Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
— Ўша, кечаги эшагимиз, — деди Ҳарис. 
— Жоним, кеча сизларни йўлларда хуноб қилган эшак бугун пойгага чиқмагандир. 
Қарагин, пойгада чопаётгандек. 
— Отамнинг боши ҳаққи айтаманки, бу кечаги эшакдир. 
Бириси сўзга аралашди: 
— Ҳа, билиб турибмиз, кечаги эшак. Бироқ бугун бошқача бўлиб қолибди. 
* * * 
Бани Саъд қабиласининг ерлари кўпдан бери сувсиз, қурғоқ эди. Молҳол ейишга ўт 
тополмасди. Қўй ва туялар яйловга оч кетса, яйловдан яна оч қайтарди. Қоринлари бўмбўш, 
маммалари қупқуруқ эди. 
Ҳалиманинг моллари эса, ҳам қоринлари тўқ, ҳам елинлари сутга тўлиб қайта бошлади. 
Ҳалималар хонадонига барака кирган эди. Қабила халқи ҳам буни сезди. Ҳамма, шу қатори 
болалар ҳам, Муҳаммаднинг келишидан мамнун эдилар. 
— Бизнинг молларимизни ҳам Ҳалиманинг моллари ўтлайдиган жойда ўтлатинглар, — 
дейишарди улар. 
Чўпонлар: 
— Ҳаммасини бир жойда ўтлатяпмиз. Биргалашиб олиб бориб, бирга олиб қайтяпмиз. 
Аммо нима бўлаётганини тушунолмаяпмиз. Уларнинг ҳайвонлари тўйиб, тўққайтяпти, бизники 
оч қайтяпти. Ҳайвонларнинг ўт емасдан тўйиб қолиши, емиш емасдан туриб сут бериши ақл 
бовар қилмайдиган сирлигича қолаётир... Ҳалима баъзан билиб туриб, баъзан ёдидан чиқариб, 
Абдуллоҳ эмадиган чап маммасини Муҳаммадга тутса, Муҳаммаднинг гул дудоқлари дарҳол 
ёпилар, «Биродаримнинг ҳаққини эма олмайман, менга ўз маммамни бер», дегандек бўлиб, 
севимли юзини у ёққабу ёққа олиб қочар эди. Бундан ташқари Ҳалима Муҳаммаднинг тагини 
булғаб қўйганлигини, бирор марта бўлсин, кўрмади. Келган кунларидан бери икки чақалоқ ҳам 
эрталабгача ухлар, она, ота ва бошқалар безовта бўлишмас — кечалари болалари йиғлашмас 
эди. Жаноби Мавло Мухаммаднинг безовта бўлмаслиги учун Абдуллоҳнинг бешигини 
малакларга тебраттираётгандек эди. 
— Ҳалима қиз, қандай хушбўй ҳид келяптия, валлоҳи, бу чақалоқда бир гап бор, — 
дейишарди 
одамлар. 
Ўша 
куни 
Маккага 
бола 
олгани 
биргалашиб 
борганлар 
Абдулмутталибнинг набирасини етим деб олмаганлари учун минг пушаймон бўлишар эди. 
Кунлар Ҳалиманинг саодатли кунлари ўлароқ ўта бошлади. 
* * * 
Муҳаммад комил инсон бўлиб вояга етаётган эди. Саккиз ойлигидаёқ гапира бошлади, 
бир ой кейин эса, бемалол ганлашадиган бўлди. Икки ёшдан ўтгач, сутдан чиқиб, соғлом кучли 
бир бола бўлди. Энди онасининг бағрига қайтиш вақти келган эди. Бир куни эрталаб биродари 
Абдуллоҳ, опаси Шайма, дўстлари билан хайрлашди ва Саъд ибн Бакр қабиласи юртидан 
айрилди. Ҳалима ва Ҳарис билан бирга Маккага равона бўлдилар. Онаси, бобосига етишиш 
пайти келган эди. Ортидан унга қўл силкиб кузатаётган қардошларининг кўзлари ёшли эди. 
Оминанинг ўғлига етишиши ўта ҳазин бир манзара эди. Икки ойлигидаёқ ажрашган 
боласининг ҳасрати анча йиғилиб қолган эди. Ҳалима ва Ҳарис унииг икки йил мобайнида 
кечирган умрини, бошларидан ўтган ғаройиб ҳодисаларни айтиб бердилар. Ҳартомонлама 
мамнун эдилар. Муҳаммаднинг ҳар куни тинч ухлагани, ётоғининг доим тозалиги, сут онаси ва 
отасини асло хафа қилмагани, қардошлари билан сира уришмаганлигини Оминага батафсил 
ҳикоя қилиб бердилар. 
— Биз Муҳаммадни ўз ўғлимиздек тарбияладик, бағримизга босдик, севдик, — дедилар. 
— Чунки у ташриф буюргач, уйимизга барака ёғди, юзимизга қон югурди, болаларимизнинг, 
молҳолларимизнинг қорни тўйди. Хонадонимизда доимо тотувлик ҳукм сурди, ҳузурҳаловатга 
эришдик. Биламизки, сиз унинг ҳақиқий онасисиз. Бундан кейин Муҳаммад ёнингизда қолади. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish