Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
125
* * * 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қалбларига индирилган оятларда бу масала бошқа бир жиҳатдан талқин 
қилинди. 
Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда 
кофир кимсалар ҳақида: Ўшалар имон эгалари бўлган мусулмонлардан кура туғрироқ 
иўлдадирлар», деяётганларини кўрмадингизми.;; Улар Оллоҳ лаънатлаган кимсалардир. Кимни 
Оллоҳ лаънатлар экан, бас, ҳеч қачон унинг учун бирон ердамчини топа олмайсиз». (Нисо, 51-
52.) 
* * * 
Яҳудийлар бир неча кун маккаликларнинг қадрдон меҳмонлари бўлгач, самимий 
илтифотлар ила кузатилиб, ортга қайтишди. 
Йўлда Ғатафон қабиласи уларни чуқур иззат-икром билан кутиб олди. Масала бутун 
тафсилотлари билан тушунтирилишига ҳожат бўлмади, бу ерда ҳам таклифлар қабул қилинди. 
Кейин атрофдаги қабилалар бир-бир кезиб чиқилди. Борган жойларида кўрилган рағбат 
келажакда козонилажак ғалаба ҳазилакам бўлмаслигини кўрсатарди. 
Ҳар тарафдан қўшинлар Маккага томон оқа бошлади. Экилган фитна уруғларининг бу 
қадар мўл ҳосил бериши кўксиларини тоғдай кўтариб юборган, «Қойил бу яҳудийларга», 
дейишдан ўзларини тиёлмай қолишган эди. 
 
ҲАНДАҚ ҚАЗИЛМОҚДА 
Хабар Мадинага етиб келди. Бадр ва Уҳуддаги қўшиндан бир неча бор кўп сонли 
қўшиннинг йўлга чиқаётгани маълум бўлди. 
Уҳуд жанги олдидан жаноби Пайғамбаримизнинг буйруқ ва тавсияларига қулок солинмай, 
душман билан шаҳардан ташқарида жанг қилишга қарор бериш натижасида кўрилган катта 
талофат мусулмонларнинг кўзини очган, бу сафар ниҳоятда эҳтиёт бўлишни тақозо этар эди. 
Яқиндагина қулликдан озодликка чиққан ва бутун вақтини Пайғамбарлар имомининг 
ёнларида ва у кишининг хизматларида астойдил бел боғлаб ўтказаётган Салмон: 
— Ё Набийаллоҳ!.. Бизнинг ўлкамизда ҳандақ қазиб шаҳарни мудофаа қилиш усули бор, 
— деди. 
Батамом янги ва араблар билмайдиган мудофаа йўли эди бу. Қарор берилиб, дарҳол қазиш 
ишлари бошлаб юборилди. Вақт қисқа, қилинадиган иш эса кўп. Мўминлардан бир қисми 
қазир, бир қисми қазилган тупроқни ташир эди. Расули акрам ҳам бу ишда шахсан ўзлари 
иштироқ этдилар, тупроқ ташидилар. У зотни чангтупроққа беланиб, тер тўкатўка 
ишлаганларининг гувоҳи бўлганлар бу хотираларини йилларча кейин ҳам ҳозиргина кўриб 
тургандек айтиб юришган. 
Эрта тонгдан то шомгача иш давом этарди. Расули акрам (с.а.в.) ишлаётганларнинг 
ғайратшижоатини ошириш учун: «Оллоҳим, ҳақиқий ҳаёт фақат охират ҳаётидир. Ансорни ҳам, 
муҳожирни ҳам ўзинг афв эт» мазмунидаги байтни ўқир, ўқиётганда қора терга ботиб 
ишлаётганларга кулимсираб қараб қўяр эдилар. Улар эса пайғамбарларнинг энг буюгига бошқа 
бир байт билан жавоб қайтаришарди: «Бизлар, ўлгунча жиҳод қиламиз, деб Муҳаммадга (с.а.в.) 
боғлиқлик сўзини берган кишилармиз». 
Баъзан Жанобимиз ўқиётган байтларининг сўзларини ўзгартирар, вазн ва қофиясини ҳам 
алмаштирар эдилар ва: «Оллоҳим, мукофот охират мукофотидир. Ансорга ҳам, мухожирларга 
ҳам баракотли мукофот бер», десалар, бунга жавобан мўминлар: «Бизлар то тирикмиз, Ислом 
динида бардавом бўлишга Жанобимиз Муҳаммадга (с.а.в.) боғлиқлик сўзни бердик», байтини 
ўқишар эди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish