Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
179
билгач, тутиб, Мадинага келтиришди. Масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўйишди.
У одам қўлга тушганида бир қўрққан бўлса, кетаётган йўлларининг
Мадинага элтишини
англагач, пешонасидан оқаётган совуқ терлар тамоман ажал терларига айланди. Бир вақтлар
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) жонларига қилган суиқасдининг жазосини энди аччиқ ва оғир бир
шаклда олажагига ҳеч шубҳа қолмади.
Уни устундан ечиб оладиган бир хайрхоҳ инсон ҳам тоиилмайди. Ҳолбуки, у бундай
яхшилик эвазига кўп нарсалар бериши мумкин эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдод намозига чиққанларида, устунга боғли бу одамни кўрдилар,
ганидилар.
— Бу одамнинг кимлигини биласизларми? — деб сўрадилар саҳобалардан.
— Йўқ, билмаймиз, — деб жавоб қилишди.
— Бу одам Сумома ибн Усолдир. Сумома бир титраб тушди.
Намоздан кейин жаноби Пайғамбар (с.а.в.) унга яқин келдилар:
— Нималарни ўйлаяпсан, эй Сумома? — деб сўрадилар.
— Яхши нарсаларни ўйлаяпман, эй Муҳаммад. Агар мени ўлдирсанг, қўли қон бир кишини
ҳақли ўлароқ ўлдирган бўласан. Гуноҳимни кечиб юборсанг, яхшилигингни ташаккурла кутиб
оладиган бир инсонга икром қилган бўласан. Шояд мол эвазига мени озод этишга рози бўлсанг,
тилаганингни тила, ўташга ҳозирман, — деди Сумома.
Фахри коинот (с.а.в.) индамай ҳужраларига кириб кетдилар. Хотинларига:
— Уйда бор емакдан Сумомага чиқартиринглар, — дедилар ва: — Сут
билан икром
қилинглар, — деб қўшиб қўйдилар.
Сумоманинг ўша куни шу тарзда кечди. Эртаси Жанобимиз айни саволни яна сўрадилар ва
айни жавобни олдилар.
Учинчи куни ҳам шу саволжавоб такрор бўлди. Жанобимиз ёнларидагиларга ўгирилиб:
— Уни қўйиб юборинглар, — деб марҳамат қилдилар.
Сумома жонига бундай осонгина омонлик берилишини сира кутмаган эди. Ҳаяжонланиб
кетди. Уч кун қўлоёғи боғли ҳолда ушлаб турилганига қарамай, очликда ва сувсиз ташлаб
қўйилмади, ҳатто хос меҳмонларга тортиқ қилинадиган емаклардан икром этилди!
Сумома яна бир марта ўйлаб кўрди. Неча ойлар аввал ўзи ўлдирмоқчи бўлган одами бугун
уни авф этганини хаёлидан кечирди. Ҳолбуки, ўшанда суиқасдга ҳеч кандай сабаб йўқ эди.
Умрида кўрмаган, умуман танимайдиган бир инсонни ўлдиришга чиққан эди ўзиям. Ҳозир ўша
ишига жазо ўлароқ қатл этилса, ғоят табиий эди. Яъни, биронтаси Сумомага суиқасд қилган
бўлсаю уни тутиб олса, ҳеч иккиланиб ўтирмай, осонлик билан ўч олган бўларди.
У қоронғи бирор хонага камаб қўйилиши ҳам мумкин эди. Аксинча,
мусулмонлар кунда
беш дафъа тўпланиб, ибодат қилинадиган масжидда сақланди хоссатан. Расулуллоҳ
жанобимизни яқиндан кўрди, у зот (с.а.в.) ўқиган Қуръонни ва мусулмонларга хитобан сўзлаган
сўзларини эшитди.
Жами бу ишларнинг натижаси ўлароқ боғлари бўшалди ва ўзи озод қўйиб юборилди. Ҳар
хил туйғулар ила йўғрилган кўп нигоҳлар уни таъқибида масжиддан чиқди. Бир сўз демасдан,
ҳеч миннатдорлик қарзи йўқ одам каби кета бошлади. Сувсиз колган бир саҳройининг ишига
ўхшарди унинг бу қилиғи... Ташаккур ҳам айтмади. Қўлини силкитасилкита
Мадинадан анча
узоқлашганидан кейингина озод бўлганига тўлиқ ишонди. Масжидда банддан бўшатилгач ёки
шаҳардан чиқиб кетаётганида орқасидан отилган бир ўк ё найза ила нариги дунёга жўнатилиши
ҳам қийин эмасдида. Зеро, сахро қонунига кўра, ҳамма нарсани кутса бўлади...
Аммо бу ер чўл эмасди, Мадина эди. Расулуллоҳ жанобимизнинг шаҳарлари эди. Бу
ернинг қонунларини
Оллоҳ таоло белгилаган, Расулуллоҳ жанобимиз юритар эдилар.
Сумома бир хурмозор бокка кирди. У ердан сув топиб, чўмилиб чиқди. Сўнгра орқасига