Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Бир куни Жаброили амин яна Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизга рўбарў келди. Оламлар 
Раббидан саломларни ва Бақара сурасига тегишли айрим оятларни келтирди. Набиййи акрам 
ҳар сафаргидек аввал фақат тингладилар, Жаброили амин у оятларни ўқиди. Роббул 
Оламиннинг қудратила бу ваҳийлар келтирилган ҳолидай Жаноби Пайғамбарнинг топтоза 
қалбларига ёзилди. 
Саййидимизнинг ваҳий ҳолатига кирганларини англаган асҳоб бошларини эгган бўйи 
буюк бир ҳаяжон ила кута бошлашди. Пашша учса эшитиладиган даражада сассиз, лекин 
кўнгиллари Мавлога йўналганча кечган бу вақтда асҳоби киромнинг бу ҳолини истеҳзо ила 
кулиб томоша қилиб турган бир неча толеъсизлар ҳам йўқ эмасди. 
Ниҳоят, Набиййи акрам (с.а.в.) саййидимиз бошларини кўтардилар. Атрофга боқдилар. 
Ваҳий котиблари ҳозир бўлсин, демоқчи бўлдилар. Лекин асҳоблари ёзув лавозимотлари тайёр 
қилингунча ҳам кутишга сабрлари чидамай ошиқишарди, илоҳий хабарларни У Зоти шариф 
таблиғ эта бошладилар: 
«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда 
«Оллоҳга ва охират кунига имон келтирдик», дейдилар. Улар Оллоҳни ва имонли кишиларни 
алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг 
дилларида мараз бор эди, бас, Оллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган 
ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, 
«Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин 
ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «Мана бу кишилардек имон келтиринглар», дейилса, «Шу 
пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан 
кимсалардир, лекин буни билмайдилар. Имон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Биз ҳам 
имон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганларида 
эса: «Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмокдамиз, холос», 
дейишади. Оллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашибулоқиб юришларини 
давомли қилади. Улар ҳақ йўлнинг ўрнига залолатни сотиб олган кимсалар бўлиб, бу 
савдоларида фойда қилмадилар ва тўғри йўлга юрувчилардан бўлмадилар...» (Бақара, 8-16). 
Ким эди булар? Исмлари айтилмади, аммо сифатлари ва килган ишлари туфайли 
йўлиқажаклари аччиқ натижа маълум этилди... 
Пайғамбарлар имоми (с.а.в.) бу оятларни ўқиётганларида ҳозир бўлганлар орасида 
мунофиқларда бор эди. Лекин улар сас чиқармадилар, «Бизни айтяпти, бизни назарда тутяпти», 
дегандек сур бўлиб ўтиравердилар. 
Бу оятлар юракда буюк бир портлаш ҳосил қилди. Қалбида куфр ишончи бўлиб, тилида 
имон сўзларини айтиш... 
Баъзилар виждонлари билан рўбарў бўлиб, ўзларининг холатларини жиддий тафтиш қилиб 
олишди. «Мен Оллоҳга ва охират кунига ишондим», сўзларини қай даражада самимият билан 
айтганини текшириб кўришди хаёлан. 
Бу орада Жаноби пайғамбаримизнинг куйидаги сўзлари мададга етиб келди, нафси билан 
мужодала қилиб турганларга йўл кўрсатилди: 
«Уч нарса бордир... бу уч нарса кимда бўлса, имоннинг мазасини ҳақиқий лаззати ила 
тотади. Булар: 
а) Оллоҳ ва расулини ҳар нарсадан ортиқ севиш; 
б) яхши кўрган одамини фақат Оллоҳ ризоси учун яхши кўриш; 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish