Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
119
 Сизлар жангга эмас, айрон ичишга борган экансизларда! — дейишди. 
Обрўйимизни бир пул қилдиларинг! Қўшиндагиларнинг бу ҳақли маломатларга 
жавоблари: 
— Утирган жойларингда гапириш осон, — дейиш бўлди. 
Маккада қолганлар ҳам паст кетай дейишмасди: 
Сизларни Бадрга биров мажбурлаб олиб кетдими?! Яна жангга, деб ким сизларга 
ялинди? Аввалги Бадрда қавмимизнинг буюкларини йўқотган эдик, бу сафаргиси бизнинг 
шарафимизни ҳам олиб кетди! 
Сафвон ибн Умаййа Абу Суфённи айблади: 
Сен Муҳаммад билан издошларига янги бир жасорат беришга боргандай бўлдинг! — деди. 
Хуллас, бу қўрқоқликни, бу айбни ювиш керак эди. Энди янада катта бир қўшин тўплаб, 
салобат билан Мадина устига юришга қарор берилди. Атрофдаги қабилалардан брдам сўралди. 
 
* * * 
Бадрда қилинган тижорат мусулмонларга мўлжалдан ҳам кўп фойда келтирди. Бу ерда 
саккиз кун туришди. Макка томон жимжит, рақибларнинг келмаслиги аниқ бўлди. Ниҳоят, 
мусулмонлар Набиййи акмал жанобимиз бошчиликларида орқага қайта бошладилар. Бу гал бир 
йўла икки хил тижорат амалга ошди: ҳам Оллоҳ ва расулининг ризолигига ноил бўлишди, ҳам 
ҳамёнлари пулга тўлди. 
Ушбу воқеанинг изоҳи ўлароқ нозил бўлган ояти карималарда Олий Мавло бундай 
марҳамат қилди: 
«Бас, (у юришдан) бирон нохушлик етмай, Оллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. 
Улар Оллоҳнинг ризолигини истадилар. Оллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир. Албатта, 
ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг 
дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан 
қўркмангиз, Мендан қўрқингиз!» (Оли Имрон, 174-175.) 
 
ҲАВАС БИЛАН БОШЛАНИБ, МАҲЗУНЛИК БИЛАН ТУГАГАН НИКОҲ 
Расулуллоҳ жанобимизнинг тутинган фарзандлари Зайд бир йил олдин уйланаётганида 
турмуши бахтли ўтишига ишонган эди. Зайнабдек гўзал, олий насаб, қийин ахволда қолганларга 
ёрдамини дариғ тутмайдиган кизга уйланар экану, бахтли бўлмайдими?! 
Бу самимий, ширин хаёлларининг тез кунларда ҳақиқатга айланишини кутиб юрди. Лекин 
орзуйи рўёбга чиқмаслиги унга тобора аён бўла бошлади. Болалигидан пайғамбарлар Султони 
жанобимизнинг (с.а.в.) тарбиялари остида вояга етди. Ул зотни ота деб билди, дастурхонларида 
овқат еди, бирга ҳаёт кечирди. Тарбия ва одоб, инсонийлик фазилати жиҳатидан у 
инсонларнинг олдинги сафидан жой олиши шубҳасиздир. Таассуфки, оила ҳаёти у 
кутганичалик бўлмади, тўғрироғи, Умму Айманда топганини ундан бир неча бора гўзал 
Зайнабда тополмади. 
Зайнаб ўз насли ва гўзаллиги билан фахрланар эди. Расулуллоҳнинг завжаларига қарар, 
улардан ҳеч кам кўрмасди ўзини. Шундай ўйхаёлларда юрар экан, озод қилинган бир қулнинг 
никоҳида экани унга бир толеъсизлик бўлиб туюладида, албатта. Аслида, Зайнаб эрига озод 
бўлган қул сифатида карашдан воз кечганида эди, юзага чиққан кўп ҳузурсизликлар барҳам 
топиб кетарди. Ёхуд Зайд ўрталаридаги бу тенгсизликни ҳисобга олиб, уйланиш масаласини 
аввалдан ўртага қўймаганида эди, иш батамом ўзгача хал бўларди. 
Оила қурганларининг илк кунлариданок эр-хотин ўртасида пайдо бўлган ва борган сайин 
катталашган муаммо, ниҳоят, жиддий тус олди. Хўш, бу ҳолда айб кимда бўлиши мумкин?! Ё 
ҳар иккалалари тенгматенг айбдорми?! Бу мавзуни қўлимизда мавжуд манбалар ёрдамида 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish