www.ziyouz.com кутубхонаси
20
берди. «Сенинг исминг Муҳаммад бўлсин, болам», деди.
* * *
Саодатли таваллуддан етти кун ўтгач, Абдулмутталиб катта зиёфат берди. Уч кун давом
этган бу маъракада болачақалари билан бутун маккаликлар, ташқаридан келган меҳмонлар,
ҳатто тиланчиликдан бошқа ҳеч ишга ярамайдиган кўтарам кўр Унайс ҳам қатнашдилар.
Зиёфат асносида меҳмонлар:
— Неварангга қандай исм бердинг, Абулҳарис (яъни, Абдулмутталиб)? — деб сўрадилар.
— Отини «Муҳаммад» қўйдим.
— Нега оталарингдан бирортасининг исмини қўймасдан, бу исмни қўйдинг?
— Осмонда Оллоҳ, ерда инсонлар унинг гўзал сифатларини мадҳ этишсин, деб шу исмни
қўйдим.
Гўдакни кўрганлар Абдулмутталибни қутладилар:
— Бундай ширин, бундай гўзал неваранг билан ҳақиқатан мақтансанг ярашади, эй
Абдулмутталиб, —дедилар.
* * *
Омина боласини уч ёки етти кун эмизди. Кейин амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба
вақтинчалик сут она қилиб белгиланди. Авваллари амакиси Ҳамза ва Абу Салама деган бир
бола сут эмган кўкракларни бу сафар пайғамбарлар халқасининг охирги ва улуғ соҳиби эма
бошлади.
* * *
Абдулмасиҳ неча кунлар йўл юриб Жабияга етиб келганида, тоғаси Сотиҳ ўлим тўшагида
ётарди. У шунча йўлдан келиб бундай нохуш хабарни эшитишни сира истамасди. Чунки
Хусравнинг топшириғи оддий топшириқ эмас эди.
Сотиҳ жиянининг саломига алик ҳам олмади. Чунки саломни эшитадиган ҳоли йўқ эди
унинг. Умрининг сўнгги дақиқаларини яшаётган эди.
Салом яна такрорланди. Сотиҳдан яна сас чиқмади. Абдулмасиҳ:
— Яман диёрининг каттаси соқовми? Ёки карми? Ё бўлмаса, ўзи ўлганда, рухи осмонга
учиб кетганми? — дея Сотиҳни мадҳ этувчи шеърини айтди. Шу иайт Сотиҳнинг кўзлари хиёл
очилди ва қийналақийиала жавоб бергандек бўлди:
— Абдулмасиҳ туясига миниб Сотиҳнинг олдига келди, ҳолбуки, Сотиҳ кабрга кириш
олдида... Эй Абдулмасиҳ, сени сосоний малик ўз саройининг йиқилиши, оташнинг сўниши,
Мубадоннинг туши ҳақида маълумот олмоқ мақсадида жўнатган...
Сотиҳ яна жим бўлиб колди. Абдулмасиҳ унинг гапиришини кутарди. Сотиҳ эса, ўлайўлай
деб зўрға нафас оларди. Ниҳоят, сўзида давом этди:
— Эй Абдулмасиҳ, ваҳий такрортакрор ўқилганда, асо соҳибига пайғамбарлик берилганда,
Самова сойи сувга тўлганда, Сава кўли қуриганда, форсларнинг ибодатгоҳида оташ сўнганда,
билки, ўша пайтда Шом шаҳри Сотиҳ учун Шом бўлмоқликдан чиққандир. Эронликларнинг
йиқилган миноралари нечта бўлса, ўшанча султон салтанат сурар, кейин эса, бошларига не
шўриш тушса, шуни кўрарлар, — дедию, сўзини давом эттиролмади. Дармонсизликдан
ҳолсизланиб, дудоқлари юмилди. Бир неча нафасдан сўнг ҳаракатсиз қолди. Шундай қилиб,
узоқ йиллар давом этган умр поёнига етди.
Сотиҳ дафн этилди. Абдулмасиҳ унинг жавобларини Хусравга билдириш учун дарҳол
йўлга чикди.
Хусрав жавобни эшитиб, анча ўзига келди. «Ўн тўрт малик келибкетгунча нималар
бўлмайди», деди ўзича.
Унинг ҳисобкитоби — салтанат мақомида узоқ йиллар тўйибтўйиб подшоҳлик қилиш эди.
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |