Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
94
—Тутинглар уни. 
Ҳамма бирдан Амр турган тепаликка қараб югурди. Дарҳол тутиб олиб, қўлоёқларини 
боғлашди. Амир ибн Туфайлнинг ҳузурига олиб келишди. 
— Шунча ҳамроҳларингни ўлдирганимизни кўриб нима учун қочиб кетмадинг? 
—Мен Мудор қабиласиданман. 
—Тушунарли. 
Амир ибн Туфайл бу сўзни «мудорлик мудорликка қилич кўтармайди» деган маънода 
тушунди. Қўлига қайчи олиб, Амрнинг пешонасидан сочини тутамлади ва кесди. 
— Онамнинг қасами бор эди. Унинг номидан сени озод қиламан, бор, йўлингга кетавер. 
Амр афв қилингач, улардан узоқлашди ва бўлган воқеани Расулуллоҳга (с.а.в.) хабар 
қилиш учун Мадинага йўл олди. 
* * * 
Оқшом чўкиб, шаҳидларнинг бошн узра айланиб учаётган калхатлар Биъри Мауна 
атрофига қўна бошлади. Бу орада шаҳидлар орасида ётган ва баъзан инграб қўяётган бир вужуд 
қимирлаб қолди. Салқинлик чўккани унга бир оз қувват берди. Аста-секин эмаклашга тушди. 
Жигарларини тўлдирган қон ҳиди унга баттар уюшиқлик берган, баттар мажолсиз ҳолга 
келтирган эди. Бу ҳоли билан Мадинагача етиб бора оладими? Бунинг жавобини қачон эсиши 
маълум бўлмаган ажал шамоли тайин этажак эди. Балки бир неча одимдан кейин дармони 
қурир, изсизкимсасиз йўлда ҳаёти ниҳоясига етар. Душманлари қўйиб кетган биронта 
пойлоқчининг бир зарбаси унга охират йўлини кўрсатиб қўйиши ҳам мумкин. На туришга кучи 
етади, на қочиб қутулишга. Қуролли одамга қарши бирон нима қила олиши эса ҳеч бир ақлга 
сиғмайдиган иш. 
Орқасида қолаётган қўрқинчли манзарага маҳзун нигоҳ билан яна бир қараб олдида, 
эмаклашда давом этди. «Агар Расулуллоҳга стишсам, саломларингизни етказаман», деб 
шивирлади. 
У ташлаб кетаётган жасадлар энди нима бўлади? Эмаклашдан бошқага кучи етмайдиган 
Каъб уларни биттабитталаб кўма олмасди... Қирқ киши учун мозор қазиш, уларни биттабитта 
келтириб жойлаш, устларига тупроқ тортиш унинг ҳолатидаги одам қила оладиган иш эмасди. 
Вужудига етган жароҳатлар жонига чидаб сўлмас оғриқлар берарди. Бу яраларни 
боғлайдиган, унга ёрдам берадиган кимса йўқ. Борадиган, паноҳ топадиган ер ҳам йўқ эди. 
Қон дарёсига айланган бу тупроқлардан у тезроқ узоқлашишни истарди. 
Атрофида калхатларнинг қийқириқларидан бошқа ҳеч қандай овоз эшитилмасди. 
* * * 
Амр ибн Умаййа жони омонда, аммо дўстларидан жудо бўлган ҳолда йўлга чиқди. Кетиб 
борар экан, бор кучи билан тишларини ғижирлатар, «ҳали кўрсатаман сенларга», деб кўяр эди. 
Кучи етса эди, ғанимларни бурдабурда қилиб ташлаган бўларди. Аммо шунча кишига қурол 
кўтариб боргандан кўра, тирик қолиб ҳамрохлари учун қасос олиш маъқулроқ кўринди унга. 
Аччиқ хотпралардан кўнгли эзилиб кетган Амр кечакундуз йўл юриб, Мадинага яқин Қарқара 
деган жойга келди. Қанот водийининг бошланиш қисми ҳисобланарди бу ерлар. Шу жойда икки 
кишига дуч келди. 
— Қайси қабиладансизлар, ошналар? — деб сўради. 
— Бани Амир қабиласиданмиз, — деб жавоб қилишди улар. 
Амр титраб кетди. 
— Ростданми? — деб сўради. 
— Албатта. 
— Ундай бўлса, бир қабиладан эканмиз ҳисоб. 
— Қандай қилиб? 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish