Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
48
— Юр, земляк, юр, — деб ташқари судради. 
Беш-ўн қадам юришимиз билан рўпарадан келаётган майорга кўзим тушди. Ўлганимнинг 
кунидан честь бердим. Шилтиллатиб қор босганча нари кетдик. 
— Эсинг жойидами, земляк! — деди танкчи овозини пасайтириб. — Олиша кўрма бу 
хотинлар билан. Эрига бир оғиз, «ҳақорат қилди», деб шипшиб қўйса, нақ трибуналга тушасан, 
тентак! 
— Кимнинг хотини у? — дедим ҳамон ғижиниб. 
— Қаёқдан билай! — танкчи елкасини қисди. — Биронта каттароқ офицернинг «прокат»га 
олган хотини-да! Бу ерда ҳамма катталарнинг «вақтинча» хотини бор: сотувчи, кир ювувчи, 
санитарка... Нотаниш ҳамкасбим ғалати илжайиб Қўйди. 
— Тўғри-да! Ўлсинми, булар ҳам. — У елкамга дўстона қоқди. — Сен жангга кириб, ўлмай 
чиқсанг Ватан номидан раҳмат эшитасан, катта офицернинг «прокат»га олган хотини бўлса, 
Ватан олдидаги «хизматлари» учун орден олади! Билдингми! 
Ниманидир англагандек бўлдим. 
Янги келган кунларим кечалари офицерлар модули томонидан қулоғимга бот-бот кириб 
турган гармонь товуши, хотинларнинг қийқириғи, кулгиси эсимга тушди. 
— Эҳ, танкист, танкист! — деди ҳамкасбим аламнок илжайиб. — Содда экансан. Солдат 
уйига тирик қайтса дипломатига бир пачка сақич солиб кетади. Ўшандаям таможняда олиб 
қўймаса! Офицер таътилга борса, чамадонларини самолётга чиқаргунча терлаб кетасан. Қаёқдан 
олади шунча нарсани? — Нотаниш танкчи овозини янаям пасайтирди: — Афғондан! 
Тушундингми? Афғондан. 
Анграйиб қолганимни кўриб, тағин елкамга қоқди: 
— Уруш ўз йўлига, ҳаёт ўз йўлига! Бизда нима кўп: диз-топлива, керосин, КамАЗ 
ғилдираклари, алюмин қошиқлар... Афғонда нима кўп: радиотехника, япон соатлари, наркотик, 
латта-путта... Қарабсанки, савдо авжида. Воситачилар ҳам топилади, таржимонлар ҳам. Бир 
айтдим-қўйдим, танкист! Офицерни сен десанг ҳам, «прокат»га олган хотинини сиз дегин! 
Ўша кеча 
Ғалати туш кўрдим. Тўйимиз бўлаётганмиш. Ёнимда Шаҳноза ўтирганмиш. Эгнида атлас 
кўйлак, бўйнида шода-шода дур. Негадир лабини қизил бўёққа қуюқ чаплаб олганмиш. Тўйга 
нуқул солдатлар, офицерлар келганмиш. Тағин ҳаммаси бегона одамлар. Муттасил гармонь 
ғийқиллармиш. Шаҳнозани бағримга тортсам, қаршилик қилмасмиш... Негадир ёмғир еғаётган 
эмиш. Қарасам, ёнимда ҳеч ким йўқмиш. Бир ўзим қолибман. Ёлғиз ўзим. Вужудим титраб 
уйғондим. Совуқ эди. Анчагача қаердалигимни билмай карахт бўлиб ётдим. Охири, постдаги 
«уйчамиз»ни танидим. Печка ўчиб қопти. Саша, Виктор, Хайриддин уйқуни уряпти... 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish