Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
212
бировларимизни худо қилиб олмайлик», денг. (Эй Муҳаммад,) агар улар (яъни, Китоб аҳли 
ушбу даъватдан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз 
мусулмонлар (ягона Оллоҳга итоат қилгувчилар)миз», деб айтинглар». 
Мактубнинг охирига Жаноби Расули акрам (с.а.в.) Оли Имрон сурасидан «Эй Китоб 
аҳли...» дея бошланувчи 64оятини илова қилган эдилар. 
Мактуб ўқиб бўлингач, Ҳеракл Ислом дини ва Пайғамбар (с.а.в.) ҳақларида ҳар хил 
саволлар берди, Диҳя жавоб қиди... 
Кабулнинг илк қисми шу тариқа сўнгига етди. Ҳеракл Диҳяни меҳмон қилишларини 
буюриб, кузатди. Кейин ёнидагиларга ўгирилди. 
— Суриштириб кўринглар, Ҳижоз аҳлидан, хоссатан Макка халқидан одам топиб
ҳузуримга келтиринглар, — деди. 
Ҳар ёққа киши юборилди. Шом волийи тижорат мақсадида юртига келган ўттиз кишини 
топиб, Қуддусга йўллади. У кишилар Ҳераклнинг ҳузурига келтирилдилар. Ҳеракл таржимон 
ёрдамида уларга ўзи олган мактубдан сўз очди. Пайғамбардан баҳс қилди. Келганлар Ислом 
динини қабул қилмаганини эшитиб, мамнун бў.вди. Чунки энди пайғамбарлик қилаётган зот 
ҳақида унга имон келтирмаганлар тилидан эшитиб кўрнш имкони пайдо бўлган эди. Албатта, 
бу одамларнинг фикри Диҳяникидан бошқача бўлади. Диҳя пайғамбар эканига ишонган инсон 
ҳакида бир хил ўйласа, ишонмаганларнинг тушунча ва қаноатлари бошқача бўлиши табиий. 
— Орангизда насабда унга яқин бўлган одам борми? — деб сўради дастлаб. 
— Менман. 
Бу жавобни берган киши Абу Суфён эди, Ҳеракл ишорат қилиб, уни қаршисига чорлади. 
Суҳбат таржимон орқали борарди. 
— Сен рўпарамда турасан, — деди Ҳеракл. Сўнгра бошқаларга хитоб қилди: — Сизлар 
унинг орқасида туринглар. Мен бу одамдан баъзи нарсаларни сўрайман, бордию янглиш жавоб 
берса, ишорат қилиб менга билдирасизлар. 
Шундан сўнг Абу Суфённи саволга тута бошлади: 
— Орангизда унинг насаби қандай? 
— У шарафли бир оиладандир. 
—Ундан олдин орангиздан пайғамбарлик даъвоси билан чиққан бирон кимса бўлганми? 
— Йўқ. 
— Боболари орасида подшоҳ ё султон ўтганми? 
— Йўқ. 
— Унинг даъватини кўпроқ инсонларнинг юқори табақаси қабул қиляптими ё паст 
табақасими? 
— Ростини айтганда, унга кўпроқ заифлар эргашишяпти. 
— Эргашувчилар кўпайяптими ё камайяптими? 
— Кўпайяпти. 
— Ичларида унинг динини ёқтирмай чиқиб кетганлар борми? 
— Йўқ. 
—Пайғамбарлик даъвосини қилмасидан илгари унинг ҳеч ёлғон сўзлаганини 
кўрганмисизлар? 
— Асло. 
— Ваъдасида турмаган ҳоллари бўлганми? 
— Йўқ. 
Абу Суфён бу ерда шериклари уни уялтирмасликларига амин эди. Ҳеч бири бу суҳбат 
давомида ўртага отилиб: «Бу одам ёлғон айтяпти, ҳақиқат бу сўзлаётгани каби эмас!» демади. 
Аммо сафардан қайтишларида уларнинг тилларини биров тушовлаб туролмайди. Бу воқеа у 
ербу ерда ҳали гапирилади, «Абу Суфён билиб туриб ёлғон сўзлади, аммо Ҳерақлнинг ҳузурида 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish