www.ziyouz.com кутубхонаси
196
вақтлардан бери зулм кўравериб безиллаб қолган, аммо Ҳабашистонда эндигина ором ола
бошлаган қалбларини яна хавотирлик чулғаб олди: «Бу ерда ҳам бизни топишибдида», деган
саросимали ўй бор эди ҳар бирининг юз ифодасида.
Тез орада ҳукмдорнинг ҳузурига етиб бордилар. Уларни кутиб олган сарой хизматчилари
ичкарида қандай муомалада бўлишлари кераклигини тушунтирдилар:
— Кирган заҳоти сажда қилиб, ерни ўпиб салом беришларинг керак, — дедилар.
— Биз фақат ёлғиз Оллоҳга сажда қиламиз, бандасига сажда қилмаймиз, — деб жавоб
қилишди мўминлар.
— Нима учун?
— Динимизнинг, Пайғамбаримизнинг амри шудир.
Ичкарига кирдилар, салом бердилар.
Амр ибн Ос бир чеккада турар эди. Гап бошлади:
— Салгина олдин сизга уларнинг аҳволи ҳақида гапириб берган эдим, эй ҳукмдор. Мана,
ўзингиз хам кўриб турганингиздек, гапларим тўғри чиқди. Булар осий, итоатсиз кишилардир, —
деди.
Ҳукмдор унга жавоб бермади, ҳузурига келган одамларга қаради.
— Қани, айтингларчи, юртимизга нима мақсадда келдиларинг? Бу одамлар нима учун
орқаларингдан қидириб келибди? — дея сўради.
Жаъфар ибн Абу Толиб сўз олди:
— Ижозат берсангиз, дўстларимнинг номидан мен гапирсам.
— Марҳамат, ганиравер.
— Бу одамлардан сўраб кўрингчи, эй ҳукмдор, бизасир тушган қуллармидик, бизларни
зўрлаб олиб кетишни истасалар?
Ҳукмдор Амр ибн Осга ўгирилди:
— Хўш, бунга нима дейсан?
— Йўқ, улар қул эмаслар.
— Яна сўранг, эй ҳукмдор, биз нохақ қон тўккан ёхуд одам ўлдирган
жиноятчилармидикки, бизни ўзларининг ихтиёрига топширишингизни талаб этсалар?!
—Қани бунисига нима дейсизлар? Булар қотилми? Ёхуд бошқа бирон айблари борлигидан
қидиряпсизларми?
— Йўқ, улар қотил эмаслар. Ноҳақ қон тўкмадилар,— деб жавоб қилишди келганлар.
— Сўнгги марта сўрангчи, хукмдорим, биз бирон кишининг молини олиб пулини
тўламаган, омонатига хиёнат қилган кимсалармизми? Бизда ҳақлари бормикан?
— Хўш, эй Амр?
Амр бу саволга ҳам ростини жавоб қилди:
— Йўқ, бу одамлар ҳеч кимдан қарздор эмаслар! Ҳукмдор ушбу саволжавобдан сўнг Амр
ибн Осга қайрилди:
— У ҳолда, эй Амр, бу одамларни нима учун, қандай ҳақ билан ихтиёрингизга
топширилишини истайсан? Менга буни очиқ баён қилиб бер.
Амр ҳеч кутилмаган бу савол қаршисида ўзини йўқотиб қўйди.
— Булар бизнинг динимиздан воз кечдилар, Муҳаммадга қўшилиб, унинг динига
кирдилар, — деди.
Ҳукмдор яна Жаъфарга қаради:
— Эски динингизни нима учун тарк этдиларинг? У диндан чиққан бўлсаларинг, менинг
динимга ҳам кирмасаларинг, у ҳолда сизларнинг динингизнинг асл моҳияти ва асоси нимадан
иборат, шуни менга тушунтиринглар?
Жаъфар дедики:
— Эй олампаноҳ, биз жоҳил бир миллат эдик, бутларга топинардик, ўлимтикларнинг
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |