Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
205
— Эй Абул Қосим, бу эчки кабобини ўз қўлларим билан пишириб, сенга ҳадя ўлароқ
опкелдим, марҳамат, егин, — деб илтифот кўргазди.
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) эчкининг ўнг оёғидан бир парча гўшт ажратиб, оғизларига
солдилар. Лекин ютмасдан, қайтариб чиқардилар:
— Бу суяк менга заҳарланганидан хабар беряпти, — дедилар.
Бу пайтда асҳобдан Бишр ибн Бароъ тишлаган луқмасини ютиб бўлган эди. Расули
муҳтарам жанобимиз Зайнабни чақирдилар. Хотин ганни чўзиб ўтирмасдан, хиёнатини тан
олақолди.
— Нимага бундай қилдинг?! — деб сўраган эдилар:
— Сен менинг қавмимга шунча иш қилдинг. Истадимки, агар сен бир подшоҳ бўлсанг,
буни ейсанда, ўласан, халқ сенинг ёмонлигингдан қутуладиқўяди. Бордию сен пайғамбар
бўлсанг, у такдирда бу эчки гўштининг заҳарлангани сенга билдирилиши лозим эди. Худди
ўйлаганимдек бўлиб чиқди, — деди.
Кейин Зайнаб шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди, деган ривоят бор.
Ўшанда унинг хиёнати учун жазо бериш ва ўлдириш талабида бўлганларга Жаноби
Пайғамбар изн бермадилар. Лекин кейинроқ заҳарланиб ўлган Бишр учун қасос сифатида
Зайнаб ҳам ўлдирилди. Яъни, у Ислом динини қабул этмасидан ўлдирилган, деган ривоят ҳам
бор.
Бошқа хотинлар қатори Сафиййа ҳам асир тушган эди. Эри ўлди, энди ўзининг бошига не
кунлар тушажаги номаълум. Ҳукм ғолибнинг қўлида, мағлубнинг дардини ким ҳам тингларди?
Саҳобийлардан Диҳйа (р.а.) Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бориб, асир
хотинлардан биттасини ўзига сўради. Хоҳлаганини олишга рухсат бердилар. Рухсат теккач,
Диҳйа хотинларнинг ёнига келди. Танлаб
ўтиришга ҳожат йўқ эди, ичларида биттаси бор эдики, ундан гўзали йўқ.
— Қани, кетдик. Расулуллоҳ сени менга бердилар, деди ва у билан амакисининг қизини
олиб қайтди.
Бу пайтда бошқа саҳобийлар Расулуллоҳга эътироз билдиришаётган эди.
— Диҳйага бир чўри танлашга изн бердингиз. У бориб қабила раисининг қизини танлади.
Ҳолбуки, у хотинлар ичида энг чиройлигидир. Уни ўзингизга олсангиз, энг тўғри йўл бўларди,
— дейишди.
Набиййи муҳтарам афандимиз Билолни (р.а.) юбориб, асир хотинларни олдириб келдилар.
Ўликлар оралаб келишгани учун кайфиятлари бузилган, юзлари қайғу ифодаларила қопланган
эди. Биттаси ҳатто ёқасини йиртиб, додфарёд қиларди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Билолга қарадилар.
— Қалбингда раҳмшафқат туйғуси қолмаганми? Нимага буларни ўликлар орасидан олиб
келдинг? — деб танбех бердилар.
Сочини юлаётган ҳалиги хотинни нарироққа опкетишга буюрдилар. Сўнгра ҳирқаларини
ечиб, Сафиййанинг устига ташладиларда, орқа томонга ўтказиб қўйдилар. Диҳйага
Сафиййанинг икки амакиваччаси берилди. Аёлларнинг энг гўзали Пайғамбар жанобимизга
тушганидан мўминлар мамнун бўлдилар. Қолаверса, қабила раисининг қизи бўлган Сафиййа
мўминларнинг пайғамбарига тушиб, бу билан унинг ҳам шарафи ҳисобга олинган эди.
Сафиййа ўн беш кунча бурун кўрган тушининг ҳақ бўлиб чиққанига қаноат ҳосил қилди.
Тақдирдан кочиб қутулиб бўлмайди, унинг ҳукмларини ҳеч ким тўхтатиб қололмайди ҳам.
Шунинг учун Ҳотамул анбиё (с.а.в.) Сафиййага Ислом динига киришни таклиф этган заҳотлари
ҳеч иккиланмасдан шаҳодат калималарини айтиб, мусулмон бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: