Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

 
БИР ҚУРБОН ЮЗ ҚУРБОН 
Орадан анча йиллар ўтди. Бу йиллар Абдулмутталибнинг сочидаги оқ толаларнинг сонини 
тобора кўпайтириб борди. Бунга сари унга бўлган ҳурмат ва муҳаббат туйғулари ҳам ортар эди. 
Маккада ҳаммага сўзи ўтадиган, хотинмиэркакми, ёшмиқарими, ҳамма буюк инсон деб 
биладиган ягона одам у бўлиб қолди. 
Шу йиллар давомида фарзандлари ҳам кўпайди. Ўнта ўғли бор эди: Ҳорис, Зубайр, 
Абдуллоҳ, Абу Толиб, Ҳожи, Дирор, Мукаввим, Абу Лаҳаб, Аббос, Ҳамза. 
Бир куни Абдулмутталиб алам билан қўлини пешонасига урди, Замзам қудуғини қазитан 
кунларда қилган бир назрини эслашга мажбур бўлди. Оғир аҳволга тушиб қолганида берилган 
жоҳилона қарор энди уни виждон исканжасига олган эди. Нима қилишни, қандай йўл тутишни 
билмасди... 
Ниҳоят, Абдулмутталиб қатъий қарорга келди: «Мард одам қилган назрини бажо 
келтиради!» деди ўзига. Болаларини атрофига тўплаб, қарорини билдирди. Ораларидан биттаси 
қурбон этилиши керак эди. 
Қалбларни ҳаяжон тўлқини ларзага солди. Ҳеч бири отасининг бу қарорини табриклай 
олмасди. Эътироз билдиришнинг ҳам ўрни бўлмади. Жон савдоси эди бу. БоП1ини қиличга 
тутиб бериш, ҳаётининг айни илк баҳорида, била туриб ўзини ўлим чангалига топшириш чин 
кўнгилдан қабул этиладиган бир иш эмас эди. 
Юраклар тезтез ура бошлаган, кўзлар ер сузади. Бошини кўтариб, атрофидагиларнинг 
аҳволини кўришга ҳам журъат йўқ. 
Кўн кутишдан фойда чиқмасди. Абдулмутталиб юришга амр этди. Олдинда ўзи, ортида 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
бўлажак қурбонликлар — болалари Каъба томон йўл олдилар. Уйда додфарёд кўтариб оналар, 
кўз ёши тўкиб опасингиллар қолдилар. Болаларга айтишга бирон оғиз сўз, тасалли тоиилмас 
эди. Тилакдан бошқа чора йўқ. «Сенга бу фожиадан паноҳ тилайман, жигарим», дейишдан 
бошқа осон тилак йўқ эди. Лекин қайси она бир ўғлини қутқариш эвазига бошқасини оловга 
ташлай олади?! 
Ўлим йўловчилари учун бу сафар қанча давом этди? Узоқми ёки қисқами? Йўл давомида 
ким нималар ҳақида ўйлади? Ўлим қуръаси менга тушсинда, акаукаларим халос бўлсин, деган 
биронтаси бўлдими?.. 
Абдулмутталиб бир оздан сўнг ғазаб ва тушкунлик ҳолатида берилган жоҳилона қарорини 
амалга ошириши, назрини бажо келтирмоқ учун қўлини қонга белаши керак эди. Эгниларига 
гард юқтиришни ҳам истамайдиган ўғилларидан бирини бўғизлаб қурбон қилиши керак эди. 
Аммо сочлари оқарган, ёши анчагина ўтиб қолган чоғда билагига бундай қувват келадими ёки 
йўқми, билмасди. 
Ниҳоят, Каъбага етиб келдилар. Каъбанинг ичига ўрнатилган Ҳубал исмли бутнинг ёнига 
тизилиб турдилар. Ўша ерга қўйилганидан бери бирон кимсанинг дардига дармон бўла олмаган 
бу тош парчаси уларнинг келганидан ҳам бехабар эди. Тош маъбуднинг хизматчиси эса, 
мудҳиш бир воқеа юз берганини сезди. 
Кунинг хайрли бўлсин, эй Абдулмутталиб, — деди. 
— Қурбонлик қилмоқчиман. 
— Нимага? Не мақсадда? 
Абдулмутталиб қисқа қилиб аҳволни тушунтирди. Ҳалиги одам ўзини йўқотиб қўйди, 
сўнгра: 
Сен буни қилолмайсан, эй Абдулмутталиб, — деди. 
— Нега қилолмас эканман? 
Чунки сендек мулоҳазали, сендек ақли расо, бошқаларга ўрнак бўладиган бир инсон 
бундай жоҳилликка қандай қўл урсин?! Сен қурайшларнинг фахрисан, қурайш ўрнак олади 
сендан. Очларни тўйғазган, ҳатто қуртқумурсқанинг ҳам ризқини ўйловчи бир инсонсан, ўз 
фарзандингни қандай қурбон қиласан?! 
Мен бир пайтлар қасам ичганман. Мард одам қасамини бузмайди! 
Шу гапларни айтгач, ўғиллари томон ўгирилди: «Беринг ўқларингизни», деди. 
Биринкетин исмлари ёзилган ўқларни келтириб топширар эдилар. Ўқлар халтага солинди. 
Абдулмутталиб бут хизматчисининг юзига каради: 
— Кани, битта ўқни олгинчи, — деди. 
Хизматкор қўлини халтага тиқди. Эндиликда юрак 
лар бўғизга тиқилган, хаяжонлар сўнгги нуқтасига етган эди. Юзлар бўғрикди, лаблар 
қақраб кетди. Халтанинг ичидан чиқадиган ўқ кесилажак бошни тайин этар, қолганларига ҳаёт 
бағишлар эди. 
Ниҳоят, ўқ чиқди, хизматкор пичирлаб исмни ўқиди: «Абдуллоҳ». Бўғизларига тиқилган 
нафаслар сал енгиллашгандай бўлди. Ҳаёти қил устида турганларнинг сўник кўзлари ярқ этиб 
очилди. Ким нима деса десин, бу бир жон бозори, жон савдоси эди, ҳеч кимнинг 
«Абдуллоҳнинг ўрнига мен қурбон бўлай», дейиши кутилмас эди. 
Аммо Абдуллоҳ бундай аҳволда эмас. Бир оз аввалги ҳаяжон ўрнини даҳшатли қўрқув ва 
итоатгўйлик туйғуси эгаллади. 
Абдулмутталибнинг болалари орасида энг суюкли, энг кўрками эди у. Бошқа акаукаларида 
бўлмаган аслзодалик, устуворлик унда борлитини ҳамма биларди. Шу боис, Абдулмутталиб уни 
бошқа болаларидан ҳам ортиқ кўрарди. Орасира: 
— Абдулмутталиб, сенинг бу ўғлингда алоҳида бир кўркамлик, алоҳида бир аслзодалик 
бор. У ҳамма фарзандларингдан ҳам ёқимлироқ, истараси иссиқ... __ деганлар бўлган эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish