www.ziyouz.com кутубхонаси
144
рўзасини тута бошлади.
Кеч бўлди. Кун ботиб туи чўкди. Тонг отди. Аёл ҳамон сўзида турар, емас ҳам, ичмас ҳам
эди.
Саъднинг орасира бу бемаъни исёндан кайтариш учун қилган хаттиҳаракатлари зое кетди.
Аёл унга фақат: «Қайтасанми?» дер, истаган жавобни ололмагач, гапсўзни ҳам йиғиштирар эди.
Емай, ичмай, Саъд билан гаплашмай давом эттирилган ўлим рўзаси туфайли учинчи куннинг
оқшомига бориб онанинг дармони қолмади. Хўрозлар тонг отганидан хабар берганларида, аёл
хам ҳушидан кетган эди.
Иккинчи ўғли Умора уни ҳушига келтириш учун юзига сув сепди. Ўзига келиши билан:
— Саъд нима қилди? — деб босинқиради.
— Шу ердаман, онажон.
— Қайтдингми?.. Ота-боболарингнинг динига қайтдингми?..
— Йўқ, энди қайтолмайман, онажон.
Она яиа хушидан кетди. Сув ичиришга уриндилар. Оғзини чўп билан очиб, зўрлаб овқат
қуйдилар. Аёл бир зумга яна ўзига келди ва қўлига илинган бир калтак билан Саъднинг бурнига
урди. У ҳадеб лаънатлар ёғдирар, дуойибад қилар эди.
Саъднинг бурни яраланди... Ўлгунига қадар ўша яранинг изи яхшиёмон кунларидан бир
хотира ўлароқ қолди.
Саъд бурнидан оқаётган қонга қарамай, онасининг қаршисида тиз чўкди.
— Севикли онажоним, — деди, — сени жуда яхши кўришимни биласан. Лекин шуни ҳам
яхши билгинки, юзта жонинг бўлса, кўз ўнгимда юз марта ўлсанг ҳам, мен бу диндан воз
кечолмайман. Энди истасанг, бу бемаъни ўжарликка барҳам бер ва овқатингни е, истамасанг,
ема...
Шундан кейин маҳзун бир аҳволда, кўзларидан аччиқаччиқ ёшлар оқиб, ўрнидан турди.
Дардини енгиллатишни истади.
Она дунёда энг севимли жигаргўшасига қандай қилиб бу тарз муносабатда бўлади, уни
куфрга қайтариш учун қанақасига бу нодонликка боради? Бундан буён онасига қандай
муносабатда бўлсин? Орада бир ип узилди, энди уни қандай қилиб қайтадан тугунсиз боғлаш
мумкин, ахир?
Шулар ҳақида Пайғамбардан (с.а.в.) сўрамоқчи, У зотнинг муборак тилларидан
эшитадиган сўзлари билан кўнглига таскин бермоқчи эди. Аммо булар ҳақида сўрашга фурсат
бўлмади. Чунки малаклар оламидан келган янги бир илоҳий ҳукм ер юзига таралаётган,
пайғамбаримиз у ваҳийни қабул қилиш билан овора эдилар.
Саъд қалби тўла ҳурмат туйғулари билан набийлар тожининг сўнгги соҳиби бўлмиш
Буюклар Буюгининг ҳузурига кирганида, У зотнинг муборак юзларида ҳали ҳам ваҳийнинг
таъсири сезилиб турар эди.
Саъд бир неча сония бу муборак чеҳрага тикилиб қолди. Диққат билан, ўта синчковлик
билан қаради. Қўрқиладиган, ташвишланадиган биронта ҳам нуқтачизги йўқ эди бу чеҳрада.
Гўёки вужудларидаги юрак ёритаётган эди бу юзларни. Ў юрак қанчалар соф бўлса, бу юз ҳам
шунчалар пок, шунчалар пурзиё эди. Юракда йўқ нарса, юзларида ҳам йўқ эди. Бу муборак юзга
қараган зийрак киши: «Шубҳаланаман, бу юз менда ишонч туғдирмади», дейиши асло мумкин
эмас эди. Ҳеч кимсага нисбатан ёмонлик қилишни раво кўрмаган бу нуроний чехра
ишончлиликнинг хамма белгиларини ўзига жо этган эди.
Бир дақиқадан сўнг ёзув тахтаси сифатида келтирилган курак суягига Набийи Акмалнинг
(с.а.в.) оғизларидан «тўкилган» ваҳий калималари нақш этилди:
«Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга
ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги хомила каттарган сари
онанинг ҳоли қуриб заифлаша борур), уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур).
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |