0,640 яна 8 га 
кўпайтирамиз ва ҳосил бўлган 5,120 сонининг бутун қисмини чизиқнинг чап 
томонига ўтказамиз. Кўпайтиришни шу тарзда давом эттирамиз натижада 
0,1507
8
сонини ҳосил қиламиз ва бутун қисмини 31
8
ни ҳисобга олиб, 
берилган Х
10
═ 25,205 сонининг 8 лик саноқ системасидаги кўринишини 
топамиз: Х
8
= 31,1507…
Агар ўнлик саноқ тизимидаги аралаш касрли сон берилса, яъни мисол 
учун 35,0625 сонини 2 лик ва 8 лик саноқ системасига ўтказиш учун, аввал 
соннинг бутун қисми юқоридаги қоидага кўра ўтказилади. Кейин каср қисми 
қуйидаги қоидага кўра ўтказилади: 
0 0625 0 0625 Демак,
х 2 х 8 35,0625
10
═100011,0001
2

0 1250 0 5000 ═43,04

х 2 х 8
4 0000
0 2500
х 2 0,0625
10
═ 0,04
8
0 5000 
х 2 
1 0000 0,0625
10
═ 0,0001

Шундай қилиб, каср сонни бирор Р саноқ системасидан иккинчи Q 
саноқ системасига ўтказиш учун каср қисмини Q саноқ системасининг 
асосига кетма-кет кўпайтириш керак ва бутун қисмида пайдо бўлган 
рақамлар кетма-кетлиги берилган сон каср қисмининг Q саноқ системасидаги 
кўринишини ҳосил қилади. Бутун қисми, юқорида зикр этилганидек, бўлиш 
ёрдамида ҳосил қилинади. 
Баъзи бир саноқ системаларидан иккинчисига қулайроқ, осонроқ ҳолда 
ўтиш имкониятлари мавжуд. Масалан, 8 лик саноқ системасида берилган Х
8


54
═ 5361 сонидан иккилик саноқ системасида(Х
2
) ифодалаш учун, Х
8
нинг ҳар 
бир рақамини 2 ликдаги кўриниши-триадалар билан алмаштириб чиқамиз:
1
6
3
5
001
110
011
101
2
=
X
16
2
8A
D
ни 2 лик саноқ системасига ўтказиш учун унинг ҳар бир 
рақамини 2 лик саноқ системасидаги тўртликлар-тетрадалар билан 
алмаштирамиз: 
2
8
0010
1010
1000
1101
2

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish