www.ziyouz.com кутубхонаси
208
* * *
Салама ибн Аквони оғир бир ўйғам босган. Амакиси Амир ибн Акво жанг пайти ўзининг
қиличи қайтиб кетиб оёғини кесиб юборган ва ўлган эди. Кўрганлар бу ҳодисани ўз жонига қасд
қилиш деб баҳолаб, охиратга қўли бўш ва амаллари ботил ҳолда кетди, деб гап қилишарди.
Саламани эзаётган ҳол шу. Амакисининг ихлосли бир мусулмон каби яшаганига ишончи
комил эканидан бундай натижага асло рози эмасди. Ахир, ҳақиқатан амакиси ўз жонига суиқасд
қилган бўлса, унда тамом...
Шундай оғир хаёллар оғушида бораркан, бир пайт қўлидан кимдир тутганини ҳис этди.
Ўгирилиб қараса, Расулуллоҳ жанобимиз эканлар.
Нима гап, эй Салама, сенга нималар бўляпти? — деб сўрадилар.
Масалани арз қилишнинг айни вақти эди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, одамлар амакимнинг амаллари беҳуда кетганини
гапиряптилар. Урушда у ўз қиличининг қайтишидан шаҳид бўлди, — деди.
Сўйларкан, хавотирли нигоҳлари набийлар Сарварининг юзларида кезинарди. Нега
деганда, амакиси ҳақида энг тўғри хукм мана шу зотнинг муборак оғизларидан чиқажак.
Оллоҳнинг севгилиси жанобимиз кулимсирадилар:
— Бундай деяётганлар хато сўзлаяптилар. Боз устига, амакингга икки мукофот бордир, —
дея икки бармоқларини ишора қилдилар. Ва сўзларида бундай давом этдилар: — У ҳам нафсига,
ҳам душманига қарши жиход қилган инсон эди. Уники каби юк билан ва унингдек
ҳозирлик кўрган ҳолда охиратга сафар қила олган араб жуда оз топилади. (Бухорий, 5/77).
Салама бир онда қушдай енгил тортганини ҳис этди.
— Бошимни кўкларга етказдингиз, эй Оллоҳнинг расули! — деди.
Роса узоқ йўл юрилганидан сўнг бир кечкурун қўшин яна дамга тухтади.
— Ким пойлоқчилик қилади бу гал? — деб сўрадилар Жанобимиз (с.а.в.)
Хазрати Билол хоҳиш билдирди:
⎯ Пойлаб чиқаман, эй Оллоҳнинг расули!
Йловчилар юкларини тушириб, дарҳол оёқларини узатишди Сал фурсат ўтар-ўтмай ҳамма
ухлаб қолди. Билол бир муддат аскарлар орасида кезинди, бир муддат намозлар ўкиди
Вужудини зўр бир чарчоқ, ҳорғинлик боснб келаверди. Юра-юра оёқлари ҳам толди, ўзига
бўйсунмай кўя бошлади. Бир неча дақиқа ўтириб дам олса.нимабўларкин?
Туяга суяниб, срга утирди. Утиргани шу булди. Кузларига чўкаётган ва борган сари устига
ёиирилиб бостириб келаётган уйкунИ енга олмади: ўзини унинг теран оғушига ташлади..
Куёшнинг илк нурлари юзларга урилганида, биринчи бўлиб Хазрати Умар (р.а.) уйғонди.
Баланд овозда такбир айтиб, одамларни уйғотди. Ҳамма донг қотганидан намоз вактини ўтказиб
юборишган эди. Даҳшатга тушишди (Бошқа бир ривоятга кўра, биринчи бўлиб Расули акрам
«анобимиз уйғонадилар.)
Бу орада Хазрати Билол ҳам уйғониб, келди.
⎯ У нима килганинг, эй Билол?! — дедилар расулуллоҳ (с.а.в.)
— Отамонам сизга фидо булсин, эи Оллоҳнинг расули, сизни босган уйқу мени ҳам
босибди, деди
Билол (р.а.)
Ха бу ходиса Буюк Мавлонинг такдири экани аниқ. Келажакда бир сабаб билан бомдод
намозига вақтида тураолмай қолган мўминлар нима қилишлари лозимлигини Жаноби
Пайғамбаримиз шахсан кўрсатиб беришлари учун махсус олинган бир тадбир эди.
Жаноби Пайғамбар (с.а.в.) дарҳол йўлга тушиш амрини бердилар Бу водийдан чиқилгач,
дам берилди. Таҳоратлар олинди. Аввал бомдод намозининг суннати, сЎнгра
Пайғамбаримизнинг имомликларида бомдоднинг фарзи ўқилди...
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |