Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

 
IV 
АБВОДА ҚАЗИЛГАН МОЗОР 
Бир неча йил ўтди. Суюкли невара олти ёшга тўлди. Абдулмутталиб том маънода шафқат 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
паноҳига айланган, онаболанинг ҳар бир эҳтиёжини зиёда қилиб қондирар эди. Аммо Омина 
кун сайин сўлиб борар, юрагида қандайдир бир дард пайдо бўлган эди. Мана, олти йилдан 
ошибдики, бева яшайди. Бир куни Абдулмутталибга: 
— Ичимни бир дард ёндирмоқда, отажон, — деди. 
— Нима бўлди, қизим? 
— Билмадим. Лекин ҳеч таскин тополмаяпман. Абдулмутталиб бошини эгди, оппоқ соқоли 
кўксига 
тушди, хиёл ўйга толди, сўнгра: 
— Шу, бир саёҳат қилиб келсанг, қандай бўларкан, қизим, — деди. 
— Қаерга ҳам борардим. 
— Ясрибга бор. Тоғаларингни кўриб келасан. Ҳамда... — Абдулмутталибнинг кўзлари 
ёшланди. Омина ҳам худди шу аҳволда эди. — Хдмда Абдуллоҳнинг қабрини зиёрат этарсан. 
Омина бу маслаҳатга рози бўлди. Гўёки кекса Абдулмутталибнинг юрагидаги орзуларини 
ўқигандай эди. 
— Қачон йўлга тушай, отажон? 
— Қачон хоҳласанг, ўшанда. Ўша томонга борадиган биронбир карвонга омонат қўшиб 
юбораман. Бориб, бироз дам олиб келасан. 
Бир куни Абдулмутталиб Ясрибга борадиган бир йўловчи карвонни топгани ҳақида хабар 
келтирди. Омина Зуҳра қабиласига бориб, қариндошлари билан хайрлашди. Сўнгра карвонга 
қўшилди. Ёнида суюкли ўғли Муҳаммад билан жорияси Умму Айман ҳам бор эди. Улар икки 
туяга миниб олдилар. 
Эрталаблари тонгсаҳардан йўлга тушилар ва қоқ тушгача юрилар, сўнгра тўхтаб дам 
олинар эди. Аср пайти — қуннинг тафти қайта бошлагач, яна йўлга тушилар, туялар яна 
хизматини давом эттирар эди. Қумлар устидан оғироғир одимлаётган бу жонзотлар 
битмастуганмас сабртоқат билан Макка ва Ясриб орасидаги бепоён йўлни босиб ўтардилар. 
Орасира туяларни ғайратга солиш учун ўқиладиган шеърлар қулоққа эшитилиб қоларДи. Кўз 
қамаштирадиган даражада чўзилиб кетган кумлар устида соатларча йўл давомида биронта ҳам 
дов-дарахт учрамасди. Баъзан бир нечагина хурмо дарахтининг, бошларини бошларига қўйиб 
хасратлашаётгандай турган ҳолатига дуч келинарди, тепада учиб юрган қушлар кўриниб қолар, 
улар йўловчиларга шу яқин орада сув борлигидан дарак берар эдилар. Шунда тўхтаб мешларга 
сув тўлдирилар, туялар суғорилар ва яна юриш давом этар эди. 
Йўл бир неча кун давом этди. Кун неча марта чиқиб, неча марта ботди. Ниҳоят, бир куни 
яшил хурмо дарахтлари билан қопланган гўзал бир шаҳар кўринди. 
— Ана Ясриб, ана Ясриб!.. — деб ҳайқирганлар бўлди. 
Иўловчилар узоқ ва машаққатли сафардан кейин енгил нафас олдилар. Севиндилар. 
Севинишга тўла ҳақли эдилар. Чунки узоқ йўл давомида қароқчиларнинг ҳужумига дучор 
бўлмаган, йиртқич ҳайвонларга рўбарў келмаган эдилар. Энг муҳими, неча кунлардан бери 
чанг-тўзон ичида, туяларнинг устида чайқалачайқала давом этган сафар тугаган эди. 
Шаҳарга киришгач, Омина биринчи учратган одамга: Нажжор ўғилларининг манзилига 
бормоқчи эдик, — деди. 
У одам боши билан ишора қилди: 
— Туянгни мана бу йўлдан ҳайда. 
Ниҳоят, кўзланган манзилга етиб келдилар. Маккадан келган меҳмонлар хурсандчилик 
билан кутиб олиндилар. Нажжор ўғиллари Абдулмутталиб туғилиб, вояга етган қабила эди. 
Онаси Салмо ушбу қабиланинг қизи эди. 
Омина келган куннинг эртасига бир қабр тепасига борди, йиғлаб ўтирди. Бу Абдуллоҳнинг 
қабри эди. Кунлардан бир куни эрта тонгда Маккадан кузатган, орқасидан ўпкаси тўлиб, 
тикилиб қолган Абдуллоҳини орадан олти ярим йил ўтгач, мана шу тарзда зиёрат қилиб 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish