Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
164
* * *
Жувайрия Бани Мусталиқ қабиласи раисининг қизи эди. Туш кўрди, накд Мадина устида
ялял нур сочаётган ой унга томон кела бошлади. Ва ниҳоят, қучоғига кириб қўнди.
Бу тушида бир ҳикмат борлигига ишонч билан уйғонди. Еруғ кунлар яқинлашаётгани аён
бўлди чоғи. Сўнгги кунларда Ясриб юртига уюштирилиши мўлжалланган ва тайёргарлиги
қизғин кетаётган ҳужумнинг бу туш билан қандайдир боғлиқлиги бўлиши керак!
Туш кўрганидан уч кун ўтган эди. Тўсатдан пайдо бўлган бир қўшиннинг ҳужуми
мусталиқликларни гангитиб қўйди. Қабиланинг жон томири ҳисобланган «Мурайсий қудуғи»
деб номланган жойда дам олиб ўтирганлар бостириб келган юзлаб аскарга узоқ қаршилик қила
олмасликларини дарҳол фаҳмлашди.
Кўпга чўзилмаган бу ҳужум натижасида Бани Мусталикдан ўн киши ўлди, кўплари қочиб
жонини қутқариб қолди, хотинлар, болалар ва жангчилардан бир қисми асир олинди. Бу орада
мусулмонлардан Ҳишом ибн Субобани бошқа бир мусулмон ўлдириб қўйди. Бу ҳодиса бир
адашиш эди, холос, қасддан одам ўлдириш эмасди. (Фатхул Борий; 9/85.)
Жанг тугагач, Ҳазрати Умарнинг хизматкори Жахжаҳ билан ҳазражликлардан бирининг
хизматчиси Синон ибн Вабар қудук бошида ғижиллашиб қолишди. Ярим ҳазил,
ярим чин
бошланган тортишув жанжалга айланди. Синон:
— Эй хазражликлар, ёрдамга келинглар! — дея бақиришга тушди. Униси ҳам:
Ёрдам беринглар, эй муҳожирлар дер эди.
Оловга ёнилғи сепишга уста бўлган араб табиати бу ерда ҳам ўзини кўрсатди, пировардида
иш жиддий тус олди. Жаҳжаҳнинг «Бу иш шунчаки ҳазил билан бошланган эди», каби сўзлари
ғалағовур ичида эшитилмади ҳам.
Бани Мусталиққа қарши урушга келган қўшиннинг асл жанги бу ерда — Мурайсий қудуғи
бўйида бошланишига сал қолди. Жанобимиз дарҳол етиб келиб, ҳар
икки томонни
тинчлантирдилар. Қинларидан суғурилаётган қиличлар қайтиб жойига солинди. Бир-бирлари
билан жанг қилишга шайланганлар қучоқлашиб ярашишди.
Вазиятга гувоҳ бўлиб турган Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салулнинг ичига ўт тушди гўё.
Ёнидаги бир неча мунофиққа:
— Нима ишлар бўлиб кетдия!.. Тоғдан келдилар, боғдагини қувдилар. Шаҳримизга эгалик
қилиб олдилар! Валлоҳи, бизнинг бу холимиз отабоболаримизнинг «тўйган ит эгасини қопади»,
деган масалига тўғри келади. Нонимизни еб, оёғимиздан чалсалар... Иш бу йўсинда ортиқ давом
этмайди. Валлоҳи, Мадинага бир борайлик, албатта шарафлилар шарафсизларни у ердан суриб
чиқаради, — деб вайсади.
Ибн Салулнинг бўғзида ёрилаёзган томирлар бирикки
нафас олволиши лозимлигини
эслатарди. Ора-сира бўртиб турадиган кин туйғуси тўлибтошган эди. Ён-атрофидагиларни бир-
бир кўздан кечирди:
— Бу ишлар бошларишта ўз қўлларинг билан келтирган балодир. Уларни юртларингга
олиб кирдиларинг, молларингни баҳам кўрдиларинг. Қучоқ очмаганларингда бу юртлардан
йўқолиб кетишар эди, — деди.
Бу сўзлари билан у Мадина идорасини қўлга киритажагини, битта зарба билан бош бўлиб
олажагини англатмоқчи бўларди. Кейин эса, хаёлида, Жаноби Пайғамбаримизнинг қўлларидан
тутадиган ва: «Қани, Абдулмутталибнинг хўкизини ҳайдашга жўна!..» дея қувиб
соладиган
сезди ўзини.
Шу атрофда турган, эндигина мўйлаби сабза ура бошлаган йигитга бу гаплар ёқмади. Ибн
Салул «шарафсиз» деб Пайғамбаримизни назарда тутаётганини фаҳмлади. Набиййи акрам
(с.а.в.) ўтирган жойга томон юра бошлади.
Ёш болалик пайтларида Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг уйида қолганларини эслади.
Отаси
Арқам Жанобимизга уйини ажратиб берган, ўша йиллари Ислом дини уларнинг уйидан таблиғ