Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
— Меҳмон ако, бизде жидо қўрқитиб юбордингиз-ку! Хайрият кўзди очдингиз. Худо 
хоҳласа кризис ўтди. Апарасияга кўнманг. Буйрак сабел нозик нарса. Тиғ тегизиб бўлмайду. 
Жалол полвон ияги чап томонга тортадиган бу одамнинг гапларидан бухоролик эканини 
билди. 
— Мен кафел, кўрмагандек бўлиб кетасиз. Томирингизга беш кундан бери гимодез деган 
дори томизишади. Бу дори қонни тозалайди. Йўқ демай билагингизни тутиб бераверинг. Бу ер 
касалхона эмас, санатория. Сизни шаҳардаги катта касалхонага олиб кетишмоқчи эди. 
Аҳволингиз оғир бўлгани учун безовта қилишмади. Энди ҳаммаси ўтди. Буёғига ўзимизди қўли 
енгил дўхтирларимиз даволайверадилар. 
Ҳамшира қиз Жалол полвонга дори ичириб, чиқиб кетаётганда дудуқланадиган бемор уни 
тўхтатди: 
—Сангча бону, меҳмонди гулайсага олиб чиқсак майлиму? 
—Ойтимуллодан сўрай-чи, — деб чиқиб кетди ҳамшира. Жалол полвон: «Ҳамширанинг 
исми қизиқ экан, бу Ойтимуллоси ким бўлди экан», — деб ўйлади. 
Бир оздан кейин оқ халати ўзига ярашган навбатчи врач кирди. У эллик ёшларни қоралаб 
қолган, юзида битта ҳам ажини йўқ, кўҳлик аёл эди. Ўнг чеккасида тароққа сўз бермаган зулфи 
қулфнусха зирагига илиниб турарди. 
Оёғи ногирон бемор тилга кирди: 
— Қаерларга юрибсиз, Ойти? Ишқингизга ўллик-ку! 
Ойти унинг ҳазилига ҳазил билан жавоб берди: 
—Бошқа палаталарга ҳам жазманларим кўп, акамулло! 
—Аёқим мундоқчикин бўлмаганда сизни ўзим опқочиб кетардим. 
—Ундоқ бўлса, оёғингизни шу бугуноқ тузатиб қўйганим бўлсин. — У шундай деб ёнидаги 
ҳамширага юзланди. — Аравачани олиб келиб отахонни бир боғ айлантиринг. Тоғ ҳавосига 
ўрганган одам палатада жуда қийналиб кетди. 
У беморларнинг қон томирини ўлчаб, «Зўр, зўр, юрак эмас, паравоз. Овқатдан қисмасак, 
қутуриб кетибсизлар»,— деди. 
— Ундоқ бўлса бир кунга уйга жавоб беринг, момонинг қулоқига секратний гапим бор эди. 
Ойти, ёмонсиз, ёмонсиз, раис бова, дея чиқиб кетди. Аёллар кирган палата бирдан ёришиб 
кетгандек бўлди. Улардан қувонч ва нур қолди. 
— Барака топкур, зап файзли аёл-да. Беморнинг оғриғини икки оғиз сўз билан тузатворади-
я! 
Жалол полвон ўзим юраман, дейишига қўйишмай, уч кишилашиб уни аравачага ўтқазиб, 
ташқарига олиб чиқишди. 
Ҳаво очиқ, ғир-ғир шаббода эсиб турипти. Қўлида стакан, пиёла ушлаган беморлар сув 
ичгани булок томонга кетишяпти. 
Бу ердан чиққан булоқ суви нақ буйрак касаликинг тайёр давоси эди. Жуда кўп одамлар 
буйрак оғриғидан вой-войлаб келиб, шу сувдан шифо топиб, хандон-хушон уйларига қайтиб 
кетганлар. Учта чол полвон ўтирган аравачани навбатма-навбат итариб хиёбон айланишар эди. 
—Бу ерда аёлларнинг исми қизиқ экан, — деди Жалол полвон ҳайрон бўлиб. — Сангча, 
Ойти... бу нима дегани? — Қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор тушунтира бошлади: 
— Сизнинг Тошкентингизга Тошхон, Тошбиби деган аёллар борми? Бале, бизнинг Бухор 
тилига Сангча дегани Тошкент тилига Тошча дегани. Оналари бошинг тогадан бўлсин, 
дўхтарим, деб шунақа исм қўядилар. Ойти дегани асли Ойтўта дегани. Бу Ойхола деган маъно 
беради, ўрисларнинг тёта деган сўзи ҳам шундан олинган бўлиши керак. Сизлар эркакларни 
мулла ака дейсизлар, биз акамулло деймиз, опамулло деймиз. Дўхтир опанинг исми дакументга 
бошқача. Яъни Истат Фузайловна. Тушундингизми? 
Полвон, тушундим, дегандек бош ирғаб қўйди. Улар сўлимгина шийпончага чиқиб чақ-


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish