Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
200
муболағалар билан бойиган бу хабар Ҳабашистонда «Бутун Макка халқи Расулуллоҳнинг 
орқасида саф тортиб, хузури илоҳийга (яъни, илоҳий ҳузурга) бош қўйган эмишлар», деган 
тарзда тарқалди. 
Бу хабарни жиддий қабул қилган бир қатор мўминлар севинчдан қанот ёзиб учгудай 
бўлдилар. Дарҳол ватанга қайтиш ҳозирлиги кўрила бошланди... 
Ниҳоят, кунлардан бир куни мусулмонларнинг анчагина қисми Ҳабаш ўлкасини тарк этди. 
«Қайдасан, Макка», дея йўлга тушдилар. Қайтаётганларнинг орасида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
куёвлари Усмон ибн Аффон ва нуридийдалари Руқаййа ҳам бор эди. Ҳаммаси бўлиб ўттиз уч 
эркак ва уч аёл эдилар. 
Ҳабашистонда қолганлар кетаётганларни аччиқаччиқ кўз ёшлари билан кузатиб 
қоларканлар, биродарлари қурайшийларнинг ҳийла тузоғига илинганликларига шубҳа 
қилмасдилар. 
Узоқ давом этган қуруқлик ва денгиз сафаридан сўнг Жиддага етиб келдилар. Шундан 
кейин яна йўл бошланди. Энди кўпи билан уч кундан сўнг Она ватан остоналарига етиб 
боришади. Каъбани тавоф этишади. 
Аммо йўловчилар Макка томондан келаётган бир кишига дуч келганларидан кейин 
хурсандликлари бир зумда барҳам топди. Кўнгилларга ғашлик чўкди. Пешоналарда совуқ тер 
томчилари пайдо бўлди. Кейинги, ундан кейинги йўловчилар ҳам дастлабки йўловчининг 
хабарини тасдиқлашди. Макка сари ташланаётган ҳар бир қадам энди ташвишларига ташвиш 
қўшар эди. 
Жиддий бир музокара қилдилар. Нима қилиш кераклиги ҳақида баҳслашдилар. 
Ҳеч ким бекорданбекорга ўлиб кетишни истамасди. Орқага қайтишни ҳам хаёлларига 
келтирмасдилар. Биргина йўл қолган, у ҳам бўлса, шу кунгача ашаддий душманлари бўлиб 
келган мушриклардан бирининг ҳимоясини сўраш... 
Бу арабларнинг ажойиб ва олижаноб одатларидан бири эди. Мардонавор, жасурона бир 
хаттиҳаракат эди. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳимоя сўраган кишининг илтимоси рад этилмас, 
паноҳ истаганга қарши қилич кўтарилмас эди. 
Қабила аҳлидан бир аёлнинг этагига бош уриш ёки қабила чодирларидан бирининг 
арқонини ушлаш ўша қабиладан паноҳ истаганликни билдирар, сўнгра ҳимоя сўраганнинг афв 
этилгани, ҳимоя остига олингани эълон этилар ва шу кундан эътиборан қабила орасида эркин 
юриш хаққи берилар эди. Унга нисбатан қилинган тажовуз бундан буён уни ўз паноҳига олган 
кишига тажовуз деб баҳоланарди. Уни ҳар қандай хавфхатардан сақлаш, ҳимоя остида 
бўладиган муддат давомида осойишта яшашига шартшароит яратиш ҳар бир қабила аъзосининг 
бурчига айланарди. 
Ночор аҳволда қолган мусулмонлар арабларнинг ушбу одатларидан фойдаланишга мажбур 
бўлдилар. 
* * * 
Ўғли Холид ибн Саид томонидан «Оллоҳим, уни 6у касалликдан қутқарма», деб дуоибад 
қилинган Абу Ухайха Саид ибн Ос неча ойлардан бери ёпишган оғир касаллик туфайли 
тўшакка михланган, бу дарддан фориғ бўлмаган эди. 
—Бир киши сени йўқлаб келибди, — дедилар. 
—Ичкарига таклиф қилинг. 
Хонага бир одам кирди. Абу Ухайҳадан ҳолаҳвол 
сўради. Сўнг ўзини танитиб, нима мақсадда келганини билдирди: 
— Маккага яқин бир жойда Усмон ибн Аффонни кўрдим. Ҳабашистондан қайтаётган экан, 
ҳимоянгга олишингни сўради, — деди. 
Абу Ухайҳа бу таклифни қабул қилди. Бир соатлардан кейин Макка кўчаларига жарчи 
чиқарилди. Ҳар кўча бошларида: 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish