Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

 
АРСЛОН БОЛАСИ 
Фил ҳодисасидан буён ўн тўрт йил ўтди. 
Бани Маҳзум қабиласининг обрўли оилаларидан бирида, бир аёл тўлғоқ азобларидан 
қийналаётир... 
Атрофида ёрдам бериш учун чақирилган доя хотинлар бор. 
Ойкуни тўлган Хонтама Маҳзум қабиласининг аслзодаларидан Ҳошимнинг қизи ва 
ҳурмати баланд оиладан бўлмиш Хаттобнинг умр йўлдоши эди. 
Хотинининг ойкуни яқинлашган сари Хаттоб: «Албатта ўғил бўлиши керак, 
тушундингми?» деб қайтақайта тайинларди. Қиз боланинг отаси бўлишга асло рози эмас эди у. 
Буни ўйлади дегунча, пешонасида пайдо бўлган терларни жаҳл билан сидириб ташлар, 
тишларини ғижирлатиб, кескин овоз билан: 
— Хаттобдек бир одамнинг фарзанди албатта ўғил бўлиши керак! — дея пўнғиллаб, 
қўлларини мушт қилиб тугар эди. 
Хаттоб сингари тажанг, сержахл, бақувват, жасур ва довюрак, устигаустак, ўта шафқатсиз 
одам халқ орасида киз боланинг отаси сифатида танилмаслиги керак эди. Хаттоб ўғил кўриши 
керак! Фақат шундагина кўксини кериб, ҳеч кимдан қимтинмай юра олади. 
Туғиш пайти яқинлашган сари Хаттобнинг ичини кемирган безовталик ва кўркув уни 
баттар тажанг қилиб қўйди. Доим айтгани айтган, дегани деган бўлган Хаттоб тушган ерини 
ёндирадиган чўғга айланган эди. Уйга гурсгурс қадамлар билан кириб келиши ҳаммани 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
73
қалтиратар, тинчини бузар эди. 
Бир куни эрталаб Хонтама тўлғоқ бошланганини билдирди. Шунда Хаттоб: 
— Зинҳор менга қиз туққанинг ҳақида хабар берма. Окибатини ўзинг ҳам яхши биласан! 
— дея уйдан чиқиб кетди. 
Кўзларидан чақнаган ўт «Оқибатини ўзинг биласан» сўзларининг тагида мудҳиш бир 
таҳдид борлигини билдирарди. 
Доя хотинлар Хонтаманинг кўзлари ичида милдираб турган, маҳзун ҳислар ифодаси 
бўлмиш аччиқаччиқ ёшларии кўриб, унга минг хил тасалли беришга урина бошладилар. 
Хонтама қўрқувдан тўлғоқ азобини ҳам унутгандай бўлди. 
Кекса, тажрибали бир аёл: 
— Қизим, хафа бўлма. Нима эксанг, шуни ўрасан. Хаттоб шуни ҳам билмайдиган даражада 
жоҳил эмас. Мен буни Хаттобнинг юзига айтишдан ҳам тоймайман,—деди. 
Шунга қарамай, қўрқув, безовталик, изтироб ҳислари тобора ортди ва, ниҳоят, янги 
туғилган чақалоқнинг чинқириғи янгради. Шу чоқ: 
— Хушхабар, Хаттобга хушхабарни етказинглар, ўғилли бўлди! — деган қичқириқ ҳам 
эшитилди. Хаттоб Каъбада дўстлари билан бирга ўтирар экан: 
— Ё Бушра! Ё Бушра!.. — деб ҳайқирган бир чопарнинг югуриб келаётганини кўриб, 
кўнгли тинчиди. 
Унга шундай хушхабар келтирилиши керак эди ва, албатта, ўғилли бўлиши даркор эди. 
Чунки ҳеч кимса, ҳа, ҳа, Макка бўйича ҳеч ким Хаттобнинг олдига чиқиб: «Хушхабар, қизлик 
бўлдинг», дейишга журъат қилолмасди. 
Югуриб келган бола Хаттобнинг қошига келиб тўхтади: 
— Суюнчи бер, ўғиллик бўлдинг, — деди. 
Хаттоб неча кунлардан бери ўпкасини тўлдириб нафас ололмаган эди. Кўзларида ёнаётган 
учқунлар севинч ёшларига айланди, юзига табассум югурди. Боланинг бошини силаркан: 
— Сурувнинг ичига киргинда, хоҳлаган қўйларингдан иккитасини ол, — деди. 
Бола хурсанд бўлиб кетди. 
Хаттоб шу кунгача ҳам мархамат ва меҳрмуҳаббатдан мутлақо маҳрум киши эмасди. 
Фақат, кейинги пайтларда унинг овозига жаҳл, тажанглик ошино бўлган, кўпчиликни чўчитиб 
қўйган эди. 
Хаттоб жуда бахтли эди шу онларда. Умрида неча марта бу даражада севинганини 
эсламоқчи бўлди, аммо табриклаётган биродарларининг овози унинг хаёлини бўлиб юборди. 
Яна ҳам тўғрироғи, Хаттоб дўстлари билан ўтирганини энди эслади: 
— Ўғлингнинг отини нима деб қўясан, эй Хаттоб! Хаттоб ўйлаб ўтирмай жавоб берди: 
— Умар, ўғлимнинг исми Умар бўлади! 
— Инжиқ бола бўлмаса эди... 
Хаттобнинг нигоҳлари унинг сўзларини бўлиб қўйди. Бу қарашда қатъий бир ҳақиқатдан 
баҳс этувчи матонат бор эди. «Хаттобнинг ўғли асло инжиқ бўлмайди», дейишни истарди. 
Кечқурун уйига келганда тутқазилган чақалоққа қарар экан, боланинг кутилганидан ҳам 
довюрак, жасур ва мард бир йигит бўлишини сезган эди. Бола эмас, худди арслоннинг ўзия! 
—Умар, бу ўғлимнинг оти Умар бўлади, — деди. Хотинига ўгирилди: — Соғлиғинг қалай, 
Хонтама, дуруст мисан? Уйлаганимдан ҳам гўзал бир бола туғибсан. Энди қиз туғсанг ҳам, 
минг марта розиман, — деди. Хаттоб жуда хурсанд эди. Ҳатто қўшни аёлнинг: 
— Ўғлим, инсон нима экса, шуни ўради. Бу нимаси, хотинингга шунчалик дўқпўписа 
қилганинг? Бир аёл қорнидаги бола қиз бўлса, уни қандай қилиб ўғил болага айлантиради?.. — 
деб берган танбеҳига: 
— Ҳақлисиз, холажон, — деди. 
Йўргакда, ҳеч нарсадан хабарсиз, ширингина ухлаётган гўдак эртанинг Умар ибн Хаттоби 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish