Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
99
—Бир йўлини қилармиз. 
—Хўш, уйга ҳам олиб кирдингми? 
—Йўқ. 
— Унда бўлса, қандай йўлини қилмоқчисан, қизиқ? Яҳудийлар бир-бирларига маъноли 
қараб қўйишди. 
— Қани, болакай, хурмоларни ўлчашга бошла. Жобир яхши навли бир хурмо уюми бошига 
ўтириб олдида, биринкетин ўлчов идишига солиб ўлчаб, қопларга тўлдира бошлади. Биринчи 
қоп тўлди. Кейин иккинчи, учинчи қоп ҳам хурмога тўлдирилди. Аммо уюм қандай бўлса, 
шундай турар, ҳеч ҳам камаймас эди. 
Яҳудийларнинг оғизлари ланг очилиб қараб туришар, тиллари сўзга айланмас эди. Нима 
бўлганини тушунолмай, анграйиб қолишди. Улар биринчи марта бундай аҳволга тушаётган 
эдилар. 
Ҳамма қоплар хурмога тўлди. Кун қиздираётгани ва вужудида тер сувдай оқаётганига 
қарамай, биринкетин қопларни тўлдираётган Жобир ҳали биринчи уюмнинг ҳам тугамаганидан 
ҳайрон қотган яҳудийларга ўгирилиб: 
— Яна қанча оласизлар? — деб сўради. Бу гап билан Жобир: «Расулуллоҳнинг 
мўъжизаларини кўриб қўйинглар!» демоқчи эди. 
— Йўқ, болакай, етади. Аммо сенга бугун толеъ кулиб бокди. Хурмоларингга баракот ёғди. 
Акс ҳолда, бу боғдаги хурмоларнинг ҳаммасини берганингда ҳам отангнинг қарзини узолмас 
эдинг. 
— Бўпти, энди яхши боринглар. 
Яҳудийлар кетишди. Жобир қолган хурмоларни қопга тўлдирар экан, пайғамбарининг 
хурмати юзасидан баракот берган Парвардигорига ҳамду санолар айтарди. 
Қолган хурмолар ўн етти қоп бўлди. Бу миқдор Жобирнинг оиласига бемалол етарли эди. 
Жобир тўғри Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига шошди. Бўлган воқеани айтиб берди. 
— Буни Умар ибн Хаттобга ҳам айт, эй Жобир! —деб марҳамат қилдилар Жанобимиз. 
— Бош устига, эй Оллоҳнинг пайғамбари. 
Жобир Ҳазрати Умарни (р.а.) топиб, унга ҳам ҳолатни гапириб берди. Ҳазрати Умар кулиб 
туриб: 
— Мен Расулуллоҳнинг боғни бекорга айланмаганларини ўшанда тушунган эдим, — деди 
(Бухорий, 2/84.) 
* * * 
Абу Бароънинг ҳимояси эътиборга олинмай, шунча мусулмонларнинг Биъри Маунада 
шаҳид этилиши, сўзининг поймол бўлишига ўз жияни сабабчи бўлгани уни кўп ғамга ботирди. 
Шарафини ерга урган, одамларнинг юзига қараёлмайдиган қилиб қўйган бир иш бўлди ўзиям. 
Бир томондан, Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) одам юбориб, юз берган ҳодисадан чеккан 
қайғуҳасратини изҳор этган бўлса, иккинчи томондан, ўғли Рабиани жияни Амирни ўлдиришга 
жўнатди. Аммо Рабиа бўш харакат қилди. Отган найзасидан Амир отдан йиқилди, аммо 
енгилгина жарохат билан қутулиб қолди. 
Бу орада Абу Бароъ йўлда ўлдирилган икки киши «чун Расулуллоҳдан (с.а.в.) 
уялмайнетмай товон сўрадй. Ҳолбуки, сўрашига ҳожат йўқ эди. Нега деганда, расули акрам 
(с.а.в.) аввалбошданоқ улар учун товон хўлашни бўйинларига олганлари маълум. Ажаб, икки 
киши учун товон сўрашга ақли етган Абу Бароъ ўзи химояга олган қирқ йигитнинг ўлими учун 
борйўғи қайғусини билдириш билан кифояланди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish