Олтинчи боб
Рио қизнинг оғзини ёпди, аммо у бақириб улгурганди. У сассиз ҳаракат
қилар, бу вампирлар сулоласига хос хусусият эди. Рио қизни вокзалдан
меҳмонхонагача
кузатиб келди, ортидан хонага кирди. Қиз уни пайқамади,
фақат енгил епкинни ҳис қилди, ҳозир эса нигоҳларида безовта савол акс
этиб турарди.
Қиз бошини қимирлатиб, унинг қўлидан чиқишга уринди. Аммо
эплолмади. Оғзини Рионинг катта кафти ёпиб турарди.
− Жим, − амр қилди у нигоҳларини қизга тикиб. − Товушинг чиқмасин,
тушундингми? Сенга зарар етказмайман.
Рио чиндан ҳам унга озор бермоқчи эмас, бироқ
Дилан бунга
ишонмасди. Қиз қўрқиб бутун танаси билан типирчиларди. Тилла ранг
чизиқли катта яшил кўзлари унга ёввойи ваҳима билан боқар, бурунчаси
катаклари талвасада пирпирарди.
−Айтганимни қил, шунда бари яхши бўлади, −
деди Рио унинг
кўзларига қараб. У секинлик билан қизни бўш қўйди, қизнинг нафаси
кафтини қиздириб юборганди. − Ҳозир қўлимни оламан,
сен эса жим
турасан. Келишдикми?
Қиз киприк қоқиб бош ирғади.
−Яхши, − Рио қўлларини олди.
Қиз бақирмади.
Рио унга ташланмади.
Қиз эркакнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари орасини тишлаб олди.
Рионинг жаҳли чиқди, аммо бу оғриқдан эмас, қизни жим туришга
кўндиролмаганидан эди.
Қиз ундан қочиб эшикка отилди, Рио унинг ортидан борди.
−Худойим! Йўқ! − бақирди қиз ва тиззаси билан ерга йиқилиб тушди,
Рио уни ушлаб қолишга улгурмади.
Қиз
титраб нафас олар, қаттиқ йиқилгани кўриниб турарди, аммо
қаршилик қилишдан тўхтамасди. Бу қиз жуда қайсар чиқди.
Ўзини қутқариб қолиш учун гиламда сирғалиб эшик томон судралди.
Аммо вампирдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ эди.
Рио унга ташланиб, ерга ёпиштирди.
Қизни ўгириб ўзига қаратиб олганда у оғир нафас олар, бор кучи билан
қимирлашга уринар, аммо ҳаракатлари беҳуда кетарди. У ҳатто биқинидан
маҳкам сиққан қўллар исканжасидан ҳам чиқиб кетолмасди.
Ҳозир қиз бутунлай унинг ихтиёрига эди, энди шафқат кутиб
бўлмасди. Риога қизнинг ўзи ҳақидаги таассуротларини билиш қийин
бўлмади: Риодан ўткир ачимсиқ ҳид келарди. Бундай яқин масофада юзидаги
тиртиқ ҳам яққол кўриниб турганини биларди. Қиз Рионинг ўтган йили
ёнғинда орттирган чандиғига қараганда кўзлари қўрқувдан ёнганини сезди.
Таранг юзидаги беўхшов чандиқ қалин чанг ва кир билан қопланганди.
Ҳойнаҳой, у ақлсиз махлуққа ўхшаб кўринаётган бўлса ажабмас...
Аммо у беақл махлуқ эмасди.
Шу лаҳзада Рио аёлнинг илиқ тафтини ҳис этди.
Унинг титилган
кийимлари қизнинг тоза ва бежирим кийим-бошига тегиб турарди. Қиз гўзал
эди.
Рио ҳеч қачон бундай кўзларни кўрмаганди: тилла ранг тарамли ёрқин
яшил тусдаги теран ва мафтункор нигоҳлар қалин киприклар остидан унга
эҳтиёткорлик билан боқиб турарди.
Майин чиройли юзи, енгил туртиб
чиққан ёноқлари. У айни пайтда ҳам содда, ҳам ақлли кўринарди.
Ҳаммасидан ҳам қизнинг кўзларидаги ифода қийноққа соларди.