Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
ТУШ ЧИНГА АЙЛАНАЁТИР 
Бани Мусталиқ ғазосида сўнгги тақсимга кўра, Собит ибн Қайснинг ҳиссасига тушган 
Жувайрия бир муддат унинг ёнида хизматчилик қилиб юрди. Бир қабила раисининг қизи 
бўлатуриб, хизматчиликка тушиш унга жуда оғир ботарди. Аҳволини соҳибига тушунтирди, ҳақ 
эвазига озод этилишини сўради. Собит унинг таклифини ижобий қабул қилди. 
Белгиланган муддат ичида маълум миқдордаги пул тўланса, Жувайрия қулликдан 
қутулади. Собитдан рухсат сўраб, Расулуллоҳ жанобимизнинг ҳузурларига борди. 
Эшикни очган Ҳазрати Ойиша бу аёлни кўриши билан беихтиёр ичидан бир зиркираш 
ўтди. Бу зирқирашни кейинчалик ўзи ушбу жумла билан тилга келтирган: «Эй воҳ! Набиййи 
акрам жанобимиз бу хотинни кўрсалар, унга уйланмасдан қўймайдилар...»
Чиндан Жувайрия бу сўзларни айттиришга лойиқ даражада чиройли эди. 
Рухсат берилгач, Жувайрия ичкари кирди, ўзини танитди. Аҳволини арз қилди, ёрдам 
истаб келганини айтди. Расули кибриё: 
— Яхши, бундан ҳам хайрли бир йўлни танлашни хоҳлайсанми? — деб сўрадилар. 
— У қандай йўл экан? 
— Озод бўлишинг учун тайинланган бадални мен тўлайман ва сени никоҳлаб оламан. 
— Мен розиман. 
Шундай қилиб, Жувайрия хоним жангдан уч кун олдин кўрган тушининг қуёш каби 
очиқликка чиққан кунларга етди. Уша кунлари у йигирма ёшда эди. Қисқа вақт ичида Жаноби 
Мавло унга ҳам Ислом динини насиб этди, ҳам оламлар Султони жанобимизнинг хотинлари
«Мўминларнинг онаси» бўлиш бахтига эриштирди! 
Нариёкда эса, Бани Мусталиқ кабиласининг раиси Хорис ибн Зирор мағлубият алами 
тарқалгач, суюкли қизи Жувайрияни асирликдан қутқариш учун анча миқдорда туя тўплади ва 
Мадинага қараб йўл олди. Ҳайдаб келаётган туяларининг ҳаммасини бериб, қизини қайтариб 
олмоқчи эди. 
Йўлда дам олди. Ўтирди, овқатланди. Иттифоқо, нигоҳлари туяларга қадалди. Қиймати 
анча баланд ва анча ёқимли ҳайвонлар эди... «Уртада ҳозирча ҳеч қандай 
савдо бўлганича йўқ. Шу икки туяни бу ерга яширайин. Қайтишда олиб кетаман...» деди 
ичида. Ва икки туяни «Акиқ водийи» дейилувчи водийдаги одам оёғи етмас бир жойга яширди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish