www.ziyouz.com кутубхонаси
189
Тўртинчи дафъа яна, хаяжон ва ёлвориш оҳанглари тўла бир ифода билан:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, сочларини қисқартирганларга ҳам, денг... — дейишди.
Шунда Жанобимиз илова қилдилар:
Сочларини қисқартирганларга ҳам (валмукассирин)...
Биргина калима бўлган бу дуо юзларга инган ташвиш чизиқларини тузатди, кўксиларига
қамалган ва ҳузурсиз қилиб турган нафаслар кўйиб юборилди. Асҳобдан яна бири пайғамбарлар
Султонидан сўраб қолди:
— Эй Оллоҳнинг расули! Сочларини тўла олганларни очиқ дуо қилдингиз, челпиганларни
эса дуога киритмадингиз. Сабаби нима?
— Улар шубҳага тушмадилар, — деган жавоб олди. Мадинадан бу ёқларга умра нияти
билан келишган эди. Ҳозир ҳам пушаймон бўлишгани учун қайтишмаяити. У ҳолда бу умрадан
кутилган савоб мукаммал қўлга киритилган бўлиши керак. Олдин ҳам шунга ўхшаш бир иш
бўлган: ҳижрат ниятида Маккадан чиққан Жундуб кексалиги ва хасталиги боис йўлда вафот
этган, аммо ҳижрати асл ҳижрат қаторида ҳисобланиши кейин тушган оятлар билан
тасдиқланган эди.
Кайтиш сафари бошланди. Йўлда Ҳазрати Умар Жаноби Пайғамбаримиздан бир нима
сўради. Жавоб ололмади. Айни саволни икки, уч марта сўради, яна жавоб бўлмади. Ночор
нарироқ кетишга мажбур бўлди. Ичига бир кўркув оралади. Туясини жадаллатиб, ўрданинг энг
олд сафларига борди.
— Онанг сени туғмасайди, эй Умар!.. — дея ўзини қийнашга, азоблашга тушди.
Орадан ҳеч қанча ўтмасдан қулоқларига бир овоз чалинди:
— Эй Умар ибн Хаттоб, каердасан?! Жаноби Расулуллоҳ сени йўқлаяптилар!..
Умарнинг бошидан қайнаган сув қуйилгандек бўлди.
Чорланибдими, энди тезтез етиб боришдан бошқа ҳеч бир иложи қолмаган эди. Туясини
чоптирди.
— Салом сизга, эй Оллоҳнинг расули!
— Сенга ҳам салом бўлсин, эй Хаттобнинг ўғли!.. Пайғамбарларнинг энг буюгини ҳар
доимги табассуми ила кўрган Ҳазрати Умар келакелгунча ҳис этган қўрқув ва ҳаяжонини
унутдиқўйди. Сарвари олам:
— Бу кеча менга бир сура туширилдики, у мен учун дунё ва ундаги барча нарсалардан
кўра қадрлироқ, — деб Фатҳ сурасининг аввалини ўқий бошладилар: — «Бисмиллаҳир
роҳманир роҳийм. Инна фатаҳна лака фатҳан мубина...»
«(Эй Муҳаммад,) токи Оллоҳ Сизнинг гунохларингиздан илгари ўтган ва кейин
кел(ади)ган нарсалар барча гуноҳларингизни мағфират қилиши учун ва Сизга Ўз неъматини
комил қилиб бериб, Сизни Тўғри йўлга ҳидоят этиши учун ҳамда Оллоҳ Сизга қудратли ёрдам
бериши учун, дарҳақиқат, Биз Сизга очиқравшан фатҳғалаба ато этдик. Оллоҳ ўз
имонишончларига яна ишонч қўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинатором
туширган Зотдир. Осмонлар ва Ернинг қўшинлари (яъни, коинотдаги барча жонзот ва кучлар)
Оллоҳникидир. Оллоҳ билим ва ҳикмат Эгасидир» '.
Сурада байъат ҳақида ҳам оятлар бор эди: «(Эй Муҳаммад,) дархақиқат Сизга байъат
қилаётган зотлар, ҳеч шакшубҳасиз, Оллоҳга байъат қилурлар — Оллоҳнинг қўли уларнинг
қўллари устида бўлур. Энди ким (бу байъатни) бузса, бас, у фақат ўз зиёнига бузур. Ва ким
Оллоҳ билан аҳдпаймон қилган нарсасига вафо қилса, у ҳолда (Оллоҳ) унга улуғ ажрмукофот
ато этади»
2
.
«Албатта, Оллоҳ Ўз пайғамбарига (у киши кўрган) тушни ҳаққирост қилди: албатта,
сизлар, (эй мўминлар,) иншаоллоҳ, Масжид алҲарамга тинчомон, бошларингизни
(сочларингизни) қирдирган ва (ёки) қисқартирган холларингизда хавфхатарсиз кирурсизлар.
Бас, (Оллоҳ) сизлар билмаган нарсани билиб, ундан (яъни, Макка фатҳидан) олдин яқин бир
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |