Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/158
Sana22.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#104386
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   158
Bog'liq
2 5391329875229411710

www.ziyouz.com кутубхонаси 
103
ҳукумати бўлмаса, бу далаларда деҳқончилик қилиш қаёқда эди? О-о-о, Шўро ҳукумати 
бўлмаса, бу далаларда деҳқон қаёқда эди? 
— Ҳа! — дея яна кесак олиб берди Идеология. — Совет Иттифоқида социализмнинг ғалаба 
қилиши натижасида эксплуататор синфлар тугатилди ва кишининг киши томонидан 
эксплуатация қилинишига барҳам берилди, ишсизлик ва қашшоқлик йўқ қилинди, 
меҳнаткашларнинг моддий ва маданий фаровонлиги йил сайин ўсиб борди, миллий зулмни 
келтириб чиқарган ва халқлар орасида бир-бирига ишонмасликни кучайтириб келган 
эксплуататор синфларнинг тугатилиши, Совет ҳокимияти томонидан СССРдаги барча халқлар 
ўртасида ҳақиқий тенгликни юзага чиқаришга қаратилган ленинча миллий сиёсатнинг амалга 
оширилаётганлиги, айрим миллатларнинг хўжалик, сиёсий ва маданий жиҳатдан ўтмишдан 
мерос бўлиб қолган қолоқлигини йўқ қилишда рус халқининг системали суратда ёрдам бериб 
келаётганлиги натижасида совет қишлоғи ҳаётида жуда катта ўзгаришлар юз берди, 
социалистик қишлоқ хўжалигининг экономикасини мустаҳкамлаш негизида колхозчи 
деҳқонларнинг моддий фаровонлиги ошди, қишлоқ ҳаёти шаҳар ҳаёти билан тенглашди, шаҳар 
билан қишлоқ ўртасидаги тафовут йўқолди... 
— Мана бу ёнимда ўтирган зот барча даврлар ва барча халқлар адибидир, — деди косағул 
шоир. — «Самарқанд осмонида юлдузлар» романи муаллифи бўлади. 
— «Самарқанд осмонида юлдузлар»...
Буюк адиб гапимни илиб олди. 
— «Самарқанд осмонида юлдузлар» романида ҳам йиртқич қашқирлар ҳаёти қаламга 
олинади, — деди. — Фақат унда қадим-қадимги қашқирлар тасвирланади. Фарқимиз — у киши 
нуқул тарихий қашқирлар... нуқул тарихий қашқирлар ҳаётига мурожаат қилади, холос... 
Шоирлар жўна-жўна бўлди. 
— Сиз идорагача юринг, иш бор, — деди раисимиз. Шоирлар машина кет ўриндиғида 
жойлашди. Мен раисимиз имоси билан ҳайдовчи қабатидан жой олдим. 
Машина Сайрак қишлоғи ёналаб юрди-юрди — Ақраб шаҳид қоралаб келди. 
Ҳайдовчи машинани оҳисталатди. Чап қўлида машина бошқарди. Ўнг қўлини юзлари аро 
кўтарди. Ақраб шаҳидга қараб пичир-пичир фотиҳа ўқиди. Ўнг кафтини юзларига суртди. 
Мен ҳайдовчига қўшилиб фотиҳа ўқидим. 
— Танҳо мозорда ётган зот ким бўлди? — деди буюк адиб. 
Мен: отамиз, дейиш учун оғиз жуфтлаб эдим — раисимиз оғзимдан гапимни илиб олди. 
— У зот уруш қаҳрамони! — деди раисимиз. 
— Уруш қаҳрамони? Қанақа уруш? — деди барча халқлар адиби. 
— Улуғ Ватан уруши қаҳрамони! — деди раисимиз. 
— О-о-о, Улуғ Ватан уруши қаҳрамони! — дея хитобланди буюк адиб. — Очерк ёзиб, 
номини абадийлаштириш керак эди! 
— Ҳали ҳам кеч эмас, — деди барча халқлар адиби. — Адҳам Раҳматга айтамиз, келиб ёзиб 
кетади. 
— Адҳам Раҳмат бўлиши шарт эмас, — деди раисимиз. — Тошканда қаҳрамонни ёзувчи 
жияни бор. Шу жияни ёзса-да бўлади. 
— Ёзувчи? Ким дейди? — деди косагул шоир. 
— Тоғай Мурод, дейди. 
— Тоғай Мурод? Тоғай Муродни биламиз! — деди косагул шоир. — О-о, Тоғай Мурод 
худони балоси у, худогинани балоси у! 
— Жиян тоғага тортади-да! — деди раисимиз. Идеология керма қош бўлди. Идеология лаб 
бурди. 
— Улуғ Ватан уруши қаҳрамони... Улуғ Ватан уруши қаҳрамони... — дея ўйланди 
Идеология. — Шундай одам вафот этади, нега мен билмайман, ўртоқ раис? Бу воқеа қачон 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
104
бўлиб ўтди? 
— Ўтган беш йилликларда бўлиб ўтиб кетди, — деди раисимиз. 
— А-а, вот как! — деди Идеология. — Мен унда Москвада ўқишда эдим! 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish